ЭРТА НИКОХНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Баъзи инсонлар Ислом дини қизларни барвақт узатишга чақиради, деган нотўғри тушунчада юрадилар. Бу – асоссиз гап. Исломда ҳали балоғатга етмаган, турмушга тайёр бўлмаган ўсмир қизларни узатиш ёки никоҳлаш лозим, деган гап йўқ. Ҳатто балоғатга етган, жисмоний тарафдан турмушга тайёр йигит, агар оилани боқа олмаса, унинг уйланиши шарт эмаслиги айтилади.
Таъкидлаш керакки, ҳозир шифокорлар 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр эмаслиги, ҳо¬мила¬дорлик ва туғ¬уруқ ҳолатида қий¬на¬либ қолаёт¬ганини айтиб, уларни 19–20 ёшларида турмушга беришни, йигитларга 20–22 ёшларда уйланишни тавсия қилишмоқда. Икки ёш расмий никоҳдан ўтиш учун тўйдан бир ой олдин жойлардаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) идораларига ариза топширади. Шунда уларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади. Тиббий кўрик варақаси тўлдирилган ҳолдагина фуқароларнинг расмий никоҳи қайд этилади. Келин-куёвларни тўйдан олдин мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш талаби бежиз қўйилмаган. Навниҳол йигит ёки қиз яширин тарзда кечаётган бирор дардга чалинган, уни ўзи ҳам сезмай юрган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Камқонлик, юрак-қон томир, буйрак ҳасталикларини даволамай туриб ҳомиладор бўлиш ногирон болалар туғилишига олиб келиши ҳаётда кўп исботланган. Хасталикларни оила қуришдан аввал даволаш осон. Давлатимиз яратаётган бу каби шароитлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган. Зеро, оилада йигит ва қиз ўз вазифа ва масъулиятларини адо этишлари, соғлом зурриётларни дунёга келтиришлари учун аввало ўзлари соғлом бўлишлари керак. Ҳозирга келиб тиббий кўрикнинг аҳамиятини аксарият ота-оналар тушуниб етдилар. Аммо шундай бўлса-да, “Ҳали турмушга чиқмаган ёш қиз турли йўналишдаги шифокорларга учраб юришининг нима кераги бор?” деб тор мулоҳаза юритадиганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай фикрлаш сабабли тиббий кўрикнинг талаб даражасида ўтказилишига эътибор бермай, гиёҳвандликка берилган ёки наслий касаллиги бўлган куёвга узатиш оқибатида бахтсиз қолган қизлар, пушаймон чеккан ота-оналар ҳаётда учраб турибди. Шунингдек яқин қариндошлар билан хам оила қуришнинг зарарлари тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Нисо» сурасининг 23-оятида шундай мархамат қилган:
«Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий муносабатда бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш харом қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий муносабатда бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилларни жамлашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ, авф этар). Албатта Аллоу мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир». (Алоуддин МАНСУР таржимаси ва изоҳи)
Замонавий табобат фани ушбу асрга келибгина, яқин қариндошлар орасидаги никоҳда насл касалликлари билан шикастланиш хавфи кескин ортиши ҳақида баралла овозда бонг урмоқда. Бугунги кунда юзлаб касалликлар ва шу дардларга мойиллик ҳолати наслдан-наслга ўтиши аниқланди. Аждрдларимиз қуда томоннинг етти авлодини сўраб-суриштирганлари бежиз эмаслиги ҳам энди барчага маълум. Бугун кўплаб ривожланган мамлакатлар қатори юртимизда хам ёшларнинг никоҳ қайд этиш бўлимларига ариза топширишларидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги тахсинга сазовор. Қарин-дош-уруғлар орасвдаги никохлар натижасида, шунингдек, айрим авлоддар ирсий қонуниятларга риоя қилмаганликлари боис мутацияга учраган генлар билан зарарланиб оғир наслий хасталикларга дучор бўлмоқдалар.
Агар ота-оналар доминант касаллик генига учрасалар, оғир дард белгиларини ҳам ўзларида, ҳам болаларида кўришади. Кўпчилик яқин қариндошлари билан никоҳ қурган бўлсалар-да, фарзанддари соғлом эканлигини таъкидлашади. Ҳақиқатан, рецессив генга дучор бўлганларнинг ўзлари соғ бўлсалар-да, фарзандларйнинг 25 фоизи, яъни ҳар тўрттадан бири дардга чалиниши мумкин. Яқин қариндошлар орасидаги никоҳларда наслий касалликларга дучор бўлиш хавфи кўплигига сабаб, бундай оилаларда зарарли рецессив генларнинг бир-бири билан учрашиш тасодифи кўпайишига узвий боғлиқдир. Шу боис яқин қариндошлар никоҳида чақалоқпарнинг ўлик ёки чала туғилиш ҳолати кўп учрайди. Қуйида қариндош-уруғчиликдан қуда-андачиликка ўтишнинг улкан хатоси бўлган айрим хромосом ва наслий касалликлар хақида тўхталамиз:
Клайнфелтер дарди ўғил болаларда учраб, туғилганда билинмайди. Ўспиринлик даври тез ўтиб, озғинлик ҳамда қўл-оёқпарнинг меъёрдан узунлиги кўзга ташланади. Сўнгра аёлларга хос сийна катталашуви, кўсалик, таносил аъзоларининг ривожланмаслиги ва семириш пайдо бўлади. Ақли яхши ривожланмаган бу дардмандлар фарзанд кўриш бахтидан бебахра бўлишади.
Шерешевский — Тернер дарди қизларда учрайди. Дардмандлар пакана, қўл-оёқлари калта бўлиб, кўкраги ўсмайди, ҳайз кўрмайди ва туғмайди. Бироз ақли заиф бўлган бу қизларда бўйин ён териларининг қанотсимон кенгайиши кузатилади.
Даун касаллигига дучор бўлган беморлар ҳар хил оилаларда туғилган ҳолда ҳам бир-бирларига эгизакдек ўхшаш бўлишади. Бош суякларининг шакли ўзгарган, кўзлари қийшиқ кесмали, кичик ялпоқ қулоқ, бармоқлари калта, жимжилоқлари қийшайган, тиллари катталашган ва ёрилгансимон излар бўлади. Бемор болалар семиришга мойил, итоатгўй, ақлан заиф бўладилар ва қисқа умр кечирадилар.
Мушук чинқириғи дарди кўпроқ қиз чақалоқларда учрайди. Беморларда чала туғилиш белгилари билан биргаликда бош кичиклиги, бўйин қисқалиги, қулоқлар паст жойлашганлиги ҳамда қўл бармоқпари тўрттадан эканлиги кузатилади. Қиқилдоқ мушакларидаги ўзгаришлар боис, чақалоқнинг товуши мушук миёвлаши, яъни чинқириғига ўхшаб кетади.
Юқорида хромосом касалликларнинг айрим турлари ҳақида тўхталдик, холос. Энди эса кенг тарқалган насл хасталикларининг баъзилари хусусида қисқача маълумот берамиз.

Шизофрения (телбаворлик) кўп учрайдиган, оғир руҳий дард. Касаллиқда кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, сержаҳллик, уйқу бузилиши каби белгилар бўлади. Беморларда мавжуд бўлмаган овозни эшитиш, йўқ ҳидларни сезиш пайдо бўлади. Фикрлашнинг бузилиши, пойинтар-сойинтар суҳбатлашиш, алаҳсираш каби огир руҳий ҳолатлар ушбу дардда кўп учрайди.
Миопатия оғир насл касаллиги бўлиб, мушакларнинг қовжираб — ориқлаб кетиши билан ифодаланади. Мускуллар қуриб кетиши боис беморлар ҳаракати бузилади. Чаноқ ва елка мускуллари зарарланганлиги туфайли бемор икки томонга чайқалиб «ўрдак юриши» қилади. Мазкур дард билан оғриган беморларда ҳаракат сусайиши, тез чарчаш, кейинчалик ҳатто тик тура олмаслик, умуртқа қийшайиши, елкалар осилиб, куракларнинг гавдадан ажралиб қанотга ўхшаб туриши каби асоратлар ҳам кузатилади. Ётган жойидан туриш учун бемор қоринга тўнкарилгач, аввал қўллар билан ерга, сўнгра тиззага тиралиб, аста-секин буюмларга осилиб гавдасини тиклайди.
Гемофилия қон ивимаслиги, яъни тўхтамаслиги касаллигида енгил шикастланипшарда ҳам тери остига қон қуйилиб моматалоқтар пайдо бўлади. Бу дардга йўлиққанлар учун ҳатто бурун, тиш ва терининг озгина жароҳати ҳам қон тўхтамаслиги туфайли ҳаёт учун хавфлидир.

Нанизм пакана бўйлилик ҳам наслдан наслга ўтувчи скелет бузилиши натижасида пайдо бўлувчи ҳолат ҳисобланади. Бўй 100-140 см бўлиб, қўл ва оёқларнинг ҳам калталиги кузатилади.
Қандли диабет хасталиги модда алмашинуви бузилишининг натижаси бўлиб, қонда қанд миқдори ошиб кетади. Касалликнинг кўп учрайдиган белгиларига тез-тез пешоб қилиш, кўп чанқаш, кўп овқат ейиш, озиб кетиш, тери ва оғиз қуруқлашиши ҳамда кам қувватлилик киради. Дард ўз вақтида даволанилмаса, ички аъзоларда кўплаб оғир асоратлар пайдо бўлади.
Бод, яьни подагра касаллигида — кўл ва оёқ бўғимларининг шакли ўзгариб, оғриқлар пайдо бўлади ва харакатланиш қийин кечади. Бу касаллик яллиғааниш туфайли эмас, бўғимларда тузлар йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўлиб, дастлаб қўл-оёқларнинг майда бўғимларшш шикастлайди.
Гентинггон хореяси дарди 30 ёшларга келиб юзага чиқади ва асосан беихтиёр вужудга келувчи бетартиб харакатлар билан ифодаланади. Бемор хаяжонланса, бу харакатлар кўпайиб кетади ва сўзлаш қобилияти бузилади. Бу холатлар юзни буриштириш, оғизни очиб, тилни чиқариб юбориш, маънисиз имо-ишоралар қилиш ва қўл-оёқ хамда бошни хар томонга ирғитиб ташлаш каби бетартиб харакатларда ифодаланади. Беморлар аста-секинлик билан ақлий ва меҳнат қобилиятларини бутунлай йўқотадипар.
Фенилкетонурия оғир ирсий касаллик бўлиб, дардманд болаларнинг деярли 90 фоизи оқ-сариқ сочли, оқ бадан ва хаворанг кўзли бўлишади. Бемор чақалоқларнинг айримлари туғилган даврданоқ бўшанг, нозик, уйқучан бўлиб, товуш ва ўйинчоқларга бефарқдирлар. Касалликнинг дастлабки белгиси қусишдир. Уларда ҳис-туйғуларнинг ривожланмаслиги, тишларнинг кеч чиқиши ва кечроқ юра бошлашни кузатиш мумкин. Бу беморларда мушакларнинг тонуси ошиб кетиши боис ўз-ўзидан қўллар букиниб, оёқлар йиғилиб қолаверади. Майда қадам ташлаб, қоқилиб, қийналиб юрадилар ва кел-гусида тутқаноққа хам чалинадилар. Бугунги кунда хорижда ишлаб чиқарилаётган «Оrbit» каби турли сақичлар бу касалликни анча оғирлаштириши аниқланган.
Юқорида ирсий ва хромосом касалликларнинг айрим турлари хақида тўхталдик, холос. Табобатда икки ярим минг хил хасталик-лар наслга таъсир этиши аниқланган.
Мухтарам ёшлар! Балоғат остонасидан хатлаб ўтиб, никоҳ кошо-наси сари қадам ташлаш арафасидаги бўлғуси келин-куёвлар! Оддий шифокор сифатида сизлардан бу касалликларнинг олдини олиш учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутишингизни сўрардим.
1. Бўлгуси турмуш ўртогингизнинг ота-онасию, буви-буваларининг хасталикларини албатта суриштиринг, яъни аждодларимизнинг «етти авлодини суриштириш» ақидасига амал қилинг.
2. Бир оилада икки ва ундан ортиқ фарзандларнинг бир хил дард билан оғриганлиги наслий касалликдан далолат эканлигини унутманг.
3. Генларнинг мутациясига олиб келувчи кимёвий таъсиротлар, радиация, ичкиликбозлик, нашаванддик каби иллатлардан жуфтингизнинг ҳоли эканлиги мухим аҳамиятга моликдир.
4. Ота-оналар яқин қариндош бўлган ҳолатда рецессив турдаги ирсий касалликлар бир неча авлоддан сўнг ҳам юзага чиқиўи мумкин. Аммо ирсий касалликларнинг айрим турларини даволаш мушкул бўлмаганлиги боис, барча хасталиклар хам никоҳга монелик туғдирмайди.
5. Турмуш қуришдан олдин албатта «Никоҳ ва оила» бўлимлари ёки тиббий генетик маслаҳатхоналардаги генетик врач кўригида бўлишингиз шарт. Шунингдек, никоҳ қуриш олдидан тавсия этилгувчи тиббий кўрикдан расмиятчилик юзасидан эмас, жиддий тарзда икковлон ўтиши жоизлигни тўғри англанг. Зеро, сиз икки ёшининг соғсаломатлигингиз бўлғуси фарзанд сиҳати ва камолини белгилайди.
6. Гоҳида қариндош-уруғларнинг авлодлар борди-келдисини узмаслик учун қилаётган никоҳлари, аксинча, тавқи лаънат каби наслий касалликларга мойюшик туғдиришини ёш зукко инсон сифатида ота-онангизга англатинг. Зеро, муқаддас китобимиз Қурьони Каримда таъкидланганидек, беҳудага яқин қариндош-уруғлар никоҳлари ҳаром этилмаган. Шаксиз Аллоҳ билгувчи зотдир!!!
Исломда яқин қариндопшар билан турмуш қуриш таъқиқланганлиги бежиз эмас. Ибн Аббос: «Насабдош аёллардан етти навъига (она, қизи, сингил, амма, хола, биродарлар қизи, сингиллар қизи) ва эмишганлардан етти навъига (эмизган энага, эмтиган сингил, қайнона, ўгай қиз, келин, қайнсингил, келинойи) уйланмоқ ҳаромдур», дея «Нисо» сурасидаги 23-ояти каримани қироат қилганликлари ҳадисларда келтирилган.
Дарҳақиқат, қариндопшар билан турмуш қуриш қатъий ва абадий харомлигини унутмаслик лозим.
Ибн Аббос (р.а) ривоят қиладилар: «Одамлар Жаноб Расулуллоҳга «Ҳамзанинг қизига уйланмайсизми?» дейишди. Ул зот: «У қиз менинг эмишган акамнинг қизлари бўлади!» — дедилар.
Демак, юқорида таъкидланган қариндошлар маҳрамликлари туфайли улар билан никоҳ ҳаром ҳисобланади. Зеро, бу қариндошлардан ташқари барчалари номаҳрам бўлиб, улар билан оила қуриш мақсадга мувофиқдир.

А.Бобожонов
Гурлан тумани “Усмон саид бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *