МИССИИОНЕРЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК

Миссионерлик лотинчадан таржима қилинганда “топшириқ”, “жўнатиш”, деган маъноларни англатиб, бир дин вакилини бошқа динга тарғиб қилиш ҳолатини англатади.

Миссионерлик  бугунги  кунда жамиятда чуқур илдиз отган муаммолардан биридир. Ҳозир миссионерлар кириб бормаган жабҳа улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда йўқ. Энг муҳими, миссионерлар ҳар бир мамлакатдаги ижтимоий иқтисодий вазият данҳаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракт қилишмоқда. Мутахассислар бугунги кун миссионерлар ини икки гуруҳга бўлишади. Биринчи гуруҳга миссионерликни шахсий бойиш воситасига айлантирган ташкилотлар кирса, иккинчи гуруҳга миссионерликдан сиёсий восита сифатида фойдаланаётган ташкилотлар киради.

Миссионерлик фаолиятининг хавфли томонларидан бири шундаки, баъзи жамоаларда, масалан, иеговочилар ва баҳоийлар да аъзолар харбийхизматга боришлари, умуман қўлларига қурол олишлари тақиқланади. Бундай ғоявий тарғибот Ватандан бегоналашишга, унинг тақдирига нисбатан бефарқлик ва лоқайдлик кайфиятининг шаклланишиг айўлочади. Ноанъанавий динийконфессияларнинг бундай ғоялари билан тарбияланган фуқароларнинг кўпайиши миллий хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид туғдиради. Баҳоийлар умуман “Ватан” тушунчасини ҳам инкор қиладилар. Ер юзининг баҳоийлар тарқалган ҳар қандай жойи улар учун Ватан ҳисобланади. Афсуски инсоният тарихида диний онгнинг           ажралмас қисми бўлган одамлардаги эътиқоддан фақат бунёдкор куч сифатидаэмас, балки вайронқилувчи куч, ҳатто фанатизм сифатида фойдаланганлигини кўрсатувчи мисоллар жуда кўп. Улар ўздинининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдан иборатдир. Айнан фанатизмга йўлиққан одамлар ва ёки уларнинг гурухлари жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўладилар.

Қадимда миссионерлар уйма уй юриб одамларга ҳар хил ваъдалар бериб содда одамларни ишонтириш орқали ўз фаолиятини олиб боришган бўлсалар, баъзи вақтларда қирғинбарот урушлар орқали миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари содир қилинган. Моддий ёрдам, хайрия кўринишлари орқали миссионерлар ўз мақсадларини махфий тутиб миссионерлик олиб боришган.

Бугунги кундамиссионерлик данғаразли  сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳам кенг тусолган. ХХ аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган кураш даври бўлди дейишмумкин. Осиёва Африка мамлакатлари эса асосий курашмайдонига айланди.

Миссионерлар ёшларни ўз домига илинтириш мақсадида болалар оромгоҳлари ташкил қилиб у ерларда дам олаётган болаларга миссионерлик ҳаракатларини олиб боришган. Бугунги кунда замонавий ахборот тарқатишнинг барча турлари миссионерларнинг қуролига айланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Миссионерлик аслида барча динларни қамраб олувчи тушунча бўлсаҳам, ҳозирги кунда миссионерлик ҳақида сўзкетса, христиан жамоалари тушунилади ундан кейин эса ташқаридан бошқариб турган раҳнамоларга сўзсиз итоатга олиб боради. Ана шу ҳолат энг хавфли ҳолат ҳисобланиб, бунда миссионерлик домига тушган инсоннинг ўйинчоқдан фарқи қолмайди.

Биз халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг миссионерларнинг ғаразли тузоғига илиниб қолишларининг олдини олиш учун бор куч ва билимимизни сарфлашимиз лозим.

Ёшлар орасида миссионерларнинг асл башарасини очиб ташлашга қаратилган ҳаракатлар маънавий, иммунитет  ҳосил қилиб бориш миссионерлик домига тушиш хавфини  камайтиради.

 

У.Бекязов

Ҳазорасп тумани “Абдукарим Шайх бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *