Шукрлар бўлсинки, озод ва обод Ватанимизда тинчлик ва осийишталик ҳукм сурмоқда. Азиз ва муқддас диёримиз кун сайин гуллаб яшнамоқда. Тинчлик ва ҳотиржамлик улуғ неъмат эканини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини ҳар доим тўғри тушунавермаймиз.
Ҳадиси шарифда: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва ҳотиржамликдир”, дейилган. Аллоҳнинг бизларга бераётган тинчлик неъмати ва бошқа неъматларига доимо шукурда бўлишимиз керак. Бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Киши эрталаб уйқудан уйғониб турса, унинг оиласи тинч, тани соғ, уйида егулик озуқаси барқарор бўлса, неъматларнинг барчасига муяссар бўлибди”. Демак, саломат ҳолда тонг оттирсангиз, оила ва фарзандларингиз тинч осойишта бўлса, ризқингиз тўкис бўлса, чин инсонлик ҳаққи фақат шукур келтириш ва бу неъматларнинг бардавом бўлишини сўраб дуо ва илтижо қилишдир.
Қуръони каримнинг “Иброҳим”сураси 7-оятида шундай дейилган: “Агар сизлар шукур қилсаларингиз бас, мен неъматларимни сизларга янада зиёда қилурман ва агар ношукурлик қилсаларингиз бас, ёдингизда тутингларки, менинг азобим қаттиқдир”.
Тинчлик-энг улуғ неъмат! Негаки, тинчлик бўлсагина юксалиш ва фаровонлик бўлади. Ён атрофда бўлаётган қонли урушни қўя турайликда, биргина оиладаги муҳитни олиб кўрайлик. Шу мўъжазгина оилангиз-уйингизда тинчлик-ҳотиржамлик бўлса, қўшнингиз билан низога бормасангиз, вақтингиз ҳотиржам ўтади. Оилангиз очиқ чеҳра билан кутиб олса, олдингизга таом қўйса, тинч уҳлаб ҳордиқ чиқарсангиз, фарзандларингизни эркалаб дилингиз яйраса эшикка қулф солмай тинчгина уйқуга ётсангиз бундан ортиқ баҳт борми?. Шуларни ўйлаймизда юртимизда ҳукм сураётган тинчликга минг бора шукроналар айтамиз.
Яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг барчаси эртамиз эгалари бўлмиш ёшларга ва уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига қаратилгани яхши англамоғимиз керак. Бу каби шарт-шароитларнинг асосида энг улуғ неъмат ҳисобланиши тинчлик турганини унутмаслик керак. Тинчлик туфайли фарзандларимиз мактабларда билим олияпти, касб-ҳунар коллежларида ҳунар ўрганиб, илм эгаллаяпди. Буларнинг барчаси тинчлик ва ҳотиржамлик неъматидандир.
Осмон қадар етди бугун бошимиз
Ўйнаб кулиб яйраб еймиз ошимиз
Яратганга ҳуш келмас нолишимиз
Сабр билан давонлардан ошайлик
Юртбошимга қанот бўлиб яшайлик
Озод диёр кўчалари саришта
Одамлари мисли эрур фаришта
Мехнат қилсанг унум бордир ҳар ишда
Бепарволик лоқайтликдан кечайлик
Юртбошимга қанот бўлиб яшайлик
Қад рослади осмон ўпар бинолар
Қучоғида ўсар қанча синолар
Худойимга айтиб ҳамду санолар
Ватан учун ҳиссамизни қўшайлик
Юртбошимга қанот бўлиб яшайлик
Ё Аллаҳ она ватанимизни турли офатлардан, балолардан асра. Тинчликни бардавом қил. Ватанимизни ёмон кўзлардан асра раҳматинг, нуринг, барокатинг ҳайирларингни ҳамиша юртим узра ёғилиб турсин.
Г.Шерниязова
Хазорасп тумани “Алоқа кўл” маҳалла отинойиси