Ёшларни мутаассиб ғоялардан асрайлик

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан буюкроқ хадя бероломас” — деганлар. (Имом Термизий ривояти). Яъни инсон ўз зурриётига бериши мумкин бўлган нарсаларнинг энг яхшиси моддий эмас, балки маънавий неъмат, тарбиядир.Тарбияли фарзанд, ота-онасини дунёда  раҳмат ва ташаккурларга, охиратда эса, Аллоҳнинг розилигига мушарраф этиши баробарида, жамият ривожига ҳисса қўшадиган бўлади. Тарбия моҳиятини чуқур англаб етган аждодларимиз бунга катта эътибор берганлар. Хусусан, китобларимизда фарзанд тарбияси ҳақида шундай дейилади.  “Фарзанд ота-она қўлидаги омонатдир, унинг дили эса нафис гавҳарга ўхшайди. Гавҳар ҳар хил нақшлар каби безалгани каби бола дилига ҳам эзгу фикрлар нақшини солиши мумкин. Бола қалби тоза тупроқ кабидир, унга қандай уруғ сепсанг, ўша уруғ унади.Шунинг учун ота-она ва муаллим бу ишда ўзаро ҳамкор бўлиб, унинг дилига яхшилик уруғларини қадамоқлари лозим». Исломда одоб масаласи ибодат даражасига кўтарилган. Шаръий одобларга амал қилган кишиларга ажр-савоб ваъда қилинган ва ибодатларни адо этишда ҳам одоблар жорий этилган.

         Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом   эттирувчиси, оиланинг   мустаҳкам   занжири.  Яхши, солиҳ   фарзанд – ота-онанинг   бахт-иқболи, икки   дунё   саодатига   етказувчи   дилбанди.  Фарзандлар    “жаннат   райҳонлари”  деб   тавсифланиши   бежиз  эмас. У   одобли, яхши   фазилатлар   соҳиби,  итоаткор   ва   қобил  бўлганда   ота-онасига   раҳмат   ва   бахт-хурсандчилик   келтиради. Фарзандларини   ёшлик  чоғларидан   бошлаб   илму   маърифатга   қизиқтириб, ўргатиб   бориш  лозим   бўлади. Зеро,   илму   фаннинг   қайси   соҳасига   бўлса   ҳам  қизиқиб, ўқиб  ўрганиб, маълумот  ҳосил  қилган  киши, албатта, ўзи,  оиласи,  халқи   ва  Ватани  учун  манфаат   келтирадиган   инсонлар    қаторидан    жой     олади. Тарбия   ҳақида   Имом    Ғаззолийнинг  “Иҳё   улумид-дин”   китобида  бундай   дейилади: “Бола  ота-она   қўлида   бир   омонатдир. Қалби   турли   нақш   ва расмлардан  пок,  нима нақш   солинса,  қабул    қилади,  нимага    мойил  қилинса,  мойил    бўлаверади.  Агар    яхшилликка    ундалса  ва   ўргатилса  унинг   устида    ўтаверади, дунё   ва   охиратда   саодатли бўлади,  ота –  онаси   ҳамда  одоб, таълим  –  тарбия   берганлар  барчаси   савобига  шерик  бўлишади.  Агар     ёмонликка   ундалса   ва   ҳайвон  каби   бўш    қўйилса,  ёмонликка  учрайди, ҳалок  бўлади  ва  унга   қараб   турган     киши     зиммасига      гуноҳкорлик    тушади”

Шу ўринда савол туғилиши мумкин — Фарзанд тарбияси инсон ҳаётида шунчалар аҳамиятли экан, уни қачондан бошлаш керак. Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб беради. Кимдир туғилгандан сўнг деса, яна кимдир, бола оқу қорани ажрата бошлагач, деб фикр билдиради. Лекин фарзанд тарбиясига ҳали у туғилмасдан илгари, аниқроғи янги оила қурилаётган чоғидаёқ киришмоқ керак. Яъни аввало, оталарнинг ўзлари намунали хулқ эгалари бўлишга ҳаракат қилишлари, шунингдек, фарзандига яхши касб ўргатиб, илмли, одобли, ҳалол бўлишга чорлашлари лозим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Инсон дунёдан ўтгач унинг амал дафтари ёпилади, фақат унинг уч амалидан савоб етиб туради. Булар, қолдирган илми, қурдирган масжид ёки кўприги, солиҳ фарзандининг қилган хайрли дуоси” – деганлар. (Имом Термизий ривояти) Инсон бу синов дунёсидан ўтганидан сўнг ҳам савоб етиб туришини хоҳласа, фарзандини солиҳ кишилар қилиб тарбиялаши керак.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: фарзандларга чиройли тарбия бериш. Бу хакда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар: «Кимки мана шу кизларнинг бир нечтаси билан синалса, у уларга чиройли тарбия ва гўзал одоб берса. Албатта бу кизлар унинг учун дўзахдан калкон ва тўсик бўладилар.» (Термизий ривояти) Уламолар: бу ўринда хоссатан кизларнинг зикр килинишига сабаб улар эртанги кун авлодларининг мураббияларидир — дедилар.  Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Фарзандларни иймоний тарбия килиш. Фарзанднинг ёшлигиданок унга  Аллохнинг борлиги, бирлиги, у барча нарсаларни шу каторда уни хам  яратганлигини ундан кўркиш ва унга ибодат килиш кераклигини уктириб боради. Аслида ислом инсоннинг табиатига сингиб кетган диндир. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Хар бир чакалок Фитрат (ислом дини)да тугилади, унинг ота-онаси яхудий, насроний ва мажусий килиб тарбиялайди» Демак боланинг табиати аслида исломда бўлар экан, энди уни  шакллантириш керак, холос. Халкимиз айтганидек «Куш уясида кўрганини килади». Фарзандларнинг хукукларидан: Ота она уларни гўзал ахлокларга одатлантиришларидир. Бу ўринда Лукмон Хакимнинг фарзандига килган васиятини келтиришимиз ўринлидир: «Эй ўгилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан кайтар хамда ўзингга етган балоларга сабр кил. Албатта мана шу ишларинг максадга мувофикдир. Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру хаво билан юрма. Чунки Аллох таоло барча кибр-хаволи, мактанчок кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юр ва овозингни паст кил. Чунки, овозларнинг энг ёмони эшакларнинг овозидир.» (Лукмон: 17-19). Фарзандига бирор нарсани ваъда килса албатта уни бажарсин. Чунки бола ота-онасининг ёлгон гапиргани ва ваъдасига хилоф килганини кўрса «унсиз» таълим олади. У хам шунга одатланади. Фарзандига фойдали бўлса гапириш бўлмаса жим туриш, ўзидан катталарни хурмат кичикларни эса иззат килиш ва хаёли бўлишни таълим бериши керак. Фарзандларига хадялар такдим этса улар ўртасида адолат килсин, бу ўринда ўгил кизларга бир хил микдорда берилгани яхши. Луқмони Ҳакимдан: Насиҳатларингизнинг кўпи ёшларга оид, аммо ёши каттароқларга камроқ бўлади, бунинг сабаби нима? – деб сўрадилар.   Луқмони Ҳаким шундай жавоб бердилар: Боғбон ерни юмшатиб кўчат ўтқазиб, унинг атрофини хас – хашакдан, зарарли ёввойи ўтлардан тозалаб, керак бўлган вақтда сув билан ўғит бериб турса, тез вақтда дарахт етилади, унумли, серҳосил бўлади.Болани ҳам ёшлигидан бошлаб яхшилаб тарбия қилинса, гўзал ахлоқли, одобли этиб ўстирилса, у бола нафақат ўзига, ота – онасига бахт – саодат келтиради, жамият учун фойдали, керакли инсон бўлиб етишади.Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиб айтамизки, одоб, чиройли хулқ фарзандлар камоли сари қўйилган илк қадам ҳисобланар экан.

Экстремизм бугун қулоғимизга энг кўп чалинаётган сўзлардан бири. У лотинча “extremе” сўзидан олинган бўлиб, ўта кескин чора-тадбирларни, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиётни англатади. Диний экстремизм — диний ташкилотлардаги ўта мутаассиб гуруҳларнинг ашаддий реакцион фаолияти бўлиб, ҳатто диннинг ўзига ҳам зарар келтиради. Уларнинг асосий мақсади – динни ниқоб қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш, диний талабларнинг илк даражасига хос “софлиги”ни қайта тиклаш, диний талабларга мос сиёсий тузумни барпо этишдан иборат.

Экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончига путур етказибгина қолмай, халқаро миқёсдаги муаммоларни, жумладан турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар, тамаддунлар (цивилизация) орасидаги ўзаро ишончга соя ташламоқда, жаҳон тараққиётининг тамал тоши бўлган халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.
Экстремизм, муқаддас динимиз, хусусан, энг мўътадил мазҳаб бўлмиш ҳанафий мазҳаби ақидаларига зид келади. Қуръони каримда таъкидланади: “Шундай қилиб, Биз сизларни ўрта уммат қилдик!” (Бақара сураси: 143-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ишларнинг энг яхшиси ўртача (мўътадил) бўлганидир” дея марҳамат қилганлар. Набий алайҳиссаломнинг ҳаётларига ибрат назари билан қарайдиган бўлсак, у зотнинг нақадар мўътадил, бағрикенг инсон бўлганларини кўрамиз. Расулуллоҳ алайҳис салом даврларида диний бағрикенглик сиёсати ўзининг бор кўринишида намоён бўлди. Ҳижратнинг тўққизинчи йилида Нажрон насоролари делегацияси уларнинг катта епископи Абулҳорис бошчилигида Мадинаи мунавварага келади. Набий алайҳиссаломнинг кўрсатмалари билан уларнинг барчасига катта иззат-ҳурмат кўрсатилиб, уларга Мадина масжидида ўз ибодатларини адо этишлари учун шароит қилиб берилади. Набий алайҳиссалом амал қилган диний бағрикенглик сиёсати кейинчалик хулафои рошидин даври (Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу унҳумлар ҳукмронлик йиллари)да ҳам давом этди.

     Бундай мисли кўрилмаган бағрикенглик, ҳатто кўпгина ғарб шарқшунослари томонидан эътироф этилган. Жумладан француз шарқшуноси Жозеф Франсуа Мишон “Салиб юришлари тарихи” китобида қуйидагиларни ёзади: “Ислом – бағрикенглик дини. У патриархларни, руҳонийларни ва уларнинг ходимларини ҳар қандай солиқлардан озод қилган, ибодатга берилганлари учун уларни урушда ҳам ўлдиришни ман қилган. Умар ибн Хаттоб Қуддусни фатҳ қилгач, насороларга тегмаган. Салибчилар эса мазкур шаҳарни босиб олишганда мусулмонларнинг ва яҳудийларни аёвсиз қатл этишган эди”.

Мазкур шарқшунос ўзининг “Шарқ сари диний саёҳат” номли бошқа китобида насронийлар бағрикенглик ва олийжанобликни, ўзгалар билан ҳусни муомалани кўп ҳолларда мусулмонлардан ўрганганликларини ёзади: “Насронийлар таомул руҳини ва ҳусни муомала фазилатларни мусулмонлардан ўзлаштирганлар. Мана шуларнинг барига мусулмонлар ўз Пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг таълими туфайли эришганлар”.

Бугунги кунда динни ўзига ниқоб қилиб, ҳокимиятни қўлга олишга интилаётган турли оқим ва ташкилотлар ўз чиркин ғояларни тарғиб этишда ҳар қандай илғор услуллардан, хусусан интернет сайтларидан, турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Зеро, бугунги кунда Ислом ниқоби остида ўз ғояларини амалга оширишга интилаётган ғаразли кимсаларнинг мақсад ва амаллари муқаддас динимизда илгари сурилган эзгулик, бағрикенглик ғояларига тамомила зиддир. Зеро, динни ниқоб қилиб қабиҳ ишларни амалга ошираётган бир гуруҳ мутаассиблар ер юзидаги бир ярим миллиарддан ортиқ мусулмоннинг дунёқарашини белгилай олмайди. Диний экстремизм қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан аталмасин, Исломнинг асл моҳиятига заррача алоқаси йўқлигини ҳар биримиз яхши англаб етмоғимиз лозим.
Исломнинг чинакам ахлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик, ваҳшийлик, зўравонлик тарафдори бўлишини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун огоҳлик, ҳушёрлик, илму маърифат ҳосил қилиш экстремизм ва террорчилик балосини таг-томири билан тугатишнинг энг самарали йўли ҳисобланади. Ислом жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши. У одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик, бузғунчилик, ёвузлик ва нафрат уруғини сочадиган кимсаларнинг хатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди.

Ислом динида оиланинг мукаддаслиги маънавияти  ва маданияти асрлар давомда бардавом бўлиб келмоқда. Ватанга, ота-онага хизмат қилишлик  ва фидойилик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Булар заминида ёшларга  бўладиган  таълим-тарбия ва  маҳаллалардаги  ҳар бир қария ва отахонларимиз масъул эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Шунинг билан биргаликда фарзанд тарбиясидаги энг муҳим омил бу – ота-онанинг фарзанд олдидаги  бурчи, уларнинг фарзандига қилган эътибори. Халқимизда шундай мақол борки  “Қуш уясида кўрганини қилади”, хақиқатан ҳам ҳар бир оила соғлом бўладиган бўлса, фарзандлари таълим–тарбияли, одоб-ахлоқли бўладиган бўлса ана шундай оила мустахкам ва фаровон турмуш кечиради. Катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат, ота-онанинг оиладаги юкори мавқеи, аёлларнинг ҳаёю-ибоси, никоҳнинг муқаддаслиги, ота-оналарнинг фарзандлар олдидидаги ҳамда фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчи ва масъулиятини мухим кадрият сифатида хис этиб яшамоқлиги, оила шаъни ва обрўсини асраб-авайламоқлиги, келин ва қайнона муносабати ўзиги хослиги, катта оилаларда бобо ва бувиларнинг рахнамолиги, қариндошлар, қўни-қўшнилар,  махалладаги нуроний отахонларнинг ўзбек оиласига хос хусусиятлари замирида муқадддас динимизнинг таълимоти ётади.

