Ростгўйлик

Инсондаги ажойиб ҳулқлардан бири ростлик-тўғриликдир. Тўғрилик одамдаги барча ишларнинг тартиб ва маромда кетишини таъминлайди.

Тилимиздаги “Ростлик” ва “Тўғрилик” сўзлари маънолари бир, зидди эса “Эгрилик” ва “Ёлғондир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хали пайғамбар бўлмасларидан олдин “Амин” сифатига эга бўлдилар. Яна тўғри сўзли одамларга “Сиддиқ” деб сифат бердиларки, хазрати Абу Бакр (р.а.) бу хурматга эришганлар. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло марҳамат қилади. “Эй Одам фарзанди! Ғазабли ва хурсанд ҳолларингда ҳам тўғри сўзлашинг мартаба ва даражангни менинг наздимда юқори қилади?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, “Рост гапиринглар, чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди, ва бу яхшиликлар жаннатга бошлайди.”

Яна айтадиларки, “Бандани иймони мукаммал бўлмайди, токи унинг қалби тўғри бўлмагунча. Қалби тўғри бўлмайди токи тили тўғри бўлмагунча”. Ҳар қандай ростлик ҳақ йўлидаги тўғриликдан бошланади.

Шоир ёзади.

Сўрадим сариқ чечакдан:

“Нечун юзунг сўлғундур?”

Саволга жавобан чечак дедики:

“Ўлим бор, ўлимдан қўрқар эканман, шу учун юзим сарғайди”.

Яна сўралди: “Эй чечак, у холда неча қаддинг эгик?” жавоб бундай бўлди: “Ха, қаддим эгик, аммо ўзим ҳақ йўлида тўғриман”.

Ҳаётда одам боласи шундай синовларга дуч келади ёлғон ва туҳматларни қурбони бўлади. Аммо ўзига  тўғри, сўзига тўғри бўлган инсон Аллоҳни вакил қилади. Ёлғончи озгина фурсатида севиниб уни синдирдим обрўсини тўкдим марра меники деб севиниб юраверсин олдида қандай ҳатар борлигини билмайди. Унга насиҳат, яхши сўз, ўлим, оҳират, қабр хаёти эслатилганини фойдаси йўқ, чунки унинг қалби тўғри эмас у Аллоҳни хузурида ёлғонлари разилликлари қилишларига жавоб беради.

Ҳаётда одамнинг узоқ яшаши эмас, тўғри яшамоғи муҳумроқдир, соатнинг ҳам югуриб кетиши эмас, тўғри юриши мухим.

Ҳазрати Навоийдан ўгит:

Тўғри гапнинг ҳеч бўлмайди душмани,

Ёлғон сўзнинг кўп бўлади пушаймони,

Тўғри гапнинг тўрт тамони йўл бўлар,

Ёлғон сўзнинг айланаси қўл бўлар,

Бошга бало оҳир бориб тил бўлар.

Инсонларда яхши ва ёмон ҳулқлар жуда кўп бўлса ҳам, ахлоқ олимлари уларнинг ҳаммасини икки ҳилга-тўғрилик ва ёлғончиликка тақсимлашган. Қанча яхшилик (фазилат) бўлса, шуларнинг ҳар бири тўғрилик остига, ва қанча бузуқлик (разолат) бўлса, ҳаммаси ёлғончилик остига киради.

Шу боис тўғри бўлишимизга эътибор берайлик. Бу йўл-Сироти мустақийм пайғамбарлар йўлидир. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлидир.

Биз ҳам Аллоҳ таолодан барчамизни мана шу йўлга йўллашини ва тўғриликни тутиб, ундан айрилмайдиган бандалар қаторида қилишини сўраб, ўзимизга, жамиятимизга, ватанимизга, қадриятларимизга фойдали, қалби пок умри мазмунли бандаларидан айласин.

Г.Шерниязова

Ҳазорасп тумани “Алоқа кўл” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *