ГЛОБАЛ МУАММОЛАР ҲУШЁРЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Глобаллашиб бораётган бугунги кунда ахборот техналогиялари ,айниқса интернет ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Жаҳон ахборот тармоғи шиддат билан ривожланиб,имкониятлари кун сайин кенгайиб бормоқда.

Кўпчилик ёшлар интернетни маълумот олишнинг асосий манбаи деб қарайди. Интернетга янгиликлардан хабардор бўлиш, дўстлар билан мулоқот қилиш, мусиқа ва кино ёзиб олиш учун кираётган ёшлар, манашу ахборот алмашинуви орқали кўринмас тахдидлар хужуми остида қолаётганларини сезмаяпдилар. Натижада эса базилари  бундай хатарларнинг қурбонига айланмоқдалар.

 

Инсон онгига зимдан хавф солувчи тахдид бу ғаразли ниятда ёлғон хабарлар ёки бузғунчи ғояларни тарғиб этиш орқали ёшлар онгини захарлашга қаратилган харакатлардир. Бу тахдидлар домига тушган кишида келажакка ишонч сусаяди ёки буткул йўқолади.

Глобал тармоқ орқали келаётган ахборот ёки маълумотларнинг кўпчилиги инсониятни тахликали йўлларга бошлашини, бу маълумотлар ҳаммаси ҳам тўғри маълумотлар эмаслигини, ҳали онги шуури ва эътиқоди тўлиқ шаклланиб улгурмаган ёшлар тушуниб етмаяптилар. Шунинг учун ёшларда хабар ва маълумотларни таҳлил эта олиш малакасини хосил қилиш зарур. Зеро, ҳар қандай хабар хам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса,сизлар (ҳақийқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қовмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз” (Ҳужурот,6).

Интернет тармоғида ақидапарастлик, беҳаёлик ва масъулятсизликка тарғиб этувчи сайтлар сони кўпайиб бормоқда. Тўғри ва соф эканлиги текширилган маълумотлар олиш учун ёшлар фақат “UZ” доменидаги сайтлардан фойдаланишса айни муддао бўлар эди. Эхтиётсизлик ва бепарволик кишини маънавий бузулиш ва ўзи билмаган ҳолда эътиқодий қулликка олиб боради.

Донолар айтадиларки: Фазилатлилик шундаки, ярамас нопок ниятлардан воз кечиш эмас, балки улардан мутлақо холи бўлиш керак.

Шундай экан жамиятнинг барқарорлигига тахдид соладиган, хунрезлик, беҳаёлик, қаллоблик, бузғунчилик кайфиятидаги глобал тармоқдаги сайт ва гуруҳлардан холи бўлиш даркор.

К.Илясов,

Боғот тумани “Исмоилшайҳ бобо” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *