ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ДИЁРИМ

Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлигини ва осойишталигини асраш ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди.

Шу кунларда юртимизда тинчлик, осойишталик ва озодлик мадҳи тобора юксак пардаларда тараннум этилмоқда.

Мана шундай сурурли кунлар истиқболга ишончни янада мустаҳкамлаб, буюк манзиллар сари дадил одимлашга ундаётгани билан тарих зарварақларида миллий ўзига хослигимизнинг асосий белгиси сифатида ёрқин саҳифалар очмоқда.

Ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, бу дунёга бахтли яшаш учун келади. Бу саодатга тинч, хотиржам ва осойишта ҳаёт орқали эришиш мумкин. Зеро, инсон бахти ва иқболи учун зарур моддий ва маънавий неъматларнинг асоси тинчликдир. Юрти тинч, кўнгли хотиржам халққа тўй ва тантаналар ярашади, аҳиллик ва тотувлик, қут-барака ҳамдам бўлади.

Мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган давлатлари қаторида бўлиши ҳам, халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт фаровонлигига эришиши ҳам бизга, бизнинг қандай ҳаракат қилишимизга боғлиқ. Юртимизнинг тинч ва осойишта бўлиши йўлида Президентимиз раҳномолигида амалга оширилган сиёсатга содиқ бўлиб, тараққиётнинг янги чўққилари сари ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқини, эркин ва озод ҳаётни осонликча қўлга киритганимиз йўқ. Ушбу ўта мураккаб йўлда қанчадан-қанча машаққатлар, оғир синовларни бошдан кечирганимиз тарихий ҳақиқат. Президентимизнинг қатъияти, меҳнаткаш халқимизнинг мастаҳкам иродаси ва фидойилиги туфайли танлаган йўлимиздан ортга чекинмай, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамиятда муносиб яшаяпмиз.

                                                                                                                                               Ф.Матяқубов

                                                                        Хонқа туман “Бобо Хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *