Динимизда аёлларнинг қадри – улуғдир!

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт, яъни эркак ва аёл қилиб яратди (Нисо сураси,1-оят, Қиёмат сураси, 39-оят). Кишилик жамияти мана шу эркагу аёлдан пайдо бўлиб, унинг бир қисмини аёллар ташкил этар экан, ҳаётда турмуш юмушларининг ярми улар зиммасидадир. Аёл киши ҳаётда онамиз, жуфти ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиз бўлиб яшайди. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, оиламиз соғлом бўлади, демак, жамиятимиз ҳам соғлом бўлади. Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни кекса онахон-момохонларимиз ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлиши бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

 

Маълумки, Исломдан олдинги жоҳилият араблари орасида ғайриинсоний бир одат авж олган бўлиб, улар қиз фарзанд кўрган кишини масхаралаб, таҳқирлар эдилар. Ҳақоратга чидай олмаган ота норасидани тириклай кўмиб ташлар эди (Наҳл сураси, 58-59-оятлар).

Билъакс, Ислом динида аёллар масаласига алоҳида эътибор берилган бўлиб, уларнинг оилада, жамиятда ва умуман, ҳаётда муносиб ўринга эга эканлари баён қилинган. Ушбу юксак эътиборни Қуръони каримдаги бир нечта суранинг аёлларга бағишлангани, уларда аёллар масаласи кўтарилгани, аёлларнинг номи билан номланганида ҳам кўриш мумкин.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *