ҲАНАФИЙЛИК БУ БАҒРИКЕНГЛИК МАЗҲАБИ.

Ислом динининг дунё бўйлаб кўп тарқалган илк даври Имом Абу Ханифа ва у зот асос солган ҳанафийлик мазҳаби ана шундай гуруҳларнинг мутассибона фикрларга қарши чуқур илмий асосда босиқлик, бағрикенглик ҳар бир диний ва дунёвий жиҳатдан мувофиқ ҳолларда раддия беришликка тарғиб қилади.

Муқаддас ислом динида тил ва диндаги нарсани амал билан исботлаш яхши, масаланинг иккинчи томони ҳар назардан қолдирмаслик керак. Ислом динида турли халқлар, тоифа ва гуруҳлар орасида тарқалиши айрим бадғаразли кимсалар имон ва амал бир нарса экани ҳақида бўлмағур ғояни ўзларининг қуроллларига айлантириб келмоқдалар, бунинг оқибатида бирор арконни бажармаган кишини кофирга чиқариш ва унга қарши “ғазот”, “жиҳод” эълон қилишига ҳам етиб борилди. Ана шундай исломий ишоралар, диний ғоялар баъзи гуруҳлар учун тажовуз воситасига айланган, шунинг учун ҳам Абу Ҳанифа имон ва амалнинг алоҳида-алоҳида нарса экани ҳақидаги таълимотни илгари сурди. Олимларимиз бу ишни муваффақият билан қўллаб қувватладилар, шу йўл билан мутаассиб гуруҳларнинг даъволарига зарба берилади.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа нақлий билимлар билан бир қаторда, ақлий билимларга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Нақлга амал қилган ҳолда, киши қалбида қониқмаслиги мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун олимлардан ҳамсуҳбат  бўлмоқлик керак.

Имом Абу Ҳанифанинг нақлий, ақлий билимлар билан бир қаторда ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб ҳам фатво бергани айтилади. Абу Ҳанифа, ислом ақидасига кўра, барча Пайғамбарлар ягона эътиқодда бўлганлар фақат шариатларигина бир бириникидан фарқланган. Бундан маълум бўладики, ибодатлар яъни амаллар ҳар хил бўлган, иймоннинг асл ўрни қалбдадур деган олимлар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Айтинг биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми? Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар. (Зумар сураси 9-оят) Ҳанафийлик нафақат таълимот сифатида бағрикенгликни ҳам тарғиб қилади, балки мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа босиб ўтган ҳаёт йўллари барчамизга ибрат ва намуна бўлади. 

Бугунги кунда экстремизм ва терроризмга қарши кураш, диний бағрикенгликни асосий долзарб масаласидир. Шунинг учун ҳам ислом дини инсонларни тўғриликка самимийликка чақиради. Ҳакимларимиз кимники устози бўлмаса унинг устози шайтондур деганлар. “Ақидани билмасдан амал қилишлик инсонни тўғри йўлдан адаштириб қўяди, ақида билмаган шайтонга элдир. Агар минг йил деб амал қилса барча элдир” деганлар Сўфи Оллаёр ҳазратлари.

 Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳидоятдан адаштирмасин, икки дунё саодатига мушарраф айласин.

Ш.Жуманиязов

Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” 

                масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *