Бидъат ва хавойи нафсга берилиш

Бисмиллаҳир роҳманир  роҳим.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бутун мавжудотни йўқдан бор қилган ўхшаши йўқ азалий ва абадий мукаммал сифатлар соҳиби бўлган Меҳрибон Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин.

Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зотнинг аҳли оилаларига саловату соламлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг (Аньом-сураси 153- оятида). «Албатта мана шу Менинг Тўғри йўлимдир.Унга эргашингиз! Бошқа турли йулларга эргашмангиз! Акс ҳолда,улар сизларни Унинг Аллоҳнинг йўлидан айириб кўяди.Тақволи бўлишингиз учун Аллоҳнинг қилган ҳукумлари мана шулардир».дейди:.

» Билингизки,йўл битта.Унинг олиб борадиган жойи жаннат.Иблис эса бир қанча йўллар ижод қилган. Бошдан охирига қадар чалкашлик ва унинг олиб борадиган жойи жаҳаннамдир».

Бидьатлардан сақланинг. Шубҳасиз, ҳар бидьат диндан адашишдир.

«Аллоҳ таоло ҳар бидъатчига тавба эшикини ёпади.Бидъатчиликни ташламагунча, унга бу эшикни очмайди»

«Аллоҳ таоло бидъатчининг рўзасини, ҳажини, умрасини ва тавбасини қабул қилмайди.У исломдан осонгина чиқади.

Яна Аллоҳ таола айтадики: «Яна маломатчи нафс билан қасамёд этурманки, (қиёмат куни қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсиз!».

«Хисоб китоби бошқалар қўлига ўтиб кетмасидан бурун, ўз нафси билан ҳисоб китоб қилганларга Аллоҳнинг раҳмати насиб этсин.

Ривоят қилурларки, бир солиҳ киши вафот этганидан кейин уни тушда куриб: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сенга нима қилди» деб сўрадилар. «Нажот топдим» -деб жавоб берди.»Қайси амаллар билан?»-дедилар.»Аллоҳ таборак ва таолодан кўрқиб кўп йиғлардим ва тавбани кўп қилардим».деди.

Нафсга берилишнинг ёмонлиги. Аллох азза ва жалла деди: (Эй Муҳаммад!). Хавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни (азалдан гумроҳ бўлишини) билган ҳолда адаштириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб кўйган кимсани кўрдингизми? Бас уни Аллоҳ (адаштиргани) дан сўнг ким  ҳидоят қила олур?! Ахир бундан эслатма олмайсизларми?!  Жосия сураси 23- ояти).

Агар барча гўзал феьл-атворларга эга ва Аллоҳнинг раҳматига сазовор булишни истасанг, гуноҳлар уяси бўлмиш ҳавойи нафсингга қарши чиқ. Хавойи нафс энг қўрқинчли душман, энг тубан борликдир.

Аллоҳ таола шундай дейди: «Ўз ҳавойи нафсига эргашган кишидан кўра адашганроқ кимса борми?!» (Касос сураси 50- оят)

Шунинг учун ҳам ҳалқимизда :»Менинг нафсим балодур, ўтдан чўққа соладур» -деган гап бежизга айтилмаган. Хавойи нафсга берилмай нафсини тарбиялаган киши ютуққа, муваффақиятга етишади.

Ҳар ким ўз нафсини тергаб, уни ислоҳ қилиб борса, натижада бутун жамият маьнавий ислоҳга эришади.

Аллоҳ таола барчамизни нафсимиз ёмонлигидан сақлаб, уни  тарбиялаш ва гўзал аҳлоқларга одатлантиришга муваффак қилсин! Амин.

Ассаламу алайкум рахматуллоху баракатух.

Д.Хужаева

Боғот туман “Абу Райхон Беруний” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *