Илм фазилати

Мусъаб ибн Зубайр ўғлига деди:     «Эй ўғлим,  илм олгин.  Агар молинг бўлса, у сенга кўркжамол,  агар молинг бўлмаса, у сенга мол бўлади». Абдулмалик ибн Марвон  ўғилларига насиҳат қилди: » Эй болаларим, илм олинглар. Агар саййид-бошлиқ бўлсангиз, саййид-бошлиқ бўласиз. Агар оддий (авом) бўлсангиз, ҳорлик кўрмайсиз». Бир донишманд айтди: «Илм қадри йўқ кишига шараф, одоб эса ҳатари йўқ давлатдир».

    Бузругмехрдан илм афзалми ёки мол, деб сўралганда илм афзал, деб жавоб берди. Шунда: «Бизга не бўлдики, олимларни бойлар эшигида кўрамиз, лекин бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз?» дейилди. Бузругмехр: «Бу олимлар молнинг фойдасини билиши, бойлар илм фазлидан беҳабарлигидан», деди.

  Хар бир илмнинг ўз шарафи ва фазилати бор. Бир кишининг ўзи ҳамма илмни тўлиқ эгаллай олмайди. Бир донишманддан: «Ким ҳамма илмларни эгаллайди?» деб сўралганда: «Ҳамма», деб жавоб берди.

   Олимлардан бири деди: «Илмга шунгувчи денгизда сузувчига ўхшайди: ерни кўрмайди, на эни ва на бўйидан ҳабари йўқ». Ҳаммод Ровиядан сўрашди: «Шунча илм олиб тўймадингми?», Ҳаммод айтди: «Илм олишга бутун куч-қувватни берсак ҳам, унинг охирига етмадик. Биз ҳудди шоир айтганига ўхшаймиз:

Вақтики бир тоғдан ошсак

Бошқа бир тоғ кўринди.

Яна бир байтда:

Эй нафс, илм уммонига шўнғи, унга ғарқ бўл,

Бас, инсонлар икки тоифа: ҳос ва авом.

Бу дунёда ҳеч нарсани тўлиқ эгаллаб бўлмас,

Чунки олинажак нарса ҳам, олувчи ҳам нокис.

  Агар ҳамма илмларни эгаллаш иложи бўлмаса, у холда энг муҳим ва энг керакли илмга эътибор бериш керак. Илмлар ичида энг яхшиси ва афзали дин илмидир. Чунки инсонлар дин илмини билмаслик туфайли тўғри топадилар ва уни билмаслик туфайли адашадилар. Чунки ибодатни адо этиш  йўллари ва шартларини билмаган ибодат этувчининг амали тўғри ва мақбул бўлмайди. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илмнинг фазли ибодат фазлидан яхшироқдир», дедилар. Чунки илм ибодат қилишга йўл кўрсатади. Ибодат қилувчининг ибодат ҳақида етарли илми бўлмаса, ибодати ибодат ўрнига ўтмайди.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илм излаш ҳар бир мусулмонга фарздир», дедилар. Бу ҳадис тўғрисида икки ҳил таъвил бор. Биринчиси билиш шарт бўлган ибодатлар илми. Иккинчиси илм билан шуғулланадиганлар бўлмаса, ҳамма илмни ўрганиш фарзи кифояга айланади. Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) масжидга кириб, бири Аллоҳ таолони зикр қилаётган ва яна бири фиқҳни ўрганаётган икки жамоани кўриб: «Ҳар икки жамоада ҳам яхшилик бор. Аммо менга унисидан суюклироқдир. Улардан бири Аллоҳ таолони зикр қилиб, ундан сўраяпти. Агар у хоҳласа беради, хоҳламаса бермайди. Яна бири фиқҳни ўрганиб, билмаганга ўргатяпти. Мен муаллим қилиб юборилдим», дедилар ва илм аҳли олдига бориб ўтирдилар.

  Марвон ибн Жанох Юнус ибн Майсарадан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яхшилик  одат, ёмонлик эса лажажа (келиб кетувчи)дир. Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг яхшиси олимларидир. Олимлар ичида яхшиси фақиҳларидир», деганлар.

  Муъоз ибн Рифоъ Иброҳим ибн Абдураҳмон Адавийдан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бу илмни ҳар бир авлоддан одиллари эгаллаб етказади ва жоҳилларнинг таъвилларидан сақлайди».

  Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳалифаларим орқали менга келасизлар», дедилар. «Ҳалифаларингиз кимлар?» деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатувчилар (яъни, олимлар)», дедилар. Ҳумайд (розияллоҳу анҳу) Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир нарсанинг устуни бор. Диннинг устуни фиқҳдир», дедилар.

«Бешикдан то қабргача илм изла»

Ш.Рузметова

Тупроққалъа тумани бош отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *