ИБРАТЛИ КЕЛИН – ОИЛА КЎРКИ

Қизлар тарбиясида онанинг ўрни ниҳоятда катта. Уни кичиклигидан уй рўзғор ишларини пухта, саранжом бажаришга аввало, она ўргатади. Айниқса, унинг муомала маданияти, ҳулқи, одоби ҳам гўзал бўлмоғи керак. Янги хонадонда барчага ибрат намуна бўлиб, оиласига вафоли, садоқатли келин бўлиши, катталарга ҳурмат ҳисси билан қараши, уни ўз оиласида олган тарбиясига боғлиқ. Энг муҳими қизларимизни билимли, касбга ўргатиб, ҳунарли қилсак катта ҳаётда ўз ўрнини топишида, фарзандларини оқил қилиб тарбиялашда жуда муҳимдир. Келинлик бахтига муяссар бўлган қизларимизнинг қайнона ва қайнотага ҳурмат ҳисси доимо юқори бўлмоғи керак. Оила аъзолари ҳам келинни ўз қизларидек қабул қилиб, унга меҳр кўрсатмоғи, янги хонадонга кўникишида катта кўмакчи бўлса, келишмовчиликлар ўз-ўзидан йўқолади.
Кўпчилик қайноналарнинг келиним эпсиз, келиним уй-рўзғор ишларини эплай олмайди ва ҳакозо, шу каби гаплари қулоғимизга кўп чалинади. Ана шундай баъзи қайноналарнинг тилидан чиқаётган қўштирноқ ичидаги бундай “мақтовларни” эшитган қизларнинг бегона уйга кўникиши қийин. Қайнона келинларига билмаганини ўргатса, ўз маслаҳатларини аямаса, ўйлаймизки, оилалардаги низоларнинг олди олинган бўлар эди.

 

Қўшкўпир туман отинойиси

Нигора Шомуратова

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *