ФАТВОЛАР ҲАМДА ЕТАКЧИ УЛАМОЛАРНИНГ АСАРЛАРИДА АҚИДАПАРАСТЛИК ВА ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ҚОРАЛАНИШИ

Тарихга назар солсақ одамзод бахтли ва фаровон хаёти, эркин ва озод яшаши, чинакам инсондек умр кечириши йўлида кундан оғир ва машаққатли синовларни бошдан кечирга- нига гувоҳбўламиз. Хар сафар чинакам бардош, кучли эътиқод ва соғлом тафаккур билан инсоният ўз бошига тушган турли қийинчиликларни енгиб ўтиб, эртанги кун учун, хато ва камчиликларнинг такрор содир бўлмаслиги учун зарур хулосаларни чиқара олган.

Замон ўзгариши билан инсоният олдида турган муаммолар камайиб қолгани йўқ. Аксинча, улар аввалги шақли ва хусусиятини бироз ўзгартириб, янгича маъно-мазмун касб этган холда кўршимизда қайта намоён бўлмоқда. Бугун бутун инсониятни ташвиш ва хавотирга солаётган терроризм ва экстремизм хақида айни шундай хулоса қилиш мумкин. Бинобарин, мусаффо ислом таълимотини уз манфаатлари йўлида талқин қиладиган, хунрезлиқ қотиллик ва ноинсонийликни ўзининг хато таъбири, тор дунё қараши билан ёклайдиган тоифаларни ислом тарихининг хар бир даврида учратиш мумкин. Ислом олами ўзининг тенгсиз ақл-заковати, илм-маърифат йўлидаги сўнмас шижоати билан ном қозонган забардаст олиму фузалоларининг саъй-харакатлари туфайли бундай тоифаларнинг пуч ғояларига муносиб жавоб кайтаришга, уларни батамом йўқ қилишга муваффақ бўлган. Айниқса, буюк алломалар юрти бўлган она заминимиздан етишиб чиққан юзлаб маърифат сохибларининг ибратли хаёт йўлини ўрганар эканмиз, улар мусулмонларнинг эътикодини тузатиш, исломнинг мусаффолигини сақлаш йўлида қандай фидойилик кўрсатганларига гувох бўламиз.

Таъкидлаш керакки, бугун хам дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик харакатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган холда соддадил мусулмонларни чалғитиш холатлари динимизнинг багрикенглиқ муътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини ахоли, хусусан, ёшла- римизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Ислом оламининг энг йирик намояндалари бўлмиш мазкур уламолар диний экстремизм, терроризм ва радикализмни буткул қоралайдилар, мусулмонларни оқибати оғир бўлган бундай харакатлардан, гарчи улар ислом номи билан аталаётган бўлса-да, огоҳ бўлишга чақирадилар ва бирқатор фатво ва мурожаатлар эълон қилдилар. Ҳусусан ислом оламининг буюк олими Рамазон Бутий уларнинг кирдикорларини шундай баён қилади. Буларниннг тутган йўли мазҳабсизликдир. Мазҳабсизлик эса динсизликга олиб борувчи хатарли кўприкдир. Мазҳабсизлик ислом шариатига тахдид солувчи энг хатарли бидъатдир.

Ибн обидин: кишининг ибодати бир мазҳабга мувофиқ бўлиши шарт дедилар.

Сайид Аҳмад Тантовий эса бир мазҳабда юриш вожиб деб фатво бердилар. Шунингдек 2014 йил июл ойида дунёдаги етакчи уламолардан 126 таси томонидан 124 бандан иборат раддиялар берилди.

Экстремистик ва террористик хуружлар асосан дин ниқоби остида амалга оширилаётгани учун ислом истилоҳида қадимдан ўзининг асл маъносида ишлатиб келинган «жиход», «шаҳидлик», «ҳижрат» каби атамалар радикал рухдаги жангари тўдалар томонидан бузиб талқин этилмоқда. Натижада мусулмонлар билан мусулмонлар ўртасидаги ғаразли жангларни Аллоҳ йўлида жиҳод деб тушунтириш, ўз жонига қасд қилиш орқали бегуноҳ кишилар ичига кириб, ўзини портлатганларни шаҳид деб аташ ёки мусулмонлар ибодатларини бемалол адо этиб турган диёрлардан мусулмонлар-аро жанг бўлаётган хорижий мамлакатларга чиқиб кетишни ҳижрат деб бахолаш каби буткул нотўғри карашлар юзага келди. Ишончимиз комил, буюк аждодларимизнинг давомчилари сифатида ҳаёти, ижоди ва орттирган тажрибаларини нафакат ислом ахдига, балки бутун инсоният бахт-саодати, соғом эътиқоди ва умумманфаатига сафарбар қилиб келаётган уламоларимизнинг мурожаати ва фатволари ўзлари ва фарзандлари келажагининг порлоқбўлишининг гаровидир.

Б.Ходжаев

Хива тумани “Ҳасан Басрий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *