ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА ДАХЛДОРЛИК

Инсон фарзанди қаерда, қайси юртда дунёга келса ана шу юрт унинг учун қадрли ватанга айланади. Туғилиб ўсган юртига сидқидилдан хизмат қилиб ва шу ватаннинг тараққиётига ихлос ва иймон билан ўзининг меҳнати ва ҳимояси, миллати ва фаовонлиги дин йўлида хизмат қилмоғи буюрилгандир.

Тарихдан маълумки бирор миллат бошқа миллатни таҳқирламоқчи ёки оёқ ости қилмоқчи бўлса, аввало унинг ватанини босиб олиб вайрон қилган, уларни ватанидан қувиб чиқарган. Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва мукаррамдир.

 

Алихонтўра Соғуний ҳазратлари айтадилар: “Инсонни умри давомида энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Булар озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она ватани ҳамда асрлар бўйи асраб – авайлаб келаётган муқаддас дини.

Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар: “Молини, жонини, динини, аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир”. Ҳакимлар айтадилар: “Инсоннинг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кеткизган вақтларига пушаймонлигидан билинади”.

Аллоҳ таоло ватанимизни тинчлигини барқарор айласин, улуғ неъмат бўлган тинчлигимиз абадий бўлсин.

 

Сададдинов Файзулла, Хива тумани “Улуғ Азиз бобо” масжиди имом — хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.