ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

Аллоҳ таоло иймон эгаларига севги, раҳм-шафқат тинчлик-осойишталикни буюради. Террор эса иймоннинг ғирт аксидир. У ўз олдига бераҳмлик,шафқатсизлик, зулм, қотиллик ва азоб кулфатларни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун барча террорчилик ҳаракатларининг манбаини художўйлик ва иймондан эмас, балки, даҳрийлик ҳамда бидьатдан ахтариш керак. Агар инсон совуққонлик билан бегуноҳ кишиларнинг ўлимига сабабчи бўлибдими демак, у иймонсиз.

Терррорчилик ҳаракатлари, зулм, зўравонлик, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик, меҳр-оқибатга йўғрилган таълимотига мос келадими? Йўқ албатта, бу инсониятга каратилган мудхиш жиноят ҳисобланади. Разил, иймони йўк, гиёхванд моддаларнинг ноконуний савдосидан келаётган катта-катта маблағлар эвазига қутираётган кимсаларнинг хуружи юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимизнинг келажагига каратилган тажовуздан ўзга нарса эмас.

Истиқлол бизга катта эркинликлар берди, юзлаб масжидлар очилди. Алломалар номи тикланди ва ибодат учун эмин- эркин шароитлар яратилди. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган – халк маънавияти, иктисодиёти, ёшлар камолоти, келажак борасидаги, шунингдек, дин сохасидаги сиёсатини бутун дунё тан олаётир. Оддий мисол иқтисодий инқироздан чиқиш ва мамлакат турмуш тарзини енгиллаш бўйича дастурини бутун дунё ўрганиб эътироф этмокда.

Жаҳондаги барча халклар, шу жумладан, мусулмонлар ҳам, улар каерда ва кандай мазхабда бўлишларидан катъий назар, террорчилик билан амалга ошириладиган ҳар кандай амални кескин рад киладилар ва уни бегунох инсон хаётига тажовуз килиш деб баҳолайдилар. Террорчиликнинг ҳар кандай кўриниши охир-окибатда тинч ҳаётни бузиш, конуний давлат тизимига карши чикиш, бегунох инсонлар кони тўкилиши ва аёллар тул, болалар етим колишига олиб келади,

Дархақиқат, инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавфхатарнинг олдини олиш ва бартараф килиш харакатида бўлади. Бас, шундай экан тинчлик учун барчамиз масъулмиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Хамиша хушёр ва огоҳ бўлайлик.

Ш.Атажанов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *