Яхшилик – неъмат, ёмонлик- иллат

Биз ўзлигимизни мусулмон англаймиз, демак мусулмон одоблари ва тартибларига қатъий риоя қилмоқлигимиз даркор. Онг –онгимизгача,қон-қонимизгача “Мусулмон” эканлигимизни англатувчи омиллар борлигини, уларга қатъий амал қилишимиз лозимлигини хар биримиз яхши биламиз.

         Мусулмон Аллоҳ амирлари фарзларини сўзсиз бажарар экан , Аллоҳ берган неъматларини шукронасини ҳам унутмаслиги керак. Шукронамиз энг аввало инсон бўлиб яратилганимиз, инсонларнинг гўзали мусулмон эканимиз, мусулмоннинг афзали  “тақводор” лардан бўлишга харакат англамоғимиз зарур. Ҳар бир мусулмондан сўзидада, амалидада, қолаверса қалбидада ажиб бир ифор таралиб турсин. Биз мусулмон тартиб қоидалари ва қуръон тиловатларини ўрганар эканмиз, Аллоҳга янада яқинлашиб, фақат унданда қўрқмоқлигимизни, унданда нажот истамоқлигимизни тушуниб оламиз шундагина ўзимизни аниқ мусулмон деб аташимиз мумкин. Мусулмон қоидалари ва қуръон оятларидан англашимиз лозимки ,унинг бошқа дин вакилларидан ажралиб турадиган жиҳати мусулмонларнинг бир бирларига ва бошқаларга тинчлик ва саломатлик тилаши, яъни салом алик қилишидир.

    “Ассалому –алайкум ва раҳматулллоҳи ва баракатух” жавоби “Валейкум ассалом ва   раҳматулллоҳи” жумлаларидир. Ислом динида таниган ва танимаган кишига салом бериш суннат, унданда чиройлироқ қилиб алик олиш фарз. Аввало “Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталарига, пайғамбарларига саловат  айтадур. Эй мўминлар (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз!)дейилади Азҳоб сурасини таржималарида. Нур сурасининг оятида “Эй иймон келтирганлар! Ўз уйингиздан ўзга уйга изин сўрамагунча ва эгаларига салом бермагунча кирмангиз!” деб мусулмонлар огоҳлантирилади. Англамоғимиз керакки, Аллоҳ ўз оятларида мусулмон кишининг қилиши шарт ва қатъиян ман қилинган амаллар рўйхатини бизларга баён айлаган. “Алҳамдулилаҳи- ҳамду сано Алоҳга хосдур.Шу қоидаларни аввало ўзимиз яхши ўрганмоғимиз, амал қилмоғимиз ва кенг аммога тарғиб қилишимиз даркор. Айниқса зурриётларимизга, давомчиларимизга ўргатмоғимиз керак.

   Саломлашиш яхши одобларимиз сарасига кирса, ёмон одатларимизни ҳам йўқ қилиш имкониятларини излаб топмоғимиз керак. Шулардан бири “ғийбат” кишининг ортидан сўз сўзламоғимиздир. Ғийбатчи, чақимчи, гумондор бу иллатларнинг саноғи йўқдир.

   Аллоҳ” кишилар ортидан ғийбат қилгувчи , олдидан масхараловчиларнинг холига вой вайл бўлсин” деб Хумаза сурасининг таржималарида биз мусулмонларнинг огоҳлантирмоқда.

     Шул иллатдан мусулмон ўзини тиймас экан,унинг ҳоли ҳароб ва азалий макони дўзах эканлиги уқтирилмоқда. “Астағфируллоҳи азим “ – Ўзинг кечиргир, тавба қилдим.

   Ўзлигини мусулмон деб биладиган инсонлар яхши билмоғи керакки, бизда Аллоҳ яратган мавжудодларнинг ҳеч бирида йўқ бўлган тил, нутқ баёни бор экан.

   Уни хар доим офатлардан сақламоғимиз ва итоатли  қилмоғимиз зарур. Ар- раҳмон сурасида “У инсонни яратди, унга нутқ баёнини берди” дейилади.

Яъни инсонга хос бўлган амал эканлиги айтилади. Офатлари ғийбат, чақимчи, бўхтон, масхаралашдан тийилмоғимиз итоатли бўлиши Аллоҳни зикри, унинг неъматларига шукурлик , муваффақиятда ва мусибатда сабрли, қаноатли бўлиш мусулмон зиммасидаги маъсулиятдир.

    Аллоҳ назридаги маъсулиятимизни англаган ҳолатда ундан иймонимиз, ниятимиз ва амалимиз ҳолис Аллоҳ учун эканлигини, хар бир мусулмонни иймонда ва илимда собит қадам бўлишини сўраб қоламиз.

   “Иншааллоҳ” Аллоҳ билгувчидир.Ўзи буюрган амалларда бардавом бўлишимиз ва қайтарганлардан юз ўғиришимизни насиб айла, икки дунё саодатини мусулмон аҳлига насиб айласин! Омин.

З.Жалилова

Янгариқ тумани «Пурсанг»  маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *