Динимиз шиори жаҳолатга қарши маърифат

Ҳаммамизга маълумки, ислом шиори, инсониятни яхшилик ва самимийликка даъват қилади. Жаҳолат бу жоҳилларнинг давоси, инсон ўқишлиги  билан қалбдаги гина адоват йўқолиб, кўнгилларга ҳузур бағишлайди, шундагина жаҳолатга барҳам берди, турли бўлмағур васвасаларни онгидан қувиб чиқаради, китоб ўқиш унинг мутолаа қилиш ҳаётнинг қоронғу йўлларни ёритиб берувчи чироқдир. Инсоният кўп изланишда бўлса ҳам, ҳаёти давомида кўп муваффақиятларга эришади. Дунёда охиратда ҳам инсонга илмдан кўра кўпроқ фойда келтирадиган нарса йўқ, шунинг учун жаҳолатдан кўра зарарлироқ нарса ҳам йўқ.

Али Каррамоллоҳу важҳаҳу шундай деганлар: “Инсонларнинг энг қадри ози илми озидир. Илмсиз бу бу жаҳолат инсониятни бу тубанликка олиб бориши муқаррардир. Инсонлар илм орқали Аллоҳни танийдилар, дунё охиратлари илм билан обод қиладилар. 

Шафиқ ибн Иброҳим Ал Балхий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Биз Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматулло алайҳдан: “Нима учун намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биз билан бирга ўтирмайсиз?” деб сўрадик. У киши: “Соҳабалар ва тобеинлар билан бирга ўтиришга кетаман дедилар.” Биз: “Саҳобалар ва тобеинлар қаерда экан” деб ҳайрон яна сўрадик, шунда у зот: “Китоб ўқийман, шунда улар ҳақида, қилган ишлари ҳақида билиб оламан. Сизлар билан нима қиламан? Сизлар бекорчиликдан одамлар ғийбатини қилиб ўтирасизлар” деб жавоб бердилар.

Азизлар бундан биламизки, қайси бир инсоники яхшилик илми талабида бўлса, жаннат у талабида бўлади. Кимийки маъсият гуноҳ талабида бўлса, дўзаҳ у талабида бўлади, деган ҳакимларимиз.

Ҳасан ибн Саҳл раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: “Маъмун ухлаганда унинг атрофида китоблар турар эди. Ухлашдан олдин ҳам китоб ўқирди, ухлаб тургандан кейин ҳам китоб ўқир эди, у шундай деб насиҳат қилар эди. Луқмони ҳақим ўғлига шундай илмни танлайсанми, ёки мол дунёними деганларида илмни танлабди, чунки мол-дунё сарфлашлик билан зиёда бўлиб кетаверади. Жоҳиллик бу инсоннинг ўзлигини, қадриятини, инсонийлигини йўқотадиган ёмон иллат. Инсон ҳар доим ақли билан иш юритса шундагина эл-юрт, маҳалла оила олдида энг бахтли инсонлардан бўлади.

Ҳақимлар айтадилар: “Ким исломда гўзал одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша одатга амал қилса, унга ўша амалнинг ажри ва унга амал қилганларнинг ажри бўлади. Бунда уларнинг ажридан ҳеч бир нарса ноқис қилинмас. Ким ислом бир ёмон одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша амалга одат қилинса, унга ўша одамнинг гуноҳи ва кейинчалик унга амал қилганларнинг гуноҳи бўлур, бунда уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмас. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти)

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз ҳидоятидан адаштирмасин, икки дунё саодатига муяссар қилсин.

 Ш.Бойназаров Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *