“Ҳизбут таҳрир” гуруҳининг залолати

Маълумки бугун ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида гапириб, ўзбекзабон мусулмонларни фитнага солиб,Аҳлисунна йўлидан адаштиришга ва мусулмонлар бирлигини парчалашга ҳаракат қилаётган қўштирноқ ичидаги даватчилар фаолияти кузатилмоқда. Анашундай даватлари билан фитнм қўзғаётган даватчилардан бири ҳизбийликни даъво қилаётган Маҳмуд Абдулмўмин исмли шахсдир.

Шу ўринда“Ҳизбут-таҳрир” гуруҳига қўйилмиш асосий айблардан бир нечтасини келтириб ўтамиз:

“Ҳизбут-таҳрир” ақидавий масалаларда Аҳли сунна вал жамоа ақидасига зид равишда фикр юритиб, содда ва илмсиз мусулмонларни адаштиради.

“Ҳизбут-таҳрир” ўз ақидасида асосан ислом тарихида адашган фирқалар дея танилмиш “мўта­зила” ва “қадария” тоифаларининг фосид қоидалари ва фикрларига таянади.

“Ҳизбут-таҳрир” гуруҳи аъзолари ўз раҳба­рияти тўғрисида фақат “ҳусни зонн”, яъни чиройли гумон қилаверишлари оқибатида – уларни хатодан маъсумлик даражасига чиқариб қўядилар. Уларга бўлган ҳурматни “шахсга сиғиниш” даражасига кўтарадилар.

“Ҳизбут-таҳрир” уламолари Қуръон ва суннат­ни ўз хато ақидаларига мувофиқлаштиришни истайдилар. Бошқача тушунтирсак, улар Қуръони карим ва Саҳиҳ суннат йўлига юриш ўрнига, Қуръони карим билан Саҳиҳ суннатни ўзларининг йўлларига, мазҳабларига юргазишни хоҳлайдилар.

Улар Қуръон оятлари тафсирида ҳамда ҳадислар шарҳида шундай ғайриоддий таъвилот ва мулоҳаза­лар келтирадиларки, аслида, айни матнларнинг муроди тамоман бошқа нарса бўлиб, гоҳида ҳатто булар айтганининг акси назарда тутилган бўлади.

“Ҳизбут-таҳрир” уламолари ўз таъвилларига одатда ҳеч бир ҳужжат келтирмайдилар. Минг­лаб саҳиҳ ҳадислар мавжуд бўла туриб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан аниқ ва саҳиҳ ривоятларни келтирмайдилар. На саҳобалардан, на тобеъинлардан ва на уларнинг атбоъларидан бирон асар тақдим этмайдилар. Барча Ислом уммати бирдек тан олган Аҳли сунна вал жамоа уламолари ижтиҳодларидан ва айтган сўзларидан мисол келтирмайдилар.

“Ҳизбут-таҳрир” гуруҳига бу айбловлар асосиз эмас.Уламолар ҳаммасини далиллар билан асослаганлар.Иншааллоҳ кейинги мақолаларимизда батафсил келтиришга харакат қиламиз.

Қ.Искандаров

Боғот тумани «Абдол бобо» масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *