Машҳур араб шоири Ахмад Шавкий аёлни мактабга ўхшатиб шундай дейди “-Она бир мактабдур гар уни тайёрлабсан –мустаҳкам илдизли ҳалқни тайёрлабсан. Аёл киши аввало она сифатида қадрланади. Қуръони каримнинг бир неча оятида онани эъзозлашга унинг ҳаққини адо этишга буюрилган ва аёл масаласига оид 309 та оят бор. Ислом дини азалдан аёл кишига нисбатан меҳр — шавқат билан муносабатда бўлишга тарғиб қилиб Она сифатида аёлга нисбатан ҳурмат эҳтиром кўрсатилиб келган ва шу билан бирга исломда оила никоҳ масалалари фарзанд тарбияси эр — хотиннинг ҳақ ва ҳуқуқлари белгиланиб, эркак билан аёлнинг никохсиз яшашига йўл қўйилмаган . Уларга оила муқаддас даргох эканлиги, ҳар қандай ҳолатда ҳам миллий қадриятларни сақлаш, Қайнона ва келин муносабатларидаги ўзоро ҳурмат эҳтиром уқтирилиб аёл кишининг оиладаги ўрни вазифалари ўзбек миллий урф одатларини қадрлаш, кийиниш маданияти, одоб аҳлоқ масалалари бувижонлари томонидан ўргатилиб келган. Шу боисдан ўзбекимиз аёллари ҳар қайси соҳада ишлашларидан қаттий назар хатто раҳбар бўлса ҳам ҳар доим эр кишини оиланинг устини раҳбари сифатида ҳурмат қилиб келади. Хозирги кунда ҳам мусулмон аёллари яхши билим олган ва катта ютуқларга эга бўлиб уларнинг баъзилари хатто эркак кишидан ҳам кўпроқ ютуқларга эришган улардан шифокор, олима, шоира, инжинерлар, тарихчи, фалсафа ва кимё фанлари докторлари , хатто қориялар етишиб чиқиб мамлакатимизга фойдоли ишларида камарбаста бўлиб ёрдам бериб келмоқдалар. Маъсулиятли ишларда яхшиликка даъват қилиб ёмонликдан қайтариб ўзларининг ақлу фаросати ила жамиятимиз тараққиётида фаол қатнашиб келмоқдалар. Хурматли Призидентимизнинг одилона, оқилона сиёсатларида ҳам буни яққол кўриш мумкин. Жумладан — Ўзбекистон Республикасини Тараққиёт стратегиясида ҳам оила иниститутини мустаҳкамлаш миллий гендир тенгликни таъминлаш, хотин — қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш назарда тутилган. Пайғамбаримиз (САВ)олдига бир киши келиб -“Ё Расуллоллох мени икки нафар фарзандим бор биттасини ўкитишга курбим етади қай бирини ўқитсам манфаатлидир деса — У Зот қизингизни ўқитинг чунки қиз бола илмли бўлса бутун авлодингиз илмли тарбияли ахлоқли бўлиб вояга етади ва сиз ва авлодингиз учун манфаатли бўлади деган эканлар. Агар аёл киши рухан соғлом бўлса одобли ҳаёли илимли бўлса ундан жуда яхши фарзанд дунёга келади ва уни яхши тарбиялай олади ҳам. Гендир тенглик деганда, аёл кишининг қўлига қурол бериб бор жанг қил кураш дегани эмас, ёинки сан эр киши билан тенгсан нима қилсанг ҳаққинг бор дегани эмас, ёки эр киши фарзандининг онасига зулим қилиб бор сен ҳам ман билан тенг ҳуқуқ эгасисан фарзандингни ўзинг боқиб ол сен ҳам пул топ дегани эмас балки , оналарни эъзозлаш илим олишга имкон бериш уларни оилада бир маслаҳатчи, жуфти ҳалол, умр йўлдош, келгусида етук олим олималарни етказиб бергувчи муаллима сифатида эъзоз қилинса жамиятимиз фойда кўради. Аллоҳга беҳад ҳамд бўлсинким бугун мамлакатимиз тинч фуқоролар асоишталикда фаровон яшаб келмоқда аёлларимизга эътибор янада кучайиб янада қадр топиб илим олиш ишлаш имкониятлари берилмоқда. Келинг азиз аёллар, манашу имкониятдан унумли фойдаланиб бандлигимизни таъминлаб сизу бизни юксак эҳтиром қилаётган манашу Улуғ Ватанимизга сидқи дилдан ҳизмат қилайлик. Унга соғлом фикирловчи ўктам ғурури баланд ориятли Ватанини севгучи пахлавон йигитларни, ор номусли оилани шанини сақлагучи итоатли шарму хаёли сабру қаноатли илимли оқила солиҳа қизларни тарбиялаб берайлик .
Ф.Отобоева
Кўшкўпир тумани бош имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси