ГИЁХВАНДЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОКИБАТЛАРИ

     Гиёхвандлик – инсоннинг гиёхванд моддага урганиб колишига айтилади. Гиёхвандлик Аллох таоло инсонга ато этган жон, жисм ва акл неъматларининг заволи бўлиб Аллохнинг яратиш хикмати ва иродасига зид хатти-харакатдир. Гиёхвандлик  — бу бангилик,оғир хасталикдир, яъни у ёки бу наркотик моддаларга ёки кайф берувчи моддаларга ишқибозлик ва мойиллик хосил килишдир, яъни инсон ўз ихтиёри билан миясини захарлайди. Натижада ушбу ўта гунох ва нотўғри йўлга қадам қўйган шахс ўзининг одамийлик қиёфасини йўкотади, ўзининг олийжаноб инсонийлик кўринишидан жудо бўлади. Рухан носоғлом холга келади, касб-хунаридан махрум бўлиб қолади, оқибатда жиноий ишларга қўл уради, уғирлик қилади, ўзига хам бошкаларга хам бахтсизлик келтириб чиқаради. Гиёхвандликка мубтало бўлган киши атроф-мухитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг гирдобига тушган бемор нафақат ўз яқинлари балки юртини хам танимайдиган манқуртга айланади. Мана шунинг ўзиёқ гиёхвадликнинг  нақадар тубанликка олиб боришини англатади. Гиёхвандлик инсонга хар томонлама улкан зарар беради. Буни тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиқлашмоқда. Гиёхвандлик оқибатида ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиш, хотирани сусайтиради, бош,юрак,сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, бевақт ўлим холатлари, мажрух, ақли ноқис фарзандлар туғилиши исботланган. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат,оилага бепарво, хамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Гиёхванд аввало Парвардигорга осий бўлиб, Пайғамбаримиз салаллоху алайхи васаллам хидоятларидан маҳрум бўлади. Энг оғири хам рухан, хам жисмонан инсонийлик қиёфасини йўқотади. Шуни асло унутмаслигимиз лозимки, гиёхванд моддани тажриба учун унинг кайфини синаб куриш  мақсадида, бир-икки марта истеъмол килиш, хеч нарса бўлмайди деб хавас қилиш, ўта хавфли ва ўта аклсизликдир. Зеро Аллох таоло каломи шарифининг бир неча оятларида барчамизни огохлантириб айтадики: “Аллох сизларга ризқ килиб берган нарсаларнинг халол ва покларини тановвул килингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллохдан қўркингиз!(моида,88). “Ўз кўлларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламангиз!” (бакара,195). “Ўзларингизни (бир-бирингизни нохак) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга рахм шафкатлидир” (нисо,29).

Ҳазрати Расулуллох салаллоху алайхи васаллам бундай деганлар: “Хар бир маст килувчи нарса хамрдир, хар бир хамр эса харомдир. “Бошқа хадисда: “Пайгамбар салаллоху алайхи васаллам хар кандай маст килувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол килишдан кайтардилар”, дейилади.

Фатволарда келишича, Гиёхванд моддаларни истемол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда хам харом саналади. Таъкидлаш жоизки, гиёхванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг хам динимизнинг хам душманлари бўлиб, уларнинг охиратлари барбод бўлади. Юртимиз барча турдаги гиёхвандликка карши изчил кураш олиб бормокда. Оммавий ахборот воситалари оркали дунёда аср вабоси” деб ном олган гиёхвандликнинг инсон соғлигига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳакида баралла айтилмоқда ва кенг тушунтирилмокда. Шунинг учун хар биримиз келажагимиз бўлган фарзандларимизга ўқувчи ва талабаларимизга, махаллалардаги ёшларимизга бепарво бўлмайлик. Уларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланишимиз, каерда, кимлар билан юрганидан, нима иш қилаётганларидан бохабар бўлишимиз даркор. Бир болага етти қўшни ота-она деган гап бор халкимизда, шундай экан азизлар, бола ўзимизни фарзандимизми ёки бегонаникими уларга эътиборли бўлайлик. Халқимиз келажаги бўлган бу ёшларга уларнинг тарбияларига илм олишларига эътибор бериб, келажакда уларни халқ учун, миллат учун, ватан учун, муқаддас динимиз учун хизмат қиладиган бўлишларига харакат қилайлик.  

 

Ж.Нурметов

Хонқа туман “Мусо ал-Хоразмий” масжиди

имоми хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *