Ота-онани рози қилиш фарзандлик бурчи

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу баракатуҳ.

Бутун мавжудотни йўқдан бор қилган ўхшаши йўқ азалий ва абадий мукаммал сифатлар соҳиби бўлган Меҳрибон Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин.

Пайгамбаримиз. соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зотнинг ахли оилаларига саловату соламлар бўлсин.

Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида шундай деб марҳамат қилади: » Шу чогда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз хузурингдан покиза зурриёт бергин. Албатта,Сен дуони эшитувчисан»- деди (38- оят.)

«Кимки ота-онасини мамнун этган холда эрта билан ўрнидан турса,уларга жаннатнинг икки эшиги очилади. Кимки ота-онасини мамнун қилган холда кечга кирса ҳам, шундай бўлади.

Бир киши сўради: «Ё Аллоҳнинг Расули, мен кимга яхшилик қилай? «У зот(алайҳиссалом) дедилар: «Ота онангга яхшилик қил».У киши деди:»  Менинг ота онам йук». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Боласига яхшилик қил. Сен ота онанг олдида бурчли бўлганинг каби, боласининг олдида ҳам бурчлисан». Инфоқ-эхсон қилишга ҳам энг ҳақли зотлардан бири ота-онадир. Бу ҳақда Қурьон каримда шундай дейилган:

«Сиздан (эй Мухаммад !) қандай эхсон қилишни сўрайдилар.Айтинг:

«Ниманики хайр-эхсон қилсангиз, ота-она, қариндош, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!.

«(Бакара сураси 215-оят).

Аллоҳ таоло ўзининг розилигини ота она розиликларига боғлаб қўйди.

Аллоҳ таолонинг розилиги Ота она розилигида, Унинг ғазаби эса ота онанинг ғазабидир. Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши ота онасини рози қилсин. Аллоҳни ғазабидан қўрққан киши- ота- онасини ранжитишдан қўрқсин. Ота онага оқ бўлиш турли озорлар бериш ва уларни қаровсиз қолдириш катта гунохдир. Фарзандлар билиб билмай ота онасини йиғлатган, хафа қилган бўлсалар ҳеч кечиктирмай Аллоҳ таолога тавба-тазарру

қилиб, ота онадан кечирим сўраб, уларни хурсанд килиши керак.

Кимни умру узун ва ризқи кенг бўлишини  истаса ота онасига яхшилик қилсин. Ибн Саьд Муовия ибн Жохима ас Суламийдан ривоят қилишича. Жохима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб «Эй.Расулуллох! Ғазотга чиқмокчи эдим. Сиздан маслаҳат олгани келдим деди. Расулуллох: «Онанг борми?» дедилар. У :»Ха»-деди. Расулуллоҳ: «Уни маҳкам тут, чунки, жаннат унинг оёғи остидадир» -дедилар.

Ота- она фарзандга нисбатан зулм қилсалар ҳам уларга қарши турилмайди.

Чунки Аллоҳ таоло Мусо(а.с.)га шундай деди:. «Эй Мусо! Гунохлар ичра

шундай бир гунох борки, оғирлиги дунёдаги тоғларнинг оғирлигича келади».

«Аллоҳим! Ўша қандай гунох?!» деб суради Мусо(а.с.). Аллоҳ таоло марҳамат этди: «Ота-онаси ёки улардан бири чақирганда фарзанд жавоб

бермаслиги!.». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: «Ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг ҳизматларида бўлиш намоз, рўза, ҳаж ва жиҳоддан ҳам савоблидир.» Ота-онасига яхшиликлар қилиб, яхши муомалада бўлиб,уларни мамнун этган кишининг умри баракали,

узун бўлади.» Аллоҳим ўзингнинг ва ота-оналарнинг розилиги ҳаққи-хурмати, барча мўмин ва муминаларга фарзандларнинг ота-онани хурсанд қилиш, бўйсуниш тавфиқини ато этиб,ота-она тирикликларида розилигини

топиш,  вафотларидан кейин Қурьон тиловати, садақалар билан руҳларини шод этиш бахтига мушарраф этгин.

Д.Хужаева

Боғот туман Абу Райхон. Беруний маҳалла Отинойиси  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *