«Рамазон сабоқлари» 8-кун: Таъмагирлик иллати

Никоҳдан сўнг келин­-куёвнинг ҳар бирига қуйидаги дуони айтиш  мустаҳаб:  “Баракаллоҳу лака ва барака алайка ва жамъа байнакума фи хойрин”.
Яъни: “Аллоҳ баракотлар берсин ва уни сенга баракотли қилсин ва ораларингизни яхшиликда бирлаштирсин”.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар бирон киши уйланса, унга: “Баракаллоҳу лака ва барака алайка ва жамаъа байнакума фи хойрин”, деб айтардилар» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Имом Аҳмад ва Насоий Уқайл ибн Абу Толибдан ривоят қилади: «Уқайл ибн Абу Толиб Жашм қабиласидан бир аёлга уйланди. Одамлар унинг олдига кириб “Бахт ва ўғиллар тилаймиз”, дедилар. Шунда: “Бундай деманглар, чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундан қайтарганлар”. “Эй Абу Зайд, унда нима деймиз?” деди-лар. “Баракаллоҳу лакум ва барака алайкум, денглар. Биз-га шу буюрилган эди”, деди».
Али ибн Абу Толиб Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) қизлари Фотимага  (розияллоҳу анҳо) уйланишдек бахтга мушарраф бўлиш олдидан, тўй  тадориги  билан сарфу харажатлар учун совутини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. У жойда ҳазрат Усмонни учратиб қолди. Ҳазрат Али уйланиш ва маҳр учун совутини сотишга келганини айтди. Ҳазрат Усмон унга тўрт юз  саксон дирҳам  бериб совутни қабул қил”, деб уни ҳадя қилди.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ана шундай ўткир фасоҳатли инсон  эдилар. Бу қадар олийҳимматлик ила Алига (розияллоҳу анҳу) бир  вақтнинг ўзида  керакли маблағни бердилар, яна тўй ҳадяси сифатида  Алининг (розияллоҳу анҳу) ўзига жуда ҳам керак бўлган, бироқ зарурият  юзасидангина сотган қимматбаҳо совутларини қайтариб бердилар. Ҳазрат Усмон (розияллоҳу анҳу) шу қадар  юксак  фаҳму  фаросат  билан  тадбир  қўллади, натижада Али (розияллоҳу анҳу) катта қувонч билан ортларига қайтдилар. Ҳазрат Усмон: “Мен сенга қарз бериб тураман, совутни сотма” ёки “Совут жангда керак бўлади, мана бу пул сенга тўёна” деганида ҳам бўларди, аммо бундай вазиятда Али (розияллоҳу анҳу) гарчи хафа бўлмасада, бундан хурсанд бўлмаслиги аниқ эди. Бу ибрат олишимиз лозим бўлган олий сифатлардан биридир. Демак, никоҳ тўйи бўлаётган  кишини  нафақат  оғзаки  табриклаш, балки унга совға тақдим қилиш ҳам яхшидир.
Видеони томоша қилар экансиз, никоҳ ва тўйларимиз борасида динимизнинг асри саодат даври билан ўз ҳолатимизни солиштириш ҳамда хулоса қилиш ўзингизга ҳавола.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *