Халқимиз меҳнаткаш, азалдан бир парча ердан миришкорлик билан фойдаланиб, хонадонига Аллоҳнинг инояти ила барака киритаётган, ризқу рўзини бутлаб, омилкорлик билан иш тутаётган юртдошларимиз кўплаб топилади.
Муҳтарам Президентимиз жорий йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши алоҳида таъкидладилар. Ҳақиқатдан ҳам халқимизнинг ризқи рўзи, насибаси аввало далаларимизда заҳмат чекаётган деҳқонларимиз томонидан етиштириладиган маҳсулотлар, озиқ-овқат ва нозу неъматлар билан ўлчанади. Ҳар бир онгли инсон қайси жойда бўлмасин, юртимизнинг қайси чеккасида яшамасин, албатта ўзининг, оиласининг ҳаёти қишлоқ замини билан боғлиқдир.
Дарҳақиқат, инсон меҳнат билан тетик, ҳар қарич ерни файзга буркаш билан тилларда достон. Муқаддас динимизнинг асосий манбалари Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам экин экиб, ризқу рўз топишга тарғиб этилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Имом Муслим ривояти), деб марҳамат қилганлар.
Бу ҳадис кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғли улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.
Кишининг бундай ажр-савобларга мушарраф бўлишига сабаб шуки, у ҳаёт фаровонлиги, мўминлар манфаат олишлари, қолаверса табиатнинг янада кўркам бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшди. У фақат ўзини ўйламади, балки ён-атрофдаги инсонларнинг ҳам манфаатини ўйлаб иш тутди, яхшиликнинг кўпайишига ёрдам берди. Динимизда бундай ишлар қадрланади.
Хусусан деҳқончилигимизда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб у ерларни бўш қўймаслик керак. Бозорларимиздаги тўкин-сочинлик далалардаги ҳосилнинг мўллигидандир. Деҳқончилик ва зироат учун, фазилатлаи амалдир. Ҳар бир инсон покизаликни авваламбор инсон ўзининг уйидан бошламоғи керак, чунки покизалик бор ерда барака яхшилик Оллоҳни нури ёғилади. Ҳозирданоқ далаларимизни покизаликка, бўш ётган ерларни обод қилишимиз керак.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, (билиб қўйсинки) албатта, биз яхши амалларни кишининг мукофотини зое қилмасмиз.
Ҳар биримиз ўзини уйидаги томорқаларни бўш қўймаслигимиз керак чунки ундан келадиган даромаддан насибасиз коламиз, шунинг учун хам бежизга рахбарларимиз хар-бир ерни буш куймасдан у ерларга дехкончилик килиб, оиламизни ризқини шу томоркадан фойдаланиб етиштирсак шундагина юртбошимиз айтганларидек бўлади. Оллоҳ таоло деҳқонларимизни ҳосилини, мул ризқу рўзимизни зиёда қилсин .
Ш.Атажонов
Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби