“ЙИЛ ИМОМИ-2017” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида  “Йил имоми — 2017”  кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан Хоразм вилоятида 5 – август куни танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Х.Кенжаев ва Урганч тумани бош имом-хатиби М.Мухаммад Зариф ўғилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ, уларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятлари муносиб баҳоланди.

Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:

Гурлан туманидаги “Шайх Жалоладдин Гургоний бобо” жоме масжиди имом-хатиби Қурбонбоев Музаффар биринчи ўринни  қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Ҳазорасп туманидаги “Исмоил Эшон бобо” масжиди имом-хатиби Аллаберганов Аллаберган ва Урганч шахар “Охун бобо” масджиди имом-ноиби Отажонов Хошимжонлар фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Учинчи ўринга Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби Қутлиев Элмурод ва Шовот туманидаги “Шоҳ-обод” масжиди имом-ноиби Абдуллаев Алимбойлар муносиб деб топилди.

 

Учинчи ўринга Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби Қутлиев Элмурод ва Шовот туманидаги “Шоҳ-обод” масжиди имом-ноиби Абдуллаев Алимбойлар муносиб деб топилди.
Тадбир сўнгида кўрик танлови ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *