Ёшларимизни ёт ғоялар таъсиридан сақлайлик!

          Инсоният  қадим қадимдан буён жаҳолатга, бидьат ва хурофотларга маърифат билан курашиб келган. Маърифат  бу илм демакдир. Кимки илмга эга бўлмай уни фикрлаш доирасида бўшлиқ бўларкан хаётда кўп тўсиқларга дуч келиб уни ақл билан енгиб ўтиши осон бўлмайди.

          Ҳаммамизга маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади. Биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга оиласига булган муҳаббатимиз, қадимий бой тарихимизга, ота –боболаримиз ва динимизга бўлган туйғуларини янада шакллантиришимиз лозимдир. Токи ёшлар миллий ўзлигини, шу билан бирга дунёни чуқурроқ англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган онгли мустаҳкам тафаккурга эга инсонлар бўлиб етишсинлар. Ана шунда ёт ғоялар ёшларимиз онгига ўзининг  мусулмончиликка зид бўлган ғояларини уларни онгига сингдира олмайдилар. Шуни айтиш лозимки ҳозирги кунда ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб  кучлар ҳали онги ривожланиб улгурмаган, тажрибасиз содда табиатли ғўр ёшларни ўз  тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг нопок мақсадлари йўлида файдоланмоқда. Бундай ножўя харакатлар аввало муқаддас динимизнинг бошқача талқин қилиб  инсоннинг маьнавий ҳаётини захарлаб  уларни эркин яшашлари тугул юришларига ҳам салбий  таьсир кўрсатишини англаб етмоқимиз лозим. Буни олдини  олиш учун ҳар биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бўшлиқ қолдирмаслигимиз лозимдир. Шунинг учун хам  фарзандларимизнинг одоб–аҳлоқи, таълим тарбиясининг  маъсулияти  биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча куйда эса маҳалладаги  хожи ота-оналар  маҳалла фаоллари  нуроний отахон–онахонлар зиммасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳадисларида “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагиларга маъсулсиз” деганлар. Ёшларимизни маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслик учун уларнинг қалби онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва қадриятларга хурмат эхтиромни ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш лозим. Биз ёшларимизни мустақил фикрлай оладиган,маънавиятли ватанига миллий қадриятларга содиқ, дунёқараши кенг мустахкам иродали, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона бўладиган тахдидларга тайёр турадиган, замон билан хамнафас  яшайдиган кенг қамровли инсон қилиб тарбиялашимиз лозим. Ислом динини асл мақсадини унинг мазмун моҳиятини ёшликдан ўргатмоғимиз лозим. Ислом динининг таълимотлари инсониятни камолга етишига, икки дунