ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидa янгидан бунёд этилган “Ўтовли эшон” мaсжиди очилишида иштирок этиб, илк жума намозини ўқиб бердилар.
2022 йил 30 декабрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари М.Умирзақов Хоразм вилояти Тупрорққалъа туманида жойлашган янгидан бунёд этилган “Ўтовли эшон” жоме масжидининг очилиш маросимида қатнашиб, жума намозида жамоатга шукроналик ҳақида мавъиза қилиб, жума намозини адо этиб бердилар. Шу пайтгача мазкур ҳудудда масжид мавжуд эмас эди.
Хайрулла домла ўз сўзлари аввалида масжидларимиздаги қулайлик, мўмин мусулмонларга яратилаётган шароитлар ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.
Ушбу жоме Хоразм вилояти марказидан 200 км масофада жойлашган бўлиб, Бухоро вилояти ҳамда қўшни Туркманистон республикаси билан чегарадош ҳисобланади.
Мазкур масжид 2022 йил 28 декабрда Хоразм вилояти Адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олиниб, 104-сонли гувоҳнома берилди.
ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги матбуот хизмати