Рамазон –мехру –мурувват , хайру саховат ойи. Ушбу ойда инсонларга хос бўлган яхши фазилатлар юксалади. Бу ойда кишилар бир-бирларига хар қачонгидан хам мехр-оқибатли бўлишади. Анашу фазилатларнинг амалда намоён бўлиши нафақат ўзига, балки оиласидаги фарзандларининг тарбиясига хам ўз таъсирини ўтказади.
Рамазон ойининг бизга севимли қилган хислатларидан бири унда минг ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси борлигидир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари –тақдирлари белгиланади. Чунки худди шу кечада Қуръони карим нозил этила бошлаган. Бу кечада қалбни поклаш, виждонни сайқаллаш имкони бор. Аллоҳга яқинлик хосил қилиш учун бу кечада бедор бўлиб, ухламасдан ибодат қилинади. Бу кечада бир йилда бўладиган ишлар, хукмлар, ризқлар, ажрлар миқдори ўлчанади, белгиланади.
Қадр кечасида Жаброил алайҳиссалом бошчиликларида Аллоҳ таола келаси йилгача тақдир қилинган ишлар ила тушадилар. Баъзи уломалар: “Қадр” сўзи тор маносида бўлиб, шу кеча тушган фаришталарнинг кўплигидан ер торайиб қолгандек бўлади. Қадр кечаси тонг отгунча салом ва тинчлик-омонлик кечасидир. Унда фаришталар мўминларга салом берадилар. Унда Аллоҳ таола инсонларга фақат тинчлик –омонликни тақдир қилади. Мухаммад соллаллаҳу алайҳи ва саллам “Кимки Қадр кечасини имон ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади, деганлар. Бу кечани бедор ўтказиш – намоз ўқиш, дуо қилиш, истиғфор айтиш ва Қуръон қироати билан бўлади. Оиша Розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутинглар дедилар” ( Имом Буҳорий ривояти).
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Сабаби, бандалар Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида имкон қадар кечаларини тоат-ибодат, дуо-тазарруълар билан ўтказиб, дунё ва охиратларига тегишли барча нарсаларни бундай дуолар ижобат бўладиган кунларда сўраб олсинлар.
Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Лайлатул қадрни қайси кеча эканини сўраганларида Рамазон ойининг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (“Тафсири Бағавий”).
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
яъни: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигини тоқ кечаларидан изланглар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Қадр кечаси ҳақидаги далилларни ўрганиб чиққан уламоларимиз Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси (йигирма олтинчидан йигирма еттинчига ўтар кечаси)ни Қадр кечаси эканига баъзи ишоралар борлигини баён қилганлар. Шунингдек, Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар борлигини айтганлар. Масалан, Қадр сурасида “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиятда замирлар (олмошлар) ишлатилиши керак эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олдилар: Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборат. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейдилар.
Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қадр кечасида ким имон билан, савоб умид қилган холда бедор бўлса, барча олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” ( Имом Бухорий , Имом Муслим).
Оиша онамиз Розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “ Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса кечалари ухламас, уйдагиларни ҳам ибодатга уйғотар эдилар”. Уломаларимиз Қадр кечаси аломатлари тўғрисидаги хадисларни ўрганиб , унинг еттитасини санаб ўтишган. Қадр кечаси сокинлик хукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади;
Осмонда юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди; Ҳаво мўтадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди;
Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб – чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.
Қадр кечасида ёмғир, қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади;
Дарахтлар шохларини ерга эгиб туради;
Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Рамазони шарифнинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат бўлиб уриниш билан бирга йигирма еттинчи кечага алоҳида эътибор бериш керак.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: лайлатул қадр йигирма еттинчи кечададир” , дедилар. Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Рамазону шарифнинг йигирма еттинчи кечасида бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларини ҳам ибодатга чорлаб туриш лозим. Аллоҳ таола ўша кечанинг барокатидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиш керак. Қадр кечасини нафл ва қазо намозлар, зикру тасбиҳлар, Қуръон тиловати, китобхонликлар каби савобли амаллар билан ўтказишимиз керак. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб ибодатимиз сўнгида Аллоҳ таолога дуо-тазаррулар қилиб, Рамазон ойидан гуноҳлардан фориғ бўлиб чиқишимиз ва барча эзгу мақсадларимизга эришишимиз каби ҳожатларимиз ҳамда Аллоҳ таоло юртимизни тинч қилиб, ҳар хил бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлашини Аллоҳдан сўрашимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, Қадр кечасини исрофгарчилик ва маишатпарастлик ҳамда ва турли фойдасиз ишлар билан ўтказмаслик лозим.
Ғ.Бабажанов
Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби