Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолага беадад ҳамду санолар буўлсин.
Севикли Пайғамбаримизга саловату дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло инсон зотини барча жонзодлардан афзал қилиб яратган. Хатто фаришталарини ҳам Хазрати Одам алайҳиссаломга таъзим қилишга буюрган.
Аллоҳ таоло одамзотига бутун борлиқни бўйсундириб кўйиш билан бирга, барча мавжудотларни инсон манфаатига хизмат қилдириб кўйган. Қуёш айнан инсонни иситиб, ер юзида ҳаётни таъминлаш учун нур сочса, тунда инсонлар учун ой зиё сочади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат килади: “Дархакикат,( Биз) Одам фарзандларин Азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга ( от- улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзодлардан афзал қилиб қўйдик” ( Исро сураси 70- оят).
(Эй, инсонлар) Аллох осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйин сундириб қўйганини ва сизларга барча зохирий ва ботиний неъматларини комил берганини кўрмадингизми ?. ( Лукмон сураси 20- оят)
Ислом динда барча инсонлар баробар, бир бирларига биродардирлар. Улардан бири бошқасидан хеч нарсада — на бойликда, на мансабда, на- чиройи, на жамиятда тутган ўрни билан устун бўла олади. Аллоҳ наздида инсонларнинг энг улуғи фақат унинг ўзидан қўрқадиган тақводорларидир. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай дейди: » Эй, инсонлар, Дархақиқат, биз сизларни бир эркак ( Одам) ва бир аёл ( Хавво ) дан яратдик ҳамда бир- бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман) ҳалқлар ва қабила (элатлар) қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир». ( Хужурат сураси 13- оят).
Очиқкўнгил юртдошларимизга, катта ҳаёт остонасида турган ёшларга қарата айтамизки: «Қадрингизни билинг, илим ва ҳунар ўрганинг!». Ҳақиқатни билган қалби уйғоқ киши нафсини жиловлай олади. Ризқ Аллоҳдан эканига имон келтириб, ёмонларнинг ваъдасига алданмайди.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳи: «Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда хам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин». (Бақара сураси,201- оят) каримани: «Дунёдаги яхшиликдан мурод илм ва ибодат, оҳиратдаги яхшилик эса жаннатдир», деб тафсир қилганлар.
Динимизда ҳайру эҳсон ишларида ҳам муътадиллик тарғиб қилинади. «Улар эҳсон қилганларда исроф ҳам,хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида муътадилдир» (Фурқон сураси, 67-оят). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ҳам муътадилликка асосланган эди. У зот ҳеч қачон умматларини оғир машаққатли ибодатларга буюрмас, балки бази амаллар умматига фарз бўлиб қолишидан хавф қилиб, у амалларни гоҳида тарк қилар. У зотнинг суннатлари осон ва енгил, машаққатсиз бажариладиган амаллар эди.
У зот алайҳиссалом умматининг энг заиф тоифаларини ҳам эътиборга олиб йўл тутардилар. Заиф тоифалардан соғлом, куч-қувватга тўлганларнинг вазифаларни талаб қилмасдилар. Муътадиллик мавзусида У зот шундай дейдилар: «Албатта дин осондир. Кимки унда чуқур кетса, дин уни мағлуб қилади», дедилар ( Имом Бухорий ривоятлари).
Аллоҳ таоло ўз иродаси ва қудрати ила инсонни ақилли қилиб яратди. Шунинг учун ҳам динимиз ақл ривожи ва тараққиётига катта аҳамият беради. Зеро Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида инсонлар ақл юритишга, фикрлашга, назар солиш ва ибрат олишга ундалади. Ақл юритмайдиган кишилар эса, қаттиқ танқид остига олинади: «Аллоҳнинг наздида жонзотларнинг энг ёмони бу ақлни ишлатмайдиган «кар» ва «соқов» лардир дейилган ( Анфол сураси 22- оят).
Фаришталарини Аллоҳ таоло фақат тоат ибодат ва баъзи маҳсус вазифаларни адо этиш учунгина яратган. Шунинг учун уларда ақл бору, лекин нафсу хаво йўқ. Хайвонотда эса нафсу шаҳват бору, лекин ақл йўк. Аммо одамзотдда ақл ҳам бор, нафси
шаҳват ҳам бор. Ақл уни тўғри йўлга солса, савобли ишларга бошласа, фаришталардан ҳам олий мақомда бўлади.
Ватан сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва орномусини кўз қорачиғидек асраб авайлаш шу заминга яшаётган ҳар бир имонли, эътиқотли ва фарзанднинг мукаддас бурчидир. Аллох таоло барчамизни ўзининг тўғри йўлига ҳидоятласин.
Д.Хужаева
Боғот тумани «Абу Райхон Беруний» маҳалласи отинойиси