Миллатимизга хос, замонамизга мос бўлсин!

Аёл мўътабар зот , беназир хилқат унинг латофати , ҳаё ибоси , иффати, мехри  ҳар қанча мақтовга лойиқ. Чунки у дуру гавхарга ўхшайди. Гавхар шунинг учун хам  эъзозга лойиқки у ерга  тушса синади , қадри пасаяди, зийнатини йўқотади. Шу боис  у эхтиёткорлик билан авайлаб асралади. Аёл хам шундай. Эхтиёткорлик билан муносабатда  бўлинмаса, гулдек нозик қалбига озор етиб қолиши мумкин.

      Дунёда хеч бир дин аёлларга Ислом  динидек катта эътибор билан қараган эмас. Ислом дини аёлларга муносабатни  кишиларга бўлган  яхшилик ва эзгулик мезони қилиб, аёлни бокира қиз, опа- сингил, жуфти ҳалол ва мўътабар она сифатида юксак эъзозлайди. Уларга ҳурмат билан моддий таъминотларини эркаклар  зиммасига юклайди.

  Ўз дини  ва ўзигагина содиқ момоларнинг  бебаҳо маънавиятини  қадрлайдиган ва чехрасида ор-номус балқиб турган мўътабар аёл –қизлар эса, ўчмас анъаналаримизнинг олий- наъмунавий ахлоқ чегарасидан чиқишини одобсизлик деб билишган. Тараққий этиб бораётган жамиятимиз ва  келажагимиз пойдевори бўлган  ёшларимиз эгри йўллардан юришга хаё қилганлар. Ўзларининг хушсурат кўриниши ва ораста кийими , чиройли хулқи, ибо- ҳаёси билан  эл мехрини қозонганлар.

          Тарихдан маълум , жоҳилият даврида аёллар  барча инсоний хуқуқлардан  маҳрум эдилар. Уларга ниҳоятда паст назар билан қараларди. Ислом дини бундай  одатларга  бархам берди. Ер юзида ўзининг адолатли кўрсатмалари билан  ҳамиша устивор бўлган  наинки комил, эзгу қалбларнинг , балки катта кичик ҳар бир инсонни ирқи, миллати ва эътиқодидан  қатъи назар , ўзгалар тарафидан таҳқирланиши , хўрланиши  ва хорланишига  асло йўл қўйилмайди.  Айниқса аёл зотини доимо улуғлаб, авайлаб- асраш  харакатида бўлади.

    “Жаннат оналарнинг оёғи остидадур”-дейди Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоҳу алайхи ва саллам) Анашу ҳадиси шарифнинг ўзи хам мусулмон оламида аёлларни  нечолик  эъзозларганига  ёрқин далилдир. Аёлнинг бу қадар қадрланиши , аввало , унинг  тўғри эътиқоди, яхши ахлоқ- одоби , ички дунёсининг гўзаллигига боғлиқдир. Шу билан бирга унинг ўзини тутиши , туриш- турмуши , хатто кийиниш  маданиятига  ҳам таалуқлидир. Чунки кийган либоси унинг ички дунёсидан , ҳаё-ибосидан  далолат беради, иффат ва виқорини белгилайди.

     Азалда ҳам ҳозирда ҳам кийинишга катта эътибор берилган. Кийимнинг доимий озода , кишига мос , ярашиқли   ва иқлим  шароити учун қулай бўлиши  уқтирилган. Либослар очиқ- сочиқлиги билан  бегоналар диққатини жалб қиладиган бўлмаслиги  лозим.  Хозирда баъзи қизларнинг “мода” деб кийиб юриган кийимларини гапирмай иложи йўқ. Жуда ғалати тикилган шимларни кийишлари, қулоқларига  керагидан ортиқ сирғаларни қаторлаштириб осиб юришлари .Улар адабсизлик келтириб чиқаради десак муболаға бўлмайди.

      Мутахассисларнинг  тадқиқотлари хулосасига кўра , барча миллий кийимларимиз , нафақат  маънавиятимизни , балки баданимиз , аъзоларимизни  ва саломатлигимизни  ҳар жиҳатдан  мухофаза қилар экан. Ёки дўппиларни олайлик  ҳар вилоятни ўзига  хос дўпписи бўлиб  уларга солинган нақшлар чуқур маъно , диний ва миллий  қадрият  хикматларини  ифодалайди.

        Жаҳон афкор оммаси  наздида  хурмат- эҳтиромга  эга халқимиз ўз миллий –диний қадриятларини  йўқотмаган, уларни ҳимоя  қила олган  ва мумкин бўлса , замон талабларига  мос равишда ривожлантирилган  либослар ва бошқа санъат турларига эга  халқдир.

       Хуллас , либос замон ва миллий қадриятлар  талабларига жавоб бермоғи лозим. Илм –фан , спорт ва бошқа соҳалардаги  ютуқларимиз билан фахрланганимиз каби , миллий кийимларимиз билан ҳам ифтихор  туюшимиз керак. Зеро, миллий либосларимиз  миллатимизга  ҳурмат  ва  мухаббатни билдиради.

 

З.Машарипова

Урганч шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *