Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари

Никоҳ қуриш, оила барқарорлиги соғлом авлод барча жамиятлар учун доимо долзарб масалалардан ҳисобланиб келган. Ислом динида ҳам ҳалқимизнинг одатида ҳам бу масалаларга жиддий эътибор билан қараб, оила мустахкамлигини таъминлашда барча бирдек маъсул бўлиб келган. Оила қуриш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир,  ҳадиси шарифларидан бирида айтганлар. “Никоҳ менинг суннатимдир. Кимки менинг суннатимдан воз кечса у мени умматимдан эмас. Биз ушбу илоҳий ҳақиқатни эътироф этган ҳолда турмуш қуриш оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишлардан мамлакатимизда амалда бўлган қонун қоидаларга ҳам амал қилиш баробарида диний ва миллий   анъаналаримизга риоя  қилиш ҳам аҳамият касб этади.Агар  бўлажак келин балоғат ёшига етган бўлса ҳам, аммо оила маъсулият эр ва жамият  олдидаги бурч вазифаларни англаш ва тасаввур этиш даражасида бўлмаса, у вақтда ўз оиласида ҳам жамиятда ҳам ўрнини топа олмайди ва бахтиёр оила қўрғонининг саодатли аъзоси даражасига ета олмайди. Фуқаролик жамиятида қабул қилинган қоидаларнинг ҳам диний таълимотларнинг ҳам асл мақсади  аёл ва эркак бўлишидан қатий назар  ҳаётдан бахтиёр бўлишини, охиратда саодат аҳлидан бўлишини таъминлашдан иборат. Шуни таъқидлаб айтишимиз лозимки қизларнинг балоғат ёши билан турмуш қуриш ёши бошқа –бошқа нарса экани ҳаётда  ўз исботини топмоқда. Ислом шариатида ҳотин-қизларни ҳам илм маърифатли бўлишларига ҳаётларида зарур бўлган барча маълумотларни эгаллашларига чақирувчи кўплаб ҳадислар бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида “Илм талаб қилиш барча мусулмон эркак ва аёлга фарздир” деб таъқидланган. Ёш ўсмир қизлар эрта турмуш қуриш оқибатида таълимни давом эттириш имкониятлардан маҳрум бўладилар, натижада уларнинг етарлича дунёқараш тафаккурлар шаклланиб улгурмайди. Уларнинг мустақил ҳаётга, оила қуришга тайёр эмаслиги натижасида  уларнинг етарлича  дунёқараш тафаккурлар  шаклланиб улгурмайди. Уларнинг мустақил ҳаётга, оила қуришга тайёр эмаслиги натижасида ўз оилаларида тез-тез турли келишмовчиликлар низолар  юзага келиши мумкин. Ҳозирги кунда эрта турмуш қуриш бир қанча салбий оқибатларга олиб  келмоқда. Ёш она ва туғулажак бола саломатлиги хавф остида қолмоқда, баъзи ҳолларда ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган она организми бир умр ногиронм ёки касалманд булиб қолади. Эрта ҳомиладорлик нимжон бола туғилиши, рўзғор юмушларидаги уқувсизлик ҳам муаммони янада чигаллаштиради. Чунки эрта оила қурган қизлар ҳеч қандай  касб эгалламаган ҳаётнинг пасд-баландига куникмаган, бола тарбиялашга тайёр бўлмайди. Кўп ҳолларда оналар ўлимининг, эр-хотин ажралишларининг сабабларидан бири ҳам   эрта оила қуришдир. Зеро эрта турмуш қизларнинг саломатлигини қониқарли эмаслиги яъни оила шароити, буларнинг бари турмуш қурган қизларимизнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиб ҳомиладорлик даври оғир кечишига олиб келади. Натижада носоғлом онадан носоғлом фарзанд дунёга келади. Баъзи оилаларда келин соғлом бўлмасада уни  фарзанд кўришга ундашади. Бундай қистовлар натижасида онанинг саломатлигига жиддий путур етади, бола ҳам майиб –мажруҳ туғилади.  Мана шундай ҳолатни олдини олиш учун маҳаллаларда қайноналар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш лозим. Ҳақиқатни эътироф этган ҳолда турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш билан бирга оила ва никоҳ ҳақидаги давлатимиз чиқарган қонун  қоидаларга ҳам қаътий амал қилиш керак. Шуни айтиш лозимки яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим. Ислом уламолари ва фиқҳлар истилоҳида “уйланиш мумкин бўлмаган аёллар” ибораси мавжуд бўлиб бу иборада маълум кишига нисбатан ҳаром қилинган аёллар тушунилади. Бу аёллар тоифаларини “Нисо” сураси 23 –оятида баён қилинган. “Сизларга никоҳни  ҳаром қилинган бу; оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, хотинларингизнинг қизлари, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларидир. Икки опа-сингилни қўшиб никоҳлаб олишингиз ҳам харом қилинди. Магар илгари ўткан бўлса (Аллоҳ авф этар) албатта, Аллоҳ кечиримли ва мархаматли зотдир; Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадиси шарифларида кимлар ўртасида никоҳ жоиз бўлмаслигини баён этганлар. “Ҳеч бир аёл ўз аммаси, холаси, ака –укаларининг қизлари, опа-сингилларнинг қизлари устига никоҳланмасин. Агар никоҳлансалар, қариндошлар ўртасидаги силаи-раҳмни (қариндошлик риштасини ) узган бўладилар. Имом Бухорий  ва  Муслим ривояти. Тиббий жиҳатдан эса қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ натижасида туғилган фарзанд кўпинча паст бўйли, ақли суст булиб туғилиши ўз исботини топган. Маҳаллаларга аёллар билан суҳбат ўтиргани борганимда бир аёл билан суҳбатлашиб қолдим. У аёл ўз акасини қизини келин қилганини  келиннинг қиз фарзандлари соғлом бўлиб туғилгани ўғил  фарзандини ақли заиф гапирмаслигини айтди. Келин яқинда туғгани янги туғилган чақалоқ 5 ойлик бўлгани унда ҳам катта набирасидаги аломатлар  борлигини айтиб келинни ота уйига юборишини ўғлини бошқага уйлантиришини  айтиб қолди. Докторлар бу яқин қариндошлик аломати  дейишяпти деди. Аслида  ногирон фарзанд туғилишига келин сабабчи эмаслиги  бу яқин қариндошлик аломатлари эканлиги, оиладаги келиннинг учта қизи фарзанд эмасми  деб аёлга бир нечта ривоятлар айтиб тушунтириш қилдик. Агар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга путур ета бошласа  бу қариндошлар орасидаги силаи раҳмни узилишига олиб келади. Натижада инсонлар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлиб меҳр оқибат, йўқолади ва гуноҳкор бўладилар. Қулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади; Бобом;  Ё  Расулуллох кимга яхшилик қилай деди; Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва улардан кейин келадиган яқинларингга вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир дедилар.

Ота- она фарзанд тақдирини ҳал қилаётганда шошмашошарлик билан қилишга  ҳаққи йўқ. Ислом манбаларида ота ўз қизини бирор  ҳунарни ўрганишига шароит  яратиб бериши кераклиги айтилган. Миллат келажаги соғлом, ақлли фарзандлар қўлида бўлмоғи лозим. Фақатгина соғлом, баркамол, ақли етук авлодгина буюк келажакни қура олади. Аллоҳ таоло барчамизга гўзал ҳаёт берсин. Қурьони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари талаблари асосида ҳаёт кечиришни насиб айласин. Фарзандлар бахти камолини кўриш ва уларга  ҳаётда  ўрнак бўладиган ота-оналар бўлишни насиб айласин ва ўз  ҳаётий тажрибаларимизни эринмай  ўргатадиган ота-оналардан қилсин.

 

М.Абдуллаева

Хива туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *