МИССИОНЕРЛАРНИНГ ТУЗОҒИДАН САҚЛАНИНГ

Аллоҳ таоло Қурьони каримнинг “Моида” сураси 3- ояти каримасида “Ана энди бугун, динингизни камолига етгаздим неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишини рози бўлдим…” дея Ислом дини арконларини муккаммал этганини, дунёдаги инсонлар учун айнан уни дин сифатида танлаганини баён этаётир.

         Ояти каримага кўра мўмин-мусулмон учун ақида энг муқаддас қадрият саналади. Шу боис аждодларимиз ана шу муқаддас диннинг таълимотларини асрлар давомида маҳкам тутиб келганлар. Бу диёрда етишиб чиққан алломалар динни соф холда сақлаб қолиш учун умр бўйи фидоийлик кўрсатганлар. Ота-боболаридан ислом динига юксак ҳурмат ва эҳтиром билан қарашни ўзига мерос қилиб олган халқимизнинг ана шу муқаддас эътиқодига раҳна солишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 31- моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга..” дея белгилаб қўйилганига карамай, бошқа ёт динларга тарғиб қилиш, яъни, миссионерлик харакатлари кузатилмоқда. Ваҳоланки айнан 31- моддада яна “Диний қрашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, — деб ёзиб қўйилган.

   Афсуски, соф ислом динининг асл моҳиятидан беҳабар, хақ билан ноҳақни англаб етмаган баъзи одамларнинг ўз динларидан кечиб, миссионерларнинг пуч ғояларига алданиб қолиш ҳоллари учрамоқда. Бундай холларнинг биринчи сабаби Ислом ақидасини яхши билмасликлари бўлса, иккинчиси миссионерлар тамонидан турли ҳил моддий рағбатга алданишларидир.

         Бу харакат илдизлари ХI асрларга бориб тақалади. Ўша пайтларданоқ ислом динининг душманлари ҳаракатни юзага келтириш орқали мусулмонлар бирлигини парчалашни мақсад қилиб олган эдилар. Инсонлар ишончини қозониш, ўз сафини кенгайтириш учун эса барча илоҳий динларнинг асосини ташкил этган эзгуликлар, хайрли ишлар бош мақсад қилиб олинди. Муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш, беморларни зиёрат қилиш каби амаллар орқали ишонч қозонадилар . Ана шу ишлар соясида эса миссионерлик тарғиботи ифода етилган адабиётларни тарқатиш, кўнгил сўраш, бундан ташқари, ўқув марказлари, хорижий тилларни ўргатиш масканларини ташкиллаштириш орқали ҳам ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга уринмоқдалар. Афсуски. аксарят кишиларимиз уларнинг асосий мақсадларидан бехабарлар. Чунки улар ота-боболари динининг асл моҳиятини, негизини билмайдилар.

         Миссионерларга эргашаётганлар сафининг кенгаймаслиги учун учун эса ҳар биримиздан улкан масъулият, эътибор талаб этилади. Биз динимиз кўрсатмаларида баён этилгани каби яқин кишиларимизга эътиборлироқ бўлишимиз, касаллигида холидан “улар” эмас биз хабар олишимиз, хуллас дўст бўлиб ёнида туришимиз лозим. Шунингдек динимиз борасидаги саволларига турли одамлардан эмас, балки, имом хатибларимиздан жавоб топа олсалар, бундай холларнинг олди олинган бўлар эди.

         Яна бир эътиборни қаратиш лозим бўлган жиҳат, кўча-кўйда, аҳоли гавжум жойларда миссионерлик харакати томонидан тарқатилаётган китоблардир. Китобларнинг мазмун-моҳиятини тушунувчи юртдошларимиз бундай вазиятга гувоҳ бўлиб қолсалар, “менга нима” қабилида иш тутмасинлар. Ҳар қандай зарурий юмуши бўлса-да, китоб тарқатувчилардан нима сабаб бу китобни тарқатаётганини сўраб суриштирсин. Лозим бўлганда ҳуқуқ-тарғибот органларига хабар берсин. Чунки арзимагандек туйилган мана шу ҳаракат билан қанчадан-қанча кўнгилсизликларнинг олди олинади. Халқ манфаати, юрт тинчлиги, ватан осойишталигини таъминлаган бўлади.

         Асрлар давомида бағрикенглик, тенгхуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистон халқига айланган инсонлар ўртасида парокандалик, ишончсизлик туғдиришга ҳаракат қилаётган миссонерларнинг қабиҳ ниятларидан огоҳ бўлайлик.

Атаниязов   Бардам

Боғот туман «Ғойиб бобо» маcжиди   имом хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *