Фараҳли ташриф

Муфтий ҳазратлари вилоятимизга сафарлари асносида таровиҳ намозини адо этиш учун Қўқон шаҳридаги «Дегризлик» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Масжид жамоасини муборак Рамазон ойи билан самимий қутлаб, уларнинг ҳақига эзгу дуолар қилдилар. Ўз маърузаларида диёримиздаги барча масжидларда таровиҳ ва хатми Қуръонлар ўқилаётгани, намозхонлар масжидларда қориларнинг Қуръон ўқишларини мароқ билан эшитаётганлари, кексалар кўзларида миннатдорчилик ёши балқиганини кўриб, Яратганга шукроналар айтиш кераклигини алоҳида таъкидладилар.
Муфтий ҳазратнинг вилоятимизга қилган ташрифларидан мўмин-мусулмонлар жуда ҳам мамнун бўлиб, таъсирли ва мазмунли суҳбат учун ўз миннатдорчилик билдириб, ҳаққиларига дуойи хайрлар қилдилар.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *