Ислом – тинчлик дини

Ислом  дини кишиларни  тинчликни асраш ва барқарорликни таьминлаш йўлида имон, инсоф, адолат  ҳамжихатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга  барҳам беришга чақиради. Зеро тинчликпарварлик ислом динини моҳиятини  ташкил этади. “Ислом “сўзи тинчлик деган маьнога эга эканлигини инобатга олсак , муқаддас динимизда жамият тараққиётининг асоси бўлган осуда ҳаёт нақадар  улуғлашга асос бўлиши мумкин. Шунинг учун  ҳам Қурони карим оятлари тинчлик учун курашга даьват этади. Қурони каримнинг  “Бақара” сурасининг 208-оятида “Эй имон келтирганлар !Ёппасига тинчлик ишига киришингиз”дейилади. Ҳар биримиз ўзаро муомала мулоқотни “Ассалому алайкум”  , “Валайкум ассалом” яьни “Сизга Аллохнинг тинчлиги бўлсин”  ва “Сизга ҳам Оллохнинг тинчлиги бўлсин” деган истак  тилак билан бошлаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида ҳам  “Саломлашишни ўрталарингда кенг ёйинглар” деб буюрилган. Бу муқаддас динимизда инсон ҳаётининг асоси  барча орзу умидлар ва истакларининг манбаи –тинчлик осойишталикни  тарғиб қилиш масаласига қанчалик катта эьтибор билан қарашнинг  яна бир исботи бўла олади.Ислом дини  тинчликни улуғлаш комил мўминликнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сизларнинг бирортангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани, биродари учун ҳам раво кўрмагунча  мўмин бўла олмайди “ деган ҳадисларида ҳар бир мўиннинг ўзидан бошқа кишиларга ҳам яхшиликни раво кўриши зарурлиги қаид қилинган. Тинчликни қадрлаш осойишта ҳаёт учун шукроналик уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларнинг бирида “Кимки  тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани жони  соғ ва уйида  бир кунлик егулики бўлса билсинки , унда дунёдаги барча неьматлар  мужассам” экани таьқидланади.                                                                                                                                                                     Тинчликка рахна солиш, жамият равнақи ва ҳалқ фаровонлигига зиён етказиш, тоифаларга  бўлиниб  ўзаро низоланишни қораланиши ҳам исломнинг тинчлик ҳақидаги таьлимотининг асосини ташкил этади. Ҳалқ орасида фитна қўзғатиш тухмат ва иғво тарқатиш йўлидаги уринишлар тинчлик ва хотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалар ҳисобланади. Бундай  харкатлар исломнинг моҳиятига мутлақо зид экани Қурьони каримнинг “Бақара “сурасининг 191-оятидаги “Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир “деган кўрсатма ҳамда “Нур “сурасининг 11-21 оятларида  миш-миш тарқатганлар учун бу дунё ва охиратда тайинланган жазолар ҳақида хабар берилиб унга ишонганлар ҳам қаттиқ маломат қилинганларни ҳақидаги қайдлар юқоридаги фикрларнинг тўғри эканлигини тасдиқлайди.Тинчликни сақлаш учун ҳар бир киши маьсул , уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар ким ўз хиссасини қўшиши лозимдир.Буюк мутафаккир аждодларимиз носоғлом ақидаларга қарши диний ва илмий жиҳатдантўла асосланган раддиялар бериб қонли мажороларга айланиб кетган оқимлар ўртасидаги ғоявий тортишувлар, зиддият  ва низоларнинг олдини  фитна –фасодга қарши кураш йўли билан тинчликни сақлашда авлодларга ўрнак бўладиган хизматлар қилишган. Афсуски бугунги кунда ҳам дину диёнат масаласи ғараз ниятли кимсалар қўлида қурол бўлиб ижтимоий бирлик ва ҳамжихатликка рахна солмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда ўз ҳаётларини пок эьтиқод, илм ва адолат тантанаси йўлида сафарбар эткан мусулмонлар ҳаёти билан боғлиқ  масалаларни кучли ақл  билан ечимини топиб берган аждодларимиз мероси эьтиқодий асосдаги зиддиятлар ва келишмовчиликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан “Ҳидоя “асари билан танилган Бухониддин Мағулонийнинг “Ахли сунна вал жамоа “мазхабларига эхтиром кўрсатиб уларнинг қарашлари ва фикрларини хурмат билан тилга олиши бугунги кунда бизга мазхаб керакмас деб Ҳанафий мазхабини йўлини тутганларни айблаётган айрим кимсаларнинг иддаолари асоссиз эканини кўрсатиб беришда беқиёс ахамият касб этади. Аллоҳ таоло барчамизга гўзал ҳаёт берсин.Қурьони карим суннати набавия  талаблари асосида ҳаёт кечиришни насиб айласин.Фарзандлар бахт-саодати йўлида фидойилик кўрсатиб , уларга Аллоҳнинг  ҳақ йўлини , ҳаётий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин.

М.Абдуллаева

Хива туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *