БАНДАНИ ИЙМОНИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР

Сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг сўзи ва йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад (с.а.в) йўлларидир.

Ишларнинг энг ёмони динда пайдо бўлган янгиликлардир.

Ҳар бир пайдо қилинган янгилик бидъат,

ҳар бир бидъат залолат-адашиш ва ҳар бир залолат дўзахдадир.

(Ҳадис)

Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида ижобат бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа ибодатлар эса, унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди.

Иймон эътиқод барча илоҳий динларнинг тамалини, асосини ташкил этади, чунки у замонлар ўтиши билан ўзгариши мумкин бўлган ҳукмларга ўхшамайди. Балки, у Одам алайҳиссаломдан бошланиб, қиёматгача ўзгармай турадиган тушунчадир. Шунинг учун ҳам унга амал қилиб келаётган катта оқим «Аҳли суннат ва жамоат» деб номланган. Бу жамоа аъзолари суннийлик эътиқодидаги ҳанафийлик, шофеъийлик, моликийлик ва ҳанбалийлик мазҳабларини ҳақ деб билади. Улар Ақоид илмининг икки буюк имомлари Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий асос солган ақидавий таълимотларга амал қилади. Ҳозирги пайтда дунёдаги барча мусулмонларнинг учдан икки қисми Мотуридий ақидасига, бир қисми Имом Ашъарий ақидасига амал қилади.

Исломда инсон қадр қиммати улуғланган  мусулмон киши бўлсин ва бoшқa дин вaкиллaри ҳaм мутлaқo oзoр тoпмaсликлaри кeрaк ва худди мaнa шу қoнун қoидa ҳaммaмизгa тeгишлидир. Яъни мўминдaн мутлaқo ҳeч ким oзoр тoпмaслиги шaрт қилинaди. Шундa унинг ибодатлари мукaммaл бўлиб иймoн вa ислoми ҳaм бaтaмoм бут бўлaди. Ўз ватанига қарши борадиган, инсонлар ўртасида фисқ-фасод уруғларини сочадиган, жамиятда бузғунчилик қиладиган, ўзларича чин мусулмонликни даъво қиладиган бузғунчи фасодчилар қандай қилиб мусулмон бўлсинлар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам): “Тили ва қўли билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир”, деганлар. Улар аксинча, ўз мақсадлари йўлида динни ниқоб қилиб, инсонлар орасига фисқ-фасод уруғларини сочиш, бегуноҳ инсонларни қонини тўкиш каби разил ишларга қўл урмоқдалар. Худди мана шунда ишлар эса бандани  иймон даражаси сустлигидан далолат беради. Бу каби разил, қабиҳ ишлар мусулмон кишининг эмас, балки Аллоҳ таолога очиқ ойдин қарши чиқаётган мунофиқ кимсанинг ишидир. Уларни “инсон”, “одам” деб аташга ҳам инсонинг тили бормайди, балки улар қутурган, ваҳший ҳайвон кабидирлар. Модомики Пайғамбаримиз (соллаллоҳу аллайҳи вассалам) ҳам жамиятга таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчилик ҳақида шундай деганлар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмони фарқига бормаса, мўминга зарар беришдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас”. Зеро, Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган инсон Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги буйруқ ва қайтариқларга тенг амал қилиши, нафақат ўзига, балки жамиятга ҳам фойда келтириши керак.

Яна бир банданинг иймонига таъсир қилувчи ишлардан бири  фосиқлик бўлиб, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан очиқ-ойдин қиладиган одамга фосиқ дейилади.  Одатда, фосиқ деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. Фисқ сўзи, уламолар истилоҳида, гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг наҳий қилган  нарсаларидан чиқишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик ва у билан уруш қилиш кофирликдир», дедилар». Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилмоқда.

Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради. Бандани иймонига футур еткизадиган амаллардан яна бири бири осийликдир. «Осийлик», «исён», «маъсият» сўзлари бир ўзакдан бўлиб луғатда «тоатдан чиқиш» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида осийлик Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсинишни тарк қилишдир. Бошқа бир таърифда айтилишича, осийлик амрларни тарк қилиш. Аллоҳ таолонинг Китобида ва расулининг тилидан фарз ва вожиб қилган нарсаларни тарк қилиш ва Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган сўзлар, зоҳир ва ботин амалларни содир этмасликдир.Демак, бу дунёда фақат Аллоҳга ва Унинг Расулигагина итоат қилиб яшаш лозим. Бу итоат шариатга амал қилиш билан бўлади. Аллоҳга бўйсуниб, у кўрсатган дастурга амал қилиб яшаш иймонда, Исломда яшаш демакдир.

Демак, Охиратда ҳар кимга бу дунёдаги амалга қараб муомала қилинади. Бу дунёда Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг итоатини қилмай, осийлик қилиб, Аллоҳ таолонинг чегарасидан чиққанлар у дунёда абадий дўзахга киритилади. У ерда хорловчи азоблар ҳам бўлади. Барча мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари ҳамма нарсадан устун туради.  Аллоҳнинг кўрсатмаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганлари турганида, мўмин киши, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўзича бир иш қила олмайди.  Ким Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг ҳукмини қўйиб, ўзича иш тутса, Аллоҳ таборака ва таолога ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлади. Ислом дини дўстлик ва биродарлик динидир. Бу динда миллатчилик йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунёдаги ҳамма миллатларни бир ота-онадан яратганлигини билдириб, Ҳужурот сурасининг 13-оятида: «Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва бир хотиндан яратдик, ҳамда бир-бирларингиз билан танишиб, дўст-биродар бўлишларинг учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила элатлари қилиб қўйдик. Батаҳқиқ, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз — тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билгувчи ва хабардор Зотдир», деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло бандаларини жанжал ихтилофлар учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, дўстлик ришталарини боғлашга буюрганини билдириб, Меним наздимда ҳурматлироғингиз бошқалардан ўзини юқори олиб, бировларга зулм ўтказадиган муштумзўру қотиллар эмас, балки инсонларга раҳм-шафқат қиладиган, раҳмат назари билан қарайдиган, дўстлигу биродарликка чорлайдиган тақводорларингиздир, демоқда.

Х.Уллиев

Хонқа туман “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *