Илм фарз!

Бисмиллаҳир рохманир роҳим.

Ўз бандаларига илм олишни фарз қилган Зот Аллоҳ таолага битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Оламлар сарвари Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз саловатлар бўлсин.

Ислом динини 40 фарзлар ичида илм олиш ҳам фарз ҳисобланади. Илм инсони тафаккурини юксалтиради. Илм бўлмаса инсоният қабохатга юз тутади. Ислом арконлари Имон, Намоз, Рўза, Закот ва Ҳаж арконларини бажариш учун биз умматларга илм керак. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Субҳанаҳува таъалони биринчи нозил бўлган ояти ҳам, Иқро (ўқи) дея нозил бўлган. Аллоҳ Субҳанаҳува таъола Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга 3 марта ўқи дея хитоб қилди.

Қуръон Каримда илм ва уломалар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадис шарифларда ҳам илм ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилиб яшаб келган пайитларида илм нурини бутун оламга таратганлар. Ёши қари, эркак аёл бешикдан қабргача илм излаб ўзини толиби илм ҳисоблаб келганлар. Ким исломни илмга бўлган муҳаббатини билмоқчи бўлса тарихга назар солсин. Илмга амал қилиб яшаган пайтида ҳар бир мусулмон юртида кўплаб алламолар чиқанига гувоҳ бўлади. Илм фан маданият ривожланганини билиб олади.

Аллоҳ таъола “Албатта Аллоҳдан бандалари ичида олимларгина қўрқарлар” деган (Фотир сураси 28-оят) яна У Зот “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?” (Зумар сураси 9-оят)

Инсонлар билан муомила қилиш учун ҳам илм керак. Ислом дини биз умматларга шу туғилгандан тортиб овқат ейиш ва чайнашга ҳатто сув ичишимизга ҳам илм билан бўлади. Хожатхонага чап оёқ билан кириб ўнг оёқ билан чиқишимизни ҳам ўргатади. Илмсиз киши ўлик билан тирикни фарқи кабидир. Келинг бир биримизни ўзининг розилигида илм олиб ўрганиб ўргатиш бахти насиб этсин. Охиратда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз уматларидан фаҳрлансилар. Шунда бахтли умматлари қаторида бўламиз.

Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дунё ва охират эзгуликлари илм биландир ҳамда дунё ва охират шарафи ҳам илм биландир”.

Хадисда айтилгандирки, илмига амал қилган киши олимдир. Илмига амал қиладиган олим Аллоҳ таъола назарида мингта шаҳиддан аълодир.

Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Уламони зиёрат қилиш анбиёларни зиёрат қилган билан баробардир,-дедилар.

Имом Шофиъий бундай деди:  “Ким Куръонни ўрганса, қадри ортади. Ким фикҳни ўрганса, ҳурмати ошади. Ким ҳадис ўрганса, ҳужжати кучли бўлади. Ким ҳисобни ўрганса, фикри ёрқинлашади. Ким нафсини тия олмаса, илми унга фойда бермайди”.

Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар: Аллох таъоло Арш остида бу дунёдан ўн марта каттароқ шаҳар яратгандир ва шаҳарда дур, ёқут, марварид, лаъл ва маржонлардан ясалган мингта дарахт бор. Қиёмат куни бу дарахтлар баргларини ёзади, шунда жарчилар: “Жамоат билан намоз ўқиганлар ва илм мажлисида ҳозир бўлганлар борми, бу дарахтлар остига келиб ором олишсин” деб нидо қиладилар. Аллоҳ таъола фармони билан улар келиб дарахт соясида ором оладилар.

“Аллоҳ наздида даража жиҳатидан Қуръондан яхшироқ шафоатчи йўқ”.

Қуръонни ўрганувчи ва ўргатувчилар энг яхши кишилардир.

Темир занглагани каби қалблар ҳам занглайди. Сўрашди: Ё Аллоҳнинг расули, қалбларнинг зангини кетказувчи нарса нима?. “Қуръонни ўқимоқ ва ўлимни хотирламок”- дедилар.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар.”Агар бирорта одам толибу илмга бир дирҳам эҳсон қилса, Аллоҳ таъоло йўлида Ухуд тогидек ахмар тиллосини сарф қилганнинг савобини топади”.

Албатта шуни айтиб ўтиш керакки юрт бошимизнинг тани жонлари соғ соламат бўлсинлар.

Қанчадан қанча мадрасалар ўқув қурслари очиб бериб илм олишга сабабчи бўлдилар.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.

 

Д.Хужаева

Боғот тумани “Беруний” маҳалла отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *