МАРОСИМЛАР ВА ДИНИЙ БАЙРАМЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

Диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамлари арафасида турибмиз. Аллоҳ таоло юртимизни тинчосойишта, халқимизни фаровон айлаб, келаётган Қурбон ҳайити баракоти билан хонадонларимизни, дехқончилик ва касбу корларимизни файзу баракотларга тўлдириб, ҳалқимизни меҳроқибатли қилсин.

Халқимизнинг буюк байрамларини муносиб қаршилаш учун миллий, диний қадриятларимизга амал қилсак, кўчакуйларимизни, хонадон ташқариси ва ичкариларини покизалаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширсак нур устига аъло нур бўлади. Ҳайит байрами муносабати билан ҳар биримиз аждодларимизни хотирлаб дуолар қилиб, хайру эҳсонлар улашамиз. Зиёратларимиз чиройли ва савоблироқ бўлиши учун қабристонларимизни бегона ўтлардан тозалаб, уни таъмирлашимиз керак. Зеро, халқимизда “Ўтганларнинг руҳин шод этай десанг, масканини обод қил”- деган мақол бор.

Ҳайит кунлари баъзи ҳудудларда қабристонга нон ва ҳар-хил озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бориш ҳолати жуда кўп учрайди, аслида шариатимизда қабристонда жонлиқ сўйиб қозон осиб таом ейиш, озиқ-овқат маҳсулотлари киритиш жоиз эмас. Хайру эҳсонларимиз қабул бўлсин, деган ҳар бир мўминмусулмон эҳсонини ўз ўрнига, яъни, бевабечораларга тарқатса тўғри ва савобли ишлардан бўлар эди.

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўзига тўқ, зарурий эҳтиёжларидан қиймати кумуш нисоби миқдорига етадиган ошиқча мулкга эга бўлган ҳар бир мусулмонга қурбонлик сўйиш вожиб ибодатлардан ҳисобланади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Одам боласи учун қурбон ҳайити куни Аллоҳ таоло йўлида қурбонлик қилишдан ҳам севимли ва мақбулроқ амал йўқ. Шубҳасиз, у сўйилган жонлик қиёмат куни шохлари ва жунлари билан (гувоҳликка) келади. Ҳеч шубҳа йўқ, қурбонлик ҳайвониниг қони ерга тушмасдан олдин (бу ибодат) Аллоҳ даргоҳида қабул бўлади. (Бас шундай экан) қурбонлик қилиш билан кўнгилларингизни хушнуд этинглар”- дея марҳамат қилганлар. Қурбонлик сўйишнинг вақти Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ҳайит намози ўқилгандан бошлаб ўн иккинчи кунининг қуёши ботишидан сал олдинроғидир. Бу ибодат фақир, мискин ва мусофирларга вожиб эмас. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар қўй, эчки, қорамол, туялар ҳисобланади. Ҳар бир одам ўзи сўйган қурбонлигининг гўштини учга тақсимлаб бир қисмини хонадонига қолдириб, бир қисмини пишириб зиёфат қилиб қўниқўшни, дўстёрларини чақирса, бир қисмини хомлигича бевабечораларга тарқатса. бу энг савобли мустаҳаб амаллардан ҳисобланади.

Яқинлашиб келаётган бу улуғ байрамларни муносиб қаршилаб, байрам кунларида хайрэҳсонлар, совға саломлар билан бир-бирларимизни кўнгилларимизни шод этайлик. Хусусан, отаоналаримиз, қариндошларимиз ва дўстёрларимиз, шунингдек, бемор ётганлар ва кексалар ҳолидан хабар олиб байрам кайфияти улашайлик. Динимиз ривожи учун, мусулмончилигимиз байрамини юқори шукуҳ ила ўтказиш учун ҳар йили муҳтарам Юртбошимизнинг чиқарган қарорлари, албатта, бизларнинг қалбимизга тенгги йўқ хурсандчилик олиб киради. Чунки бу икки байрам кунлари барча Ўзбекистон фуқаролари дам олишади ва байрамларини тўлалигича ўтказишади. Бу хайрли ишлар Расулуллоҳнинг ушбу ҳадисларига жуда мувофиқдир: Албатта ийд (байрам) куни ейиладиган, ичиладиган ва Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилинадиган кундир”.

Аллоҳ таоло ушбу улуғ байрамларимизни барчамизга муборак қилсин!

Атажонов Раматжон

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *