Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида Хатмона маросими

2017 йил 10 июнь куни Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 2016-2017 ўқув йилидаги битирувчи курс талабаларининг хатмона маросими ўтказилди. Хатмона маросими юқори савияда ташкил қилиниб, унда билим юрти мударрис ва талабаларидан ташқари Хоразм вилоят хокимлигининг масъул ходимлари, ЎМИ Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев, имом хатиблар, Вилоятимиздаги мехнат фахрийлари, билим юртининг собиқ мударрислари, талабаларнинг ота-оналари ҳамда билим юрти ҳомийлари иштирок этишди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни билим юрти мудири Д.Абдуқодиров очиб бериб, хатмона тадбирининг мазмун моҳияти ҳақида сўзлаб ўтди.

Тадбирда талабалар ўз чиқишлари билан иштирок этиб, билим юртида олган билимларини намойиш этишди. Жумладан, 3-курс талабалари “Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” шиори остида тинчликнинг қадр қиммати, бузғунчи оқимларнинг зарарли, жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозимлигини ўзларининг ижодлари орқали намойиш қилишди. Билим юртида таълим олаётган 6 миллат вакиллари бўлган талабалар томонидан “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўз она тилларида ҳамда қўшимча араб ва инглиз тилларида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг мазмун моҳияти ҳамда юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг асосий таъминотчиси эканлигини ёритиб беришди.

Тадбирда ЎМИ Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев ҳамда Вилоят ҳокимлиги масъул ходими К.Жуманиязовлар сўзга чиқиб, битирувчи курс талабаларига келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, билим юртининг Вилоятимиздаги ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларидаги муносиб иштироклари учун, масжидларимизда ўтказилаётган хатми Қуръонларни ўқиётган қори талабалар учун ҳамда “Охун бобо” ҳамда “Ших Шароф бобо” масжидларини қурилиш ишларидаги ҳашарларда кўрсатган яқиндан ёрдамлари учун билим юрти раҳбарияти ҳамда талабаларга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбирда жорий ўқув йилида фаоллик кўрсатган мударрислар, ходимлар ҳамда талабалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Битирувчи курс талабалари ҳам билим юрти АРМ фондига ўзларидан эсдалик сифатида китоблар совға қилишди.

Тадбир муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб, келган мехмонлар ва иштирокчиларга ифторлик қилиб берилди. Тадбир сўнггида Қуръони карим тиловат қилиниб, битирувчилар ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

 

Билим юрти маънавий ишлар бўйича мудир муовини О.Адилов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *