Ислом дини келишидан аввал аёлларга эътибор шу даражада ачинарли ва аянчли бўлган. Ислом дини ва мусулмонлар аёлларга юксак даражада хурмат кўрсатган, аёл шаънини улуғлаган, юксакка кўтарган. Бунинг исботи ўлароқ Аллоҳ таоло Қуръони Карим сураларидан бирини Аёллар деб номлади. Ажру савобни эркаклар билан тенг қилди. Талоқ, Тахрим, Моида, Нисо ва бир қанча сураларда аёлларнинг хақ-хуқуқлари ва уларга оид масалалар хусусида ояти карималар нозил қилди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам хадисларида “Жаннат оналарингиз оёғи остидадир” “Сизларнинг яхшиларингиз ахли аёлига яхши сўзлаганингиздир. Мен сизларнинг яхшиларингизман” деб мархамат қилдилар.
Аллоҳга шукур Юртимиз мустақиликка эришиб миллатимиз ва ватанимиз равнақи, истиқлолимиз ва истиқболимиз барқарорлиги, фарзандларимиз келажаги учун мухтарам Юртбошимиз тамонидан хар йилга алохида ном берилиб турли хил давлат дастурлари ишлаб чиқарилмоқда ва шу дастур асосида турли хайирли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Аёллар йили, Оила йили, Мустахкам оила йили. Ахир аёллар келажак авлод давомчиси, фарзандларимиз тарбиячиси, хонадонимиз чироғи хисобланади.
Момоларимиз бутун инсониятга ахлоқ одоби, хулқу атвори, сабр матонати, иффату андишаси ила ўрнак бўлишган.Миллийлигимизни йўқотмайлик, ўзбекона шарму хаё, ибо, иффат, уят андиша катта эьтибор берайлик. Ғарбга тақлид юртга тахдиддир. Аслида бутун ғарб давлатлари аёлга, онага хурматни, этиборни, эъзозни биз мусулмонлардан ўрганишган. Улар бизга ўхшаб яшасин аслида биз уларга ўхшаб яшамайлик. Момоларимиз енги йўқ кўйлак ёхуд калта юбка ёки бадани билиниб турадиган шаффоф либос кийишмаган. Ахир бутун дунё олимлари интернет, радио, телевидения ва тиббиёт ходимлари тор либосларни зарарлари хақида гапиришмоқда. Бепарво бўлмайлик. Муқаддас динимиз ва жаннатмакон юртимизда аёллар учун шунчалик эътибор берилган экан, бунинг қадрига етайлик. Оналаримизни ва аёлларимизни асраб авайлайлик. Чунки улар келажак авлодларимизни дунёга келтирувчиси ва тарбия қилувчисидир. Зеро фарзандлари соғлом ва баркамол юртнинг келажаги порлоқ бўлади.
Х.Матяқубов
Шовот тумани “Юсуф Хамадоний” масжиди имом-хатиби