Дунёда ота-она улуғ зот ҳисобланади, чунки улар фарзандлари учун ҳаётини, меҳрини бериб, фарзанди катта бўлиб оила қуриб кетгандан кейин хам улар ҳақида қайғуришдан тўхтамайдилар. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди дунёга келиши билан уни парвариш қилиб катта қилади, касал бўлса даволайди, едиради, кийдиради, уни оқ ювиб  оқ тарайди, умуман фарзандини ҳаётда керакли барча нарсалар билан таъминлашга харакат қилади. Хаттоки ота-оналар бунинг учун ўзлари ейиш-ичиш, кийиниш шу каби нарсалардан махрум бўлсалар ҳам фарзандларини бахти ва умрларини хайрли амалларга сарфлашликлари билан харакатда бўладилар.  Мана шу ота-онанинг фарзанд олдидаги асосий вазифаларидан ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Ота-она фарзандига яхши хулқдан ҳам ортиқроқ нарса бера олмайди”. Демак, ота-она фарзандига берадиган энг яхши нарсаси қимматбаҳо кийим, яхши таом ёки ажойиб совға эмас, балки гўзал хулқ ва яхши тарбияси экан. Чунки кийим, таом ёки совға болага маълум вақт фойда беради, вақт ўтиши билан эса эскиради. Гўзал хулқ, яхши тарбия эса фарзандга умри давомида фойда беради. Нафақат умри давомида, балки вафотидан кейин охиратда ҳам манфаат келтиради. Зеро, ҳадиси шарифда: “Банда гўзал хулқи ила кечалари ибодатда қоим бўлувчи ҳамда кундузи рўза тутувчининг даражаси – савобига эришади”, дейилган.

 Баъзи оилаларда ота-она эрталабдан кечгача ишлаб, кўча-кўйда юради, уйда бўлган вақтларида ҳам ўз ишлари билан овора бўлиб фарзандларига вақт ажрата олмайди. Натижада фарзанд тарбияни телефон, интернет, телевизор ҳамда кўча-кўйдан олмоқда. Шундай тарзда улғайган бола яхши хулқли, одобли, илм-маърифатли ва келажакда эл-юртига хизмат қилиб, ота-онасига раҳмат олиб келадиган бўлиб улғайишига ким кафолат бера олади?!

 Фарзандларимизнинг бўш вақтларида нима билан шуғулланмоқлиги, куни билан вақтини нималарга сарфлаяпти, уйдаги телевизор ёки компютерда нималарни томоша қилаяпти, кўчада кимлар билан дўст бўлиб, улар билан вақтини қандай ўтказмоқда?! Бундай ишларда фарзандни назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

  Ҳадис шарифда “Фарзандинг ё жаннатинг ёки дўззахингдир”, деб айтилган. Агар ота-она фарзандини яхши хулқли, одобли ва имон-эътиқодли қилиб тарбияласа, бундай фарзанд қиёмат кунида ўзи билан ота-онасини ҳам жаннатга етаклайди.

 Шундай экан, ҳар бир ота-она фарзандларининг тарбиясига кўпроқ эътибор бериши, уларга алоҳида вақт ажратиб, одоб-ахлоқдан таълим бериши, уларни доимо назорат қилиб бориши, ёмонларга яқин йўлатмаслиги керак. Ана шунда улар ота-онаси ва эл-юртига хизмат қиладиган, уларга икки дунёда обрў олиб келадиган, юзларини ёруғ ва бошларини юқори қиладиган фарзандлар бўлиб катта бўлишади.

Аллоҳ таолага беадад хамду санолар бўлсинки, ўн бир ойга чўзилган соғинч  ва иштиёқдан сўнг ниҳоят ойларнинг султони, эзулик ва хайр мавсуми , тоату  ибодат фасли, саҳовату  дуо, таровеҳу  Қуръон ойи  бўлмиш муборак моҳи Рамазон  ўзининг таровати, саҳовати  ва барокати билан  оламга ташриф буюриб, бошимиз узра раҳмат соябони бўлиб турибди. Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлар аро ўзаро тотувлик хукм сурмоқда. Бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир.

Х.Отажонов

Урганч шаҳар “Кўзли ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *