Бандаларнинг ҳалол ва пок яшашини кўзлаб, улар фойдасига “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради” деган оят калимани нозил қилган, марҳамати чексиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
Башарият ҳидоятчиси, инсоният муаллими, улуҳ мураббий, намунали оила бошлиғи, умматнинг ҳақ йўлида барқарор бўлишида беқиёс ҳисса қўшган ва: “Уйланинглар, кўпайишинглар, чунки мен қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фаҳрланаман”, деб марҳамат этган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз саловатлар бўлсин.
Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган.
Минг шукур, истиқлолдан кейин аёл қадри ва шаъни тикланди. Аёллар жамиятда ўз ўрни, мавқие ва сўзига эга бўлди. Бу асосий қонун-қонститутциямизда кафолатлаб қўйилди. Унда бундай дейилади: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.”
Муқаддас динимиз таълимотида ҳам фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бир бутун оила бўлиб яшашлари, оиланинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пуҳта адо этишлари, яни фарзандга чиройли исм қўйишлари, яҳши таълим тарбия беришлари ва оҳир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги маъсулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-аҳлоқ билан тарбиялаш кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир”. Бошқа бир хадисларида эса “Ота болага гўзал одобдан яҳшироқ нарсани бера олмайди” деганлар.
Муҳтарам Президентимиз нутқларидан бирида фарзандлар тарбияси ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида одоб-аҳлоқининг ўрни катта эканини таъкидлаб жумладан бундай деганлар “Ёшларимизга бугунни ўзида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Улар нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшлар-бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучдир: яъни эртангги кун кутганимиздек бўлиши учун бугуннинг ўзида ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз зарур” Аллоҳни ҳикматини қарангки, мавжудотларнинг энг олийси-одамзодни ҳам ўз жуфти билан бир бирига хеч қайси жиҳатдан ўҳшамаган, туриш-турмушда, феъл-атворда, муносабатда, фикрлашда фарқли ва айни пайтда бир-бирини тўлдирадиган қилиб яратган.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида болаларнинг, айниқса, ўсмирларнинг соғлом ўсиб улғайиши илмолиши, касб-ҳунарўрганиши учун катта эътибор қаратилаётгани ҳаммамизга маълум. Шубҳасиз оила, маҳалла, мактаб болалар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимизни чиройли одоб аҳлоқ, яҳши таълим тарбияли инсонлар қилиб вояга етказиш давлат миқиёсидаги долзарб масала эканини ҳар биримиз яҳши тушунишимиз керак.
Маълумки, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг барқарорлиги, ундаги соғлом муҳит энг муҳим омиллардан ҳисобланади.
Юртбошимиз: “Аввало биз, яъни ҳалқимиз вадавлатимиз, ҳар қайси инсон, ниманики ўз олдимизгамақсад қилиб қўйган бўлмайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишгаинтилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида нима турушини ўйлаб кўрайлик. Табиийки барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради. Айнан мана шундай ҳар тамонлама, етук авлодгина бугун хаёт олдимизга қўяётган ўта мураккаб оғир синов ва қийинчиликларни енгиш, биз кўзлаган юксак марраларниэгаллашнинг энг асосий шарти эканини ҳаммамиз яҳши тушунамиз” деб таъкидлаб ўтганлар.
Бу борада амалга оширилган тадбирлар амалий ишлар натижасидафарзандларимиз барча соҳада муваффақиятларга эришмоқдалар.
Шу билан бирга ёшлар тарбиясининг муоммоли жихатлари ҳам йўқ эмас лоқайдлик, эътиборсизлик туфайли юртбошимиз таъбири билан айтсак “маънавий бўшлиқ” пайдо бўлган жойларда илдиз отган бу муоммоларни бартараф этиш бугуннинг талабидир. Ҳозирги пайтда дунёдаги мустамлакачи кучлар маънавий бўшлиқдан фойдаланиб, юртимиз ёшлари онгига маънавиятимизнинг ва аҳлоқимизга бутунлай ёт бўлган энг ҳатарли иллатларни, яъни “оммовий маданият”ни сингдириши, агар олди олинмасакатта фитналарга сабаб бўлиши мумкин. Бугун инсоният ғоявий урушлар, маънавий зиддиятлар зўровон ғояларнинг дунёни қайта тақсимлашга қаратилганўйинлари авж олган шиддатли замонда яшаяпмиз.
Ҳозир зулм бузғунчиликлар авж олмоқда Ёшларимиз бундай шароитларда ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишлари дўст ким, душман ким ажрата олиши, ғанимлар фитнасига учмасликлари, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоққа айланиб қолмасликлари учун биз отинойилар ҳам доимо бундай фитналарни олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
З.Машарипова
Урганч шаҳар бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси