«Албатта, Биз уни (Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхширокдир. У(кеча)да фаришталар ва Рух (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликлидир» (Қадр сураси).
«Албатта, Биз уни (Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. Имом Мотуридий: “Ушбу оятдаги «Биз уни нозил килдик» жумласидаги » …уни…» дан мурод бу «Курьони карим » дир”, деган.
Ушбу кечада Қурьони карим Лавҳул Мавҳуздан дунё осмонига яхлит холида нозил бўлган. Шундан сўнг Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) га йигирма уч йил давомида бўлиб-бўлиб туширилган. Бу ҳакда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «…албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик….» (Дуҳон сураси, 3-оят)
«(Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхширокдир «.
Оятдаги «минг ой» жумласи бу кеча минг ой ва ундан кўп муддатдан ҳам яхшидир деган маънони билдиради. Чунки бирор микдор гохо айнан уша ададни баён қилиш учун, баъзан эса унинг шарафи ва улуғлиигини изоҳлашда келтирилади. Бунда айнан уша микдор эмас, ундан-да ортиги ҳам бўлиши мумкин.
Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Рамазон ойи келса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): » Сизларга Рамазон ойи— муборак ойи келди. Аллоҳ сизларга бу ой давомида рўза тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзаҳ эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанлади. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. У кечанинг яхшиликларидан маҳрум бўлган киши бахтсиздир «, деганлар (Имом Ахмад, Имом Насоий ривояти).
«У (кеча)да фаришталар ва Рух (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида килинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар «.
Мусаффирларнинг айтишича, оятдаги «Рух » сўзидан мурод Жаброил (алайҳиссалом)дир. Бу ҳакда Қуръонда бундай дейилади: «Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорларининг нозил қилган (китоб)идир. Уни Рухуламин (Жаброил) олиб келиб, огохлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди… » ( Шуаро сураси, 192-194-оятлар).
Аллоҳ таоло бу кечада келсси йилнинг ўлим, ажал, ризқ ва шу каби тақдирга оид ишларни белгилайди. Имом Маҳмуд Замаҳшарий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Қадр кечаси — бу барча ишларнинг тақдири ва ҳукми белгиланадиган кеча «.
Бу кечада фаришталар Аллоҳнинг изни билан осмондан ерга тушадилар. Тонг отгунича муминларнинг дуоларига омин деб турадилар. Улар бандаларнинг ибодатларини кўрадилар, тавбаларини эшитадилар. Шунда фаришталар бир-бирига: «Келинг Раббимизга бизнинг тасбеҳимиздан кура севимлироқ овозни эшитамиз «, дейишади.
Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: «Ким Қадр кечасида имон-эътиқод билан Аллоҳ таоло розилиги учун тоат-ибодат қилса, олдинги гунохлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
» У (кеча)то тонг отгунича саломатликлидир «.
Қурьон нозил бўлган ва фаришталар ерга тушадиган Қадр кечаси фақат яхшилик, хайру барака ва мағфиратдан иборат бўлиб, у қуёш ботишидан то тонггача давом этади. Унда Аллоҳ томонидан омонлик, саломатлик ва барака хукм суради. Аллоҳ таоло бу кечада фақат яхшиликни такдир қилади, бошқа кечаларда эса болаларнинг ҳам, яхшиликларнинг ҳам хукмини битади. Шундай экан, биз ҳам бу кечани намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилиб, тасбеҳу таҳлил каби тоату ибодатлар ва дуолар билан машғул бўлиб ўтказсак, Яратганнинг бу улкан инъомидан бахраманд бўламиз. Бу улуғ кечанинг яхшиликлари, шарофатию фазилати ва мағфиратидан баҳраманд бўлиш барчамизга насиб этсин, омин!
Ш.Рузметова
Тупроққалъа тумани бош имом-хатибинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси