Дангасалик эринчоқлик билан бирор ишни орқага суриш саналади. “Дарҳақиқат мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки Аллоҳ уларни алдаб қўювчидир”. (Улар намозга турсалар ҳам дангасалик билан одамлар кўрсинга турадилар ва Аллоҳни жуда кам эсга оладилар (Нисо,142). Бу оятда мунофиқларнинг намозга нисбатан салбий муносабатларибаён қилинмоқда. Чунки улар намознинг моҳияти ҳақида фикр юритмайдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Эй Аллоҳ, Сендан ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман деб дуо қилганлар.(Имом Бухорий ва Имом муслим )Мунофиқлик, бўш вақтдан унумли фойдаланмаслик ва ҳаддан зиёд кўп овқатланиш дангасаликкасабаб бўлади. Мунофиқлик ибодатларни бажаришда сусткашлика йўл қўйишдир. Зеро ибодат амалини бажарса ҳам риё ва хўжакўрсинга қилади.Бўш вақт- инсонга берилган неъматдир. Ундан тўғри фойдаланмаслик дангасаликка олиб келади. Aбдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу ) айтади: На дунё ва на дин иши билан шуғулланмай бўш вақтини бекор ўтказаётган кишидан ғазабланаман. Овқатланишда ҳаддан ошиш ҳам дангасалик келтириб чиқаради. Ким одатдан ташқари еб ичса кўп ухлайди ва фойдали ишлардан бебаҳра қолади. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласининг қорнидан кўра ёмонроқ тўлдирадиган идиши йўқ. Олимларнинг таъкидлашича, кўп уйқу қалбни ўлдиради, танани оғир ҳолсиз қилиб қўяди вақтни зое қилади. Кишининг дангаса бўлишига муҳит катта таъсир кўрсатади.Aгар атрофдагилар ялқов ишёқмас бўлишса, бу ҳолат бошқаларга ҳам юқади.Дангасалик дангасаликка сабаб бўлувчи омилларнинг зиддини қилиш билан даъволанилади. Буюк неъмaт бўлгaн вақтнинг қадрини билиш ундан унумли фойдаланиш дангасаликнинг бирдан бир чорасидир. Шифокорлар оз-оздан ҳар икки соатдан таомланиб туришга буюрадилар. Бунинг натижасида инсон кўп овқатланишдан сақланади.Уйқу инсонга берилган инъомдир. Ҳар нарсада мўтадил бўлиш суннат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларнинг яхшироғи унинг ўртачасидирдеганлар. Шунинг учун уйқуни тартибга солиб ерта ухлаб саҳар туриш лозим. Хулоса қилиб айтганда бўш вақтдан унумли фойдаланиш, эзгу ишларни амалга оширишеб ичишда мўтадил бўлиш яхши дўст танлаш дангасаликдан қутулишнинг энг осон йўлидир.
Х.Нуриев
Қўшкўпир тумани “Ибн Ямин бобо” масжиди имом-хатиби