Суннатга ва жамоатга эргашамиз

Пайғамбаримиз алайхиссалом умматларини ғамини еб уларни доимо ўзаро ихтилофлрга кетиб  тафриқаланишдан , бир бирларига душман бўлиб қолишдан қайтарар эдилар .Мўмин мусулмонлар бирлари билан оға ини биродар экани қуръони каримда таъкидланган. Шунингдек пайғамбаримиз хадисларида хам мўъмин мусулмонлар жисмнинг бир аъзосига ўхшаши, унинг бирор жойи оғриса бутун аъзо оғриқ чекканидай бир мусулмонга озор етса ўзга хам озор етгандай бўлади деб такидлаганлар. Шундай экан Расулуллох мусулмонлларни бир бирларига мушфиқ мехрибон ўзаро ёрдамчи бўлишларини амр этдилар.  Пайғамбарлик мўъжизаси ўлароқ Расулуллох соллоху алайхи васаллам ўзларидан кейин умматларида бўладиган нарсаларни, уммат бошига тушадиган қийинчиликларни, етмиш уч фирқага бўлиниб кетишларини башорат қилган эдилар. Расулуллох башорат берганларидай ўша фирқалар турли фирқалар ва тоифалар ислом тарихида юзага кела бошлади. Тарихда бундай фирқалар ислом умматининг бошига оғир кулфатларни солган.. Бугунги замонда турли янгидан янги даъволарни иддао қилиб чиқаётган фирқалар ва оқимлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Ушбу оқимлар ўзларини биз  тўғри йўлдамиз деб ўзларини эътироф этмаган ва уларга қўшилмаган мусулмонларни кофирга чиқаришиб уларни қонини ва молини халол санашмоқда. Яқин шарқ мамлаатларида бўлаётган охири кўринмаётган қон тўкишларга айнан ана шу такфирчилр сабаб бўлишмоқда. Улар тинч ривожланиб мусулмончиликни беш аркони тўлиқ бажарилаётган, давлат рахбарлари мусулмон бўлган мамлакатларни кофир давлат фатво беришиб ўша мамлакатларда кўринмас учинчи манфаатдор кучларнинг қўғирчоғига айланиб ,уларнинг маблағи ва қуроли эвазига ўз биродарларини қонини тўкиб мамлакатларини хонавайрон қилишмоқда . Оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларга кўра такфирчилар томонидан олиб борилаётган хали охири кўринмаган урушларнинг бугунги кунгача фақатгина Сурия мамлакатига етказган  зарарлари 400 мрлд долларни ташкил этишини таъкидлашмоқда.

Шунингдек тарқатилаётган хабарлаарга кўра ўн икки милион нафар ахоли уруш бўлаётганлиги сабабли ўз ватанларини ташлаб турли малакатларга қочоқ сифатида ўтиб оғир ахволда кун кечираётгани ,европа мамалакатларида қачоқларга ёмон муносабатда бўлинаётгани, уларни ўз мамлактларига киргизишга қаршилик қилаётгани каби хабарлар тақатилмоқда. Ўз мамлакатларида тинчлик бўлишини охири кўринмаётгани сабаб ўз ватанлари уйини ташлаб кетиш хали хануз давом этмоқда. Улар денгиз орқали турли қўлбола қайиқларда баллонлрда ўтиб ўзларини  фарзандларини жонини сақлашга харакат қилишмоқда.Афсуски уларни базилари сувга ғарқ бўлиб хало бўлишмоқда.  ғарқ бўлиб халок бўлган. Улар орасида эмизикли болалар, норасидалар,аёллар қариялар борлиги айтилмоқда. Шунча кулфатларни ўз мусулмон биродарлари бошига солиб заррача қилмишидан пушаймон бўлмаётган, шафқат нималиги билмаётган инсон қиёфасидаги вахшийларни қайси қилмишлари мусулмоннинг ишига ўхшайди. Илгари ибодатли инсонларни кўрганда улардан ёмонлик чиқмаслиги сабаб уларга нисбатан омонатдорлиги учун ишонч бор эди. Такфирчиларнинг бу шум феъллари ўлароқ хамма мусулмонларга шубха билан қарайдиган, улардан хавфсирайдиган бўлиб қолди. Ғайридинлар томонидан эса ислом террор дини дея таъналар отилишига , миссионерлар эса  бу фурсатдан фойдаланиб эътиқоди заифларни ўз тасирларига туширишларига осон васила бўлмоқда. Бу такфирчилар мусулмонларни такфирга чиқарувчи, мусулмонларни қонини тўкувчи, босқинчилик талончилин қилувчи, харом қилинган нарсалрни кўнгли истаса халол санаб кетаверадиган инсонлар исломни ёмон отлик қилиш ва мусулмонларни бошларига кулфат солишдан бошқа нима нарса бериша олишди. Афсуски  ёшларимиз ушбу такфирчи бемазхабларнинг жимжимадор ёлғон чақириқларига ишониб уларга алданиб қўшилиб қолиш холатлари хали хануз мавжуд .

Аҳли илмларимиз ёшларни ўз вақтида огохлантириб хақ йўлни кўрсатиб беришлари, турли чақириқларга алданиб қолмасликлари учун уларга ахли сунна вал жамоани орқасидан боришга адашмаслигини уқтиришлари лозим. Маълумки Турли тоифа оқимлрнинг барчаси фақат ўзини йўлини тўғри дейди ва уни исботлаш учун далиллрни олиб келишга харакат қилади.бундай чақириқ ва  даъватлар бўлаётганда инсон нима қилиши керак. Аҳли сунна вал жамоа ақидасидан бехабар инсон уларни осонгина қармоғига илиниб қолмоқда. Шунинг учун суюкли пайғамбаримиз Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят қилингн хадисда «Умматим асло залолат устида жам бўлмайди. Шунинг учун қачон ихилоф кўрсаларингиз саводи аъзам билан бўлинглар» деганлар. Уламолар саводи аъзам катта жамоат деганлар. Бунга яна бир мисол қуръони каримда Оллох таоло «Албатта, зикрни биз нозил қилдик ва албатта , уни Биз мухофаза қилурмиз »( хижр сураси 9оят). Қуръони каримни Оллох таоло соф холатда сақланиниши ўз мухофазасига олгани ушбу оятда келтирилмоқда. Маълумки бугунги кунда дунё мусулмонлари қуръони каримни ер юзида бир хил тиловат қилишади. Қуръони каримнинг соф сақланишига бир хил қилиб чоп қилииши эмас балки қорилар жамоасининг қуръони тилоатида устоздан шогидга ўтишдаги тўғри таълимдандир. Агар бирорта қори қуръони каримни озгина хато ўқиса уни дарров қорилар тўғирлаб қўйишади.Мана шу сабаб қуръони каримни бўзишга харакат қилган дин душманлари хам ўз қабих ниятларига эриша олишмаган. Худди шунга ўхшаган уламолар жамоати ва уларнинг ақидавий ва фиқҳий масалалардаги иттифоқлари орқали дин софлигини асраб турилади.   Шунинг учун ахли сунна вал жамоа ақидасини хар бир инсон яхши билиши ва шу ақидада мустахкам бўлиши фарзи айн хисобланади. Зероки Сўфи Оллоё ўзларининг Саботул Ожизин асарларида

Ақида билмаган шайтона элдур

Агар мин йил амал деб қилса елдур

Ислом тарихида мусулмонлар турли оқимларнинг юзага келиб мусулмонлар бошларига оғир кулфатлар солганлиги сабабли кейинги уммат хатога йўл қўймаслиги учун аҳли суннат вал жамоат ақидасини ўзида ифода этган қуръон суннатга, сахобалар тутган йўлларига асосланиб ақида илми шакллана борди. Бу борада биринчи асар ёзган мазхаббошимиз тобиинларнинг улуғларидан бири Абу ханифа ўзларининг «Ал фиқхул  Акбар» асарларини ёздилар. Шундан сўнг ханафий мужтахидлари фатволари асосида 229 хижрий санада таваллад топган Мисрлик Абу Жаъфар Мухаммад Ат-Таховий ўзларининг «Ал Ақида ат-таховия» номли ақидага оид қоидаларини ёздилар . Асарнинг ёзилганига 1200 йилга яқин вақт ўтган бўлсада бугунги кун учун нихоятда долзарб хисобланади. Ушбу асар тўрттала мазҳаб уламолари хам севиб ўқишади хамда хали бугунгача ушбу асар диний таълим даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилади. Унга турли даврларда кўплаб шарҳлар ёзилган. Яна мақсадга келсак. Ушбу асарда « суннатга ва жамоатга эргашамиз, нодир ва хилоф нарсалардан ва тафриқадан четда бўламиз»  деган матн мавжуд.  Мана шу қоидага мувофиқ хар қандай оқим ёки жамоанинг иддао қилаётган даъволари ахли сунна вал жамоа ақидасига ёки фиқхига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юқоридаги мезонга солиб кўришимиз керак. Агар у аҳли сунна вал жамоа ақидасига мувофиқ бўлса тўғри билишимиз, ва агар номувофиқ бўлса хилоф бўлса ўшандан ўзимизни четга олишимиз керак. Агар бирор масала бирор оқим томонидан иддао қилиниб чиқилиб, ўша масала аҳли суннат вал жамоат ақидасига зид эканлиги учун бошқа уламолар томонларидан эътироз билдирилиб, раддиялар берилса ўша масала мардуд яни рад қилинган хисобланади. Шу мезонга асосан такфирчи, вайронкор, бузғунчи, талончи, қаттол жамоаларни қилаётган ишларини қоралаб дунёнинг кўзга кўринган уламолари раддиялар ёзишди. Хатто ўзларининг хайриҳоҳлари хам уларни ислом биринчи душмани деб эълон қилишди. Мана шуни ўзи ушбу қаттол жамоани динимиздан адашган ғулувга кетган жамоа эканини тасдиқлайди. Ахли сунна вал жамоага зид ва хилоф ўлароқ бундан 200 йил аввал юзага келиб суннийликдаги тўртта фиқхий мазхабларни инкор қилган бемазхаблар(  аслида улар хам фалонийнинг издошлари ва шунинг мазхабидагилар,шуни йўлидан бориб мусулмонларни кофирга чиқарганлар) мусулмонларга, уларга раддия билдирган аҳли суннанинг уламоларига террор уюштиришни бошлаб берди. Улар аввалида ўзларини фалонийлар деб номлашган бўлишса, у қўштирноқ ичидаги террорнинг отаси бўлган зотнинг қора қилмишлари бутун ислом оламига маълум бўлганидан сўнг уларнинг издошлари ўзларини гўёки қуръони суннани ушлаганлармиз ёки  манхажи салафи солихлар йўлидан борганлармиз дея ўзларини қора ишларини ниқоблашга ўтишди. Кейингилари эса биз аҳли суннат вал жамоамиз дея қўй териси билан ёпинган бўрига ўхшаб  ўзларини манфур қилмишларини давом эттиришга, оммани ўзларига ишонтиришга харакат қилишди. Аҳлисунна уламолари томонларидан уларнинг даъволари ва қилмишлари ахли суннат вал жамоага зид эканини исботловчи, ислом умматини бемазҳаблар фитнасидан огоҳлантирувчи юзлаган китоблар, минглаган илмий мақолалар ёзилди ва ёзилмоқда. Аслида ислом мамлакатларини парчалаб юборилишига сабаб бўлган бу манфур тоифа энди гуё ислом давлати ниқобида яқин шарқ мамлакатларини хонавайрон қилиб хали хануз охири кўринмаган уруш ботқоғига ботириб қўйди. Афғонистонни эса совет қўшинларининг чиқиб кетганига 30 йил бўляпдики такфирчиларнинг бемисл жинояткорона харакатлари сабаб жафокаш афғон халқи тинчлик қачон ўранитилишига ишончлари йўқлиги сабаб чет мамлакатларда , хатто узоқ Европа мамлакатлрида қочоқ сифатида яшаб келишга мажбур бўлишмоқда. Шу ўринда уларнинг мақсадлари хақиқатда исломми деган саволга жавоб бериш керак. Суриялик бутун ислом оламига машхур Шофъиий мазхабининг йирик олимларидан Ромазон Бутий ИШИД хақида шундай деган эдилар. “Ислом давлатини ташкил этишни даъво қилган ҳолда, мусулмонларнинг юртларида урушлар чиқариб, буни жиҳод деб эълон қилаётган одамлар, аслида Исломни йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Бу ишларда уларга учинчи кўринмас кучлар ёрдам бермоқдаларки, улар аввал террористик ҳужумларни амалга оширишга ўзлари буйруқ берадилар, сўнгра ўзларига тегишли оммавий ахборот воситалари орқали бутун дунёга ислом экстремизмининг хавфи ҳақида жар соладилар-да, бу ишларда ўз иштироклари фош бўлиб қолмаслиги учун ҳийлакор иккиюзлама сиёсат юритадилар”деган эди. Бу йирик олим ислом умматини бу ёвуз оқимларнинг фитнасидан огоҳ қилиш учун бир неча китоблар ёзган ва бахс мунозаралар олиб борган эдилар. У киши Дамашқ шахридаги масжидда маъруза қилаётганларида масжид такфирчилар томонидан портлатиб Ромазон Бутий хамда масжидга ибодат қилиш учун келган қирққа яқин бегунох инсонлар шахид қилинди. Шуларни эътиборга олиб 2016 йилнинг август ойи охирида Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда мусулмон мамлакатларда бегунох мусулмонларни қонини тўкаётган такфирчи бемазхабларни аҳли сунна вал жамоадан эмас деб қарор қабул қилинди. Ушбу конференцияда ислом оламининг кўзга кўринган 200 нафар уламо қатнашди. Улар орасида нуфузли жомеаларнинг рахабарлари ,жумладан Мисрдаги Ал Азхар жомеасининг шайхи Ахмад Тоййиб хам қатнашди.

Д Абдуқадиров

Имом Фахриддин Ар- Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудири

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *