ТЕРРОРИЗМ-МИЛЛАТ УЧУН ХАТАР

Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа бузғунчи оқимларнинг хуружи ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдириши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва аньаналарни асрашга хизмат килиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айникса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маьнавий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда даьват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир. Бизнинг ислом динига бўлган ихлосимиз, эьтиқодимиз ва садоқатимизни бутун жахон ахди кўриб билиб турибди. ХХI  асрнинг энг долзарб ва ўз ечимини излаётган муаммоларидан бири бу – терроризм ҳаракатидир.  Ушбу муаммо бутун дунё халқини қўрқинч ва дахшатга солаётган муаммодир.  Бу долзарб муаммони ҳал этиш, терроризм сингари мураккаб ва  серқирра ҳодисанинг  моҳиятини, юзага келиш сабабларини, уларнинг ривожланишига ва равнақ топишига ҳисса қўшаётган омилларни ва бошқа шу каби кўплаб нарсаларни атрофлича ўрганишлари ва тушуниб олишлари лозим бўлади. Айнан шунинг  учун ҳам терроризмнинг  моҳиятини билиш учун даставвал  унинг тарихи билан қизиқиш ва уни мукаммал тарзда ўрганиб чиқиш лозим ҳисобланади. Бир қатор тарихчи ва сиёсатчи олимларнинг фикрларига қараганда,  террорчилик ҳаракати юзага келганига ҳали  икки юз йил ҳам бўлмаган экан. Масалан, В. Жариновнинг фикрига қараганда террозим пайдо бўлганига бир ярим аср бўлган экан. Яна бир қатор олимлар эса ўз хулосаларида терроризм пайдо бўлишини узоқ асрларга боғлашади. Бу  фикр тарафдорлари ҳар бир қотиллик ва зўравонлик ишларини терроризмнинг илк куртак отаётган новдаси бўлган деб ҳисоблашади ва шу тариқа унинг пайдо бўлишини антик даврларгача олиб боришади.
Терроризм муайяан гуруҳнинг рухсат этилмаган ҳолатда онгли равишда куч ишлатишидир. Бунда террорчилар аниқ мақсадни кўзлайди ва ўзини тўла ҳақ деб билади. Бундан шу нарса аниқ бўладики, террорчилардаги мавжуд куч мақсадни амалга оширишда ижтимоий — сиёсий муҳит билан бевосита алоқадорликда бўлади. Шунинг учун бирон — бир сабабга асосланган ёвуз мақсад терроризмга олиб боради. Терроризм кўп ҳолатларда кенг миқёсдаги ҳарбий кучлар билан алоқадор бўлади ва бундай мисоллар тарихда бир неча бор кузатилган.

“Терроризм” тушунчаси ҳамиша террористик ҳаракатнинг тез сурьатда амалга оширилишини билдиради. Бундай ҳодиса сиёсий, этник, диний ва бошқа кўринишларда намоён бўлади. Бугунги кунда ядровий, биологик, бактериологик қуролларнинг террорчилар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли энг катта хавфдир. Ҳозирги таҳликали замонда кишилар бошига мислсиз кулфат солаётган ва уларнинг ҳаёти, фарзандлари, мол — мулкига таҳдид қилаётган жиноий терроризм кундан — кунга кучайиб бормоқда ва жаҳон ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотмоқда. Кейинги йилларда ҳатто оммавий аҳборот восталарида ҳам терроризм элементларидан фойдаланилмоқда. Муайян мафкуравий полигонлар тарқатаётган ахборотларнинг ёвуз ва заҳарли гоялар оқими, телеканаллар орқали узлуксиз намойиш этилаётган жангари фильмлар,болаларга мўлжалланган, бузғунчи ғояалар асосида яратилган ўйинлар, компютер тармоқлари дастурларини ишдан чиқарадиган вируслар тарқатиш шулар жумласидандир.
          Бугунги кунда ҳам мустақил ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатимизга нисбатан ғараз ният билан қаровчи ёвуз кучлар терроризм йўли билан тараққиёт йўлимиздан чалғитишга, бизни яна қарамлик ва терроризмни касб қилиб олган, буюртма бўйича қўпорувчилик ва босқинчилик билан шуғулланадиган ёлланма халқаро террорчи, жиноятчи гурухдардан ҳам фойдаланмоқда. Бугунги жаҳон ҳамжамияти бу бало — қазоларнинг ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Терроризмга қарши кураш ҳозирги кунда муҳим вазифа, тинчлик ва барқарорликни сақлаш омилига айланди.
Терроризм сўзининг ўзига икки юздан ортиқ таъриф берилган экан. Аммо уларнинг ҳали бирортаси ҳам мутахассислар томонидан тан олинмаган экан. Айнан мана шу соҳадаги бахс- мунозаралар мана ўттиз йилдирки давом этиб келмоқда.Ҳа шуни таъкидлаш, керакки ҳали кўпчилик инсонлар терроризм ўзи нима? Террорчилик қандай ҳаракат ?  деган саволига аниқ  ва умумий тушунчага эга эмас.  Бу нарса тасаввурларда ҳанузгача мавҳум кўринишга эгадир. Айнан мана шунинг сабаби шуки,  бизнинг фикримизда террорчилик ҳаракати маданий анъаналар, ижтимоий тузилиш, ва терроризм сўзига ва ҳаракатига умумий таъриф беришни анча қийинлаштирувчи бошқа кўплаб омилларга боғлиқ ҳолда турли мамлакатларда турли кўринишларда намоён бўладиган , моҳият жиҳатидан жуда мураккаб ҳодиса ва долзарб муаммо эканлигидадир. Мана шунинг сабабидан ҳам унга айнан маълум бир таъриф бериш жуда қийин.
Террор тушунчасининг  туб негизида сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликни қўллашга йўл қўйилиши  тўғрисидаги тасаввур ётади. Террор  тушунчаси тарихан терроризм тушунчасидан олдин ташкил топган.Бугунги сиёсий воқелик шароитида бу тушунчалар билан  тавсифланадиган ходисаларни фарқлаш ва фаҳмлаш учун улар орасидаги  фарқларни ажратиб олиш керак. Террор атамаси лотинчадан олинган бўлиб, террор – даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан. Умумий маънода у сиёсий муаммоларни ҳамда зиддиятларни  зўравомлик методи ёрдамида ҳал этиш деган маънони англатади. Бундан келиб чиқишича, террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга  эришиш учун зўравонликдан  ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан  мунтазам тарзда фойдаланишдир. Лекин бу террорни ўта умумлаштириб  тушуинишдир. Нисбатан тор маънода террор деганда, диктаторлик типидаги давлат ўз фуқаролари ва сиёсий оппозитсияга  нисбатан амалга оширадиган зўравонликлар амалга оширилади. Сиёсий ҳокимиятдан ташқари, бошқа кучлар ҳам террордан  сиёсий рақибларига ҳамда аҳолига қарши фойдалана олишлари мумкин. Бу ҳолатда ҳам террор ва терроризм  тушунчалари ўртасидаги чегара ўз барҳамини топади. Албатта, етарли диний ва дунёвий билими бўлмаган, миясидан умуминсоний қадриятлар чиқариб ташланган, уларнинг ўрнига ақидапарастлик ғоялари киритилган “манқурт” инсонлар маьнавий қашшоқ кишига айланиб колади. Бундай кишилар аста секинлик билан бўлсада жамиятда нотинчлик, беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ислом дини ва терроризм умуман бир бирига ёт нарсалар эканини ҳамиша ёдда тутайлик.

О.Рўзметов

Боғот тумани “Толли бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *