ГИЁҲВАНДЛИК – КОНИ ЗАРАРДИР!

Гиёҳвандлик – наркомания – бангилик – наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, ружу қилиш, аниқроғи табиий ёки синтетик заҳарли моддалар (айрим дори моддалари)ни вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолати. Гиёҳвандлик организм жисмоний ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига сабаб бўлади ва гиёҳвандни таназзулга олиб боради. Бу эса ўз навбатида нафақат гиёҳманд учун балки, бутун жамият учун кўплаб зарарларни олиб келади.

Гиёҳвандликка, одатда иродаси кучсиз, ўзини тия олмайдиган, ўткир сезгиларни ўзида синаб кўришга қизиқувчан, руҳан заиф ва ўта худбин кишилар берилувчан бўлади. Ёшлар тарбиясидаги нуқсон ва камчиликлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб юрувчи катта ёшдагиларга тақлид ва ҳавас, оиладаги нохуш шароит (ота-онанинг ичкиликбозлик ёки гиёҳванд бўлиши) ҳамда гиёҳванд моддаларнинг осон топилиши ёки қўл остида бўлиши ҳам гиёҳвандликка сабаб бўлиши мумкин.

гиёҳ­вандликнинг жамиятга зарарлари беҳад кўпдир. Унга мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сўнг оиласи, касби ёки ўқишига нисбатан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Айниқса, ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш ёш авлоднинг гиёҳвандликнинг бирин­чи навбатдаги қуpбони бўлиши — бу жуда ҳам ачи­нарли бир ҳолдир.

Бу оғунинг салбий оқибатлари фақат шахс ёки жамиятгагина эмас, балки бориб-бориб бутун мам­лакатнинг соғломлиги ва тараққиётига пyтyp ет­казиши, сиёсий тузум ва қонунчиликнинг издан чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Гиёҳвандлик инсон жисмини қанчалик ҳароб қилса, худди шунинг­дек шахснинг ва жамиятнинг мол-мулкига ва бой­лигига ҳам мислсиз зарар етказади. У тинч-тотув оилаларни бузади, болаларни етим қилади, қашшоқлик, мyҳтoжликда яшашга мажбур этади, охир­-оқибат, бундай касаллик, ўлим ёки қамоқхона билан якунланиши мумкин.

Тарих сабоқларидан маълумки, мустамлакачи давлатлар қайси бир кичик мамлакат халқини ўзига бўйсундуришни хоҳлаca, фақат acлаҳа воситаси билан эмас, балки ўша халқнинг, айниқса ёшларнинг ақл-идрокини, ирода ва ҳамиятини сусайтирадиган, маънавий ва ахлоқий тушкунликка туширадиган воситаларни қўллашган. Шундай воситаларнинг ичида энг куч­лиси — бу гиёҳвандлик моддаларидир. Зеро, мамла­катда рўй берган ижтимоий тушкунлик бориб-­бориб иқтисодий тушкунликка олиб келади. Мод­дий эҳтиёж эса, хорижий давлатларга қаpaм бўлиш­ни тақозо этади. Хориждан келадиган моддий, ин­сонпарварлик ёрдамлари доим ҳам беғaраз бўлавермайди.

Мамлакат учун яна бир хатарли жиҳати шундаки, гиёҳвандликка ружу қўйгaн кимсалар бу «қимматбаҳо» матоҳни мунтазам харид қилиб туриш учун пул ва маблағга муҳтож бўладилар. Мод­дий бойликни қўлга киритиш учун эса улар нафа­қат ўз ватанларини, балки иймонларини ҳам ар­зонга сотиб юборишга тайёр бўладилар. Уларнинг бу хусусиятларини англаган баъзи бир кишилар улардан ўзларига жосус сифатида фойдаланадилар. Бир мамлакатнинг фуқароси бўлатуриб наркотик моддаларни харид қилишга маблағ топиш ёки улар­ни чегарадан олиб ўтишга рухсат олиш мақсадида ҳар қандай шартларни қабул қилишга, ҳатто ўз ватанларига хоинлик қилишга ҳам журъат этади­лар. Бу эса ҳар қандай давлат учун катта фалокат ҳисобланади.

Гиёҳвандликнинг ёшлар ўртасида тарқалиши катта ёшдагилар ўртасида тарқалишидан кўра хатарлироқдир. Ёшларнинг гиёҳвандликка берилиши бевосита у мансуб бўлган оилага жуда катта зарар­лар келтириб, буни асосан қуйидaгиларда кўриш мумкин:

  • Эр-хотин муносабатларининг бузилиши;
  • Касалликларнинг кўпайиши;
  • Иқтисодий таназзул;
  • Носоғлом авлоднинг дунёга келиши;
  • Фарзандлар тарбиясининг издан чиқиши;
  • Бу иллатни фарзандларига ҳам ўргатиши;
  • Инсоний фазилатларнинг йўқолиши ва тубанлашув;
  • Оилаларнинг бузилиши ва фарзандларнинг етим бўлиши каби кўплаб ҳолатлар.

Аллоҳ таоло инсонга беҳисоб неъматлар берган, у ўзига берилган неъматларни дунё ва охират ҳаёти учун фойдали бўлган йўлда ишлатмоғи лозим. У зот Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:         “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратингни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унитмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғинчилик қилишни истама. Чунки, Аллоҳ бузғинчиларни сўймас. (Қасос сураси, 77-оят). Ёки бошқа жойда: “Шунингдек енглар ва ичинглар , (лекин) исроф қилманглар! Зеро, у исроф қилгувчиларни севмайди” — дейилган. (Аъроф сураси, 31-оят)

Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш барчамизнинг олдимизда турган бош вазифалардан биридир. Агар гиёҳвандлик муаммоси билан шуғулланган барча ташкилот ва уюшмалар кучи бирлаштирилса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларни иш билан таъминлаш муаммоси ҳал этилса, агар оммавий ахборот воситаларида «пиво ёки тамакининг энг зўр нави»ни реклама қилиш ўрнига гиёҳвандликнинг оқибати ва зарарлари ҳақида фақат халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш кунида эмас, хар куни ахборот-тарғибот ишлари олиб борилса, мактаб ва маҳаллалар ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилса, шифокорлар, участка инспекторлари, дин пешволари, психологлар бу ишга жалб этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

О.Адилов

Имом Фахриддин Ар-Розий ЎМИБЮ мудир муовини

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *