ЁМОНЛИК ҲАМ ЯХШИЛИК ҲАМ АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИ БИЛАНДИР

Аллоҳ таоло борлиқдаги биз кўриб турган ва кўролмайдиган, лекин борлигини англайдиган нарсаларни яратгани каби, бандаларнинг феълларини ҳам яратиб беради. Яъни банда ўтиришни ҳоҳласа ўтириши, юришни ҳоҳласа юриши, туришни ҳоласа туриши феъли яратиб берилади. Банда ўзича бирон бир ҳаракат қилолмайдики, Аллоҳ таоло унга у истаб турган амални яратиб бермагунча. Ҳатто тилини ҳам қимирлатолмайдики, тилига калималарни келтирмагунча. Худди шунингдек, яхшилик ва ёмонликни ҳам яратувчиси Аллоҳ субҳаноҳу ва таолодир. Фақат яҳшиликни Аллоҳ таоло рози бўлиб ёмонликни эса норози бўлиб яратиб беради.

Энди, агар биз Аллоҳ таоло фақат яҳшиликни яратади десак, биз Аллоҳнинг яратувчилик сифатини инкор қилган бўламиз. Шунинг учун ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам Аллоҳнинг тақдири биландур. Ким яхши амалларни ният қилиб, бажаришликни истаса Аллоҳ унга (яхши амалга) ўз розичилиги билан уни муваффақ қилади. Энди кимдир ёмонликни ирода қилиб, шу амалга юзланса Аллоҳ уни унга (ёмон амалга)муваффақ қилади. Лекин ўзи бу амалга рози бўлмайди. Ана шу ерда бу дунёнинг имтиҳон дунёси эканлиги келиб чиқади. Кимдир тўғри йўлни танлайди, кимдир нотўғри, бу эса банданинг ихтиёрига боғлиқ. Чунки Аллоҳ таоло бандасига жузъий ихтиёрни (танлаш ихтиёри) ни ҳам бериб қўйибди. Демак, банданинг қилаётган амаллари ё савобли ё гуноҳ бўладиган ёки савоб ҳам гуноҳ ҳам ёзилмайдиган амаллар бўлади. Демак, яҳшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдири билан бўлиб, бу бандасини шу амалга мажбурлаш дегани эмас экан.

М.Каримов

Урганч туман “Ҳазрати Шаҳобиддин бобо” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *