ДАБДАБАБОЗЛИК ИЛЛАТЛАРИНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ўрта Осиё халкларининг азалий урф одатларидан бири шуки улар ўз фарзандлари вояга етгач уй жойлик қилиш харакатига тушадилар, яъни бола туғилган вақтидан бошлаб ота-оналар ўзларини ҳар хил ноз неъматлардан бўлса ҳам гоҳо емай-ичмай, фарзандининг келаждаги тўйи учун пул ва ашё жамгарадилар. Фарзандини уйлаш учун бундай даражада ғамхўрлик қилиш албатта жуда савоб ишдир. Чунки, Расуллох салоллоху алайхи ва саллам “Кимки уйланса ўз диёнатининг яримини мустаҳкамлаган бўлади ва қолган яримини ўзи эҳтиёт қилсин” деганлар ва яна: “Кимгаки Аллоҳ учта қиз фарзанд берган бўлса уни тарбия қилиб узатса ўша кишига дўзах ўти харом” дедилар.  Ва оила қуришни Аллох таоло Куръони каримда барча мусулмонларга фарз қилади ва уни ўзининг улуг нематларидан деб ҳисоблайди. Уйланиш, оила қуриш, шариатда шундай аҳамиятлики камбағаллик ва фақирлик ҳам унга тўсқинлик қилмаслиги керак. Имом Бухорийнинг ривоят қилишларича, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир саҳоба ҳатто маҳр топа олмаганда унинг ёдлаган Куръонини маҳр қилиб белгилаганлар.  Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қизлари Фотимаи Захро (р.а)ни ҳазрати Али Ибн Абу Толибга никоҳ қилиб берганларида ўша вақтда мусулмонларнинг иқтисодий ахволи ва камбағаллигини ҳисобга олиб, ўз қизларини камтарона ҳолда узатган эканлар.

Бу ҳадислардан кўриниб турибдики хоҳ уйланувчилар катта дабдабаларга берилиб  эл-юртда расм-русм бўлган харажатдан ошириб юбормасликлари айни муддаодир.

Хадиси шарифда: “ўзларингиздан пастдагиларга караб иш килинг” дейилган. Буни мазмуни шуки ҳар бир киши ўзининг иқтисодий аҳволига қараб тўй қилиши керак. Чунки кераксиз хою ҳаваслар ошиб кетса асосий вазифа бўлмиш уйланиш аньанасига путур етади.

Айрим жойларда тўй қилиб ўз ўғлини уйлантириш ва қизини узатаётган оилалар устига қўшимча харажатларни йўқлайдилар халқимизга ёт бўлган айрим маросимларни қўшимча қилиб киритадилар.

Натижада тўй қилган оилалар қарзга ботиб қолади ва болаларининг ризқини қийиб узоқ вақт қарзини узиш билан овора бўладилар.

Кўпинча тўй қилишдан илгари қишлоқдаги рахбарлар ва абрўли кишилар учун алоҳида зиёфатлар ташкил қиладиларки. Бу ҳам оилага қўшимча оғирлик бўлиб тўйилади. Тўйдан олдин қизлар тўйи деб зиёфатлар ташкил қилиш ҳам илгари йўқ эди. Бундан ташқари ортиқча хою хавасларни ҳам шариат ман қилади, Пайғамбаримиз ҳадисларида айтиладики “Аёл кишининг баракалилиги унинг харажатининг озлигидадир”.

 Кўпинча шундай ҳоллар учраб турадики, куёв ёки келин, ота-онанг қимматбаҳо нарсалардан мебель ёки кийимликлар бермабди, деб нолиб янги рўзғорни совутишга ўтадилар. Ҳолбуки ҳадисларда айтилганидек, янги оила қурган кишилар энг аввало Аллохдан тавфиқ ва соғ-саломатликни тилаш керак. Аллоҳ саломат қилса кейинчалик улар барча мақсад муддаоларига эришишлари турган гап. Оила аҳиллик ва меҳр муҳаббат ўчоғидир. Ҳар бир киши оиласига келиб хордиқ чиқариши, истироҳат қилиши ва кўнгилдаги ғам-ғусса ором топиши керак. Лекин айрим ҳолларда шундай бўладики, тўйдан кейинроқ оилада арзимаган сабабдан жанжал чиқа бошлайди. Бунга гоҳо келиннинг қайнонаси ҳам сабаб бўлади ёш келинни ўз фарзандидек кўриб, яхши муомала қилиш ўрнига унга зулм ўтказади. Келинлар эса ўз навбатида қайнонаси ва қайнотасини ҳурмат қилиши лозим. Зулм ким тарафидан қилинмасин, барбир зулмдир ва унинг гуноҳи оғир. Оилани дастлабки давридан бошлаб мустаҳкамлашни ва уни хақиқий ахлоқ ва маданият ўчоғига айлантиришни шариат талаб қилади.

Қалин деб халқ ичида юритиладиган ва қизнинг эвазига унинг ота-онасига бериладиган пул ёки ашёларни шариат ман қилган. Айрим тўйларда ўз қизларини қалин ниқобида маьлум микдордаги пул эвазига сотиш йўк эмас. Шу нарса қизиқки қизлар ҳам ўзларининг нархларини юқори бўлганидан фахрланадилар. Бундай одатларни Ислом шариати гуноҳ деб белгилаган ва ўз қизи учун қалин олган ота-оналар гуноҳини ҳадиси шарифда порохўрлик гуноҳи билан баробар  санаган. Бунинг сабаби шуки, ўз фарзандини пул эвазига сотиш одати Куръон ва ҳадисга зид бўлиб жамият манфатига ҳам тамоман қарама-қаршидир. Бунда уйлана олмасдан қийналадилар ва қизлар узоқ вақт ўтириб қолади, уларнинг қимматли умрлари бекорга ўтади. Кези келганда шуни ҳам айтайликки хозирги пайтда кўпчилик ҳолларда ЗАГСга масжидларга никоҳ ўкитиш учун бориш одатлари бор бунда масжидга келган келинлар шаффоф ва юпқа либосда бўлиб намозхонларни ранжитадилар масжидга устиларига қалинроқ либос кийиб ёки миллий либосда борсалар яхши бўлур эди ёки никоҳ ўкиш учун масжид имом хатибини ўз хоналарига таклиф қилишлари мумкин. Тўйдан кейин оилалар узоқ вақт қарздор бўлиб емай ичмай қарзни узишга пул йиғадилар, натижада ёшларнинг турмуши бузилади, оилада сержаҳллик ва асабийлик холати вужудга келади бунга йўл қўймаслик учун ҳар ким ўз кўрпасига қараб оёк узатиши ва тўйда дабдабаларга йўл қўймаслиги керак.

Ф.Сейтимметов

Гурлан тумани “Ҳидоят” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *