Бугун 1 февраль куни Тупроққалъа туманидаги масжидлар ҳолатини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан маърузалар ташкил этиш ва зарур ҳолларда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ЎМИ Хоразм вилояти вакили бошчилигида шаҳар ва туманлар бош имомлари мазкур туманга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида вилоятимизда янгидан Адлия рўйхатидан ўтиб фаолиятини бошлаган “Ўтовли эшон” масжидини ҳамда туман марказида тубдан қайта қурилаётган “Султон Санжар Мозий” масжиди қурилиши билан танишдилар ва белгиланган масжидларда пешин намозини адо қилиб, намозхонлар билан маърифий суҳбатлар ташкил этдилар. Шу билан биргаликда масжидлар ҳудудидаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Тадбир якунида тумандаги барча масжид имом-хатибларига Тупроққалъа тумани марказий масжидида йиғилиш ўтказилиб, диний жабҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган тавсия ва топшириқлар берилди ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали томонидан мазкур тумандаги жоме масжидларга китоблар тўплами хайрия қилинди.

 

ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги

матубот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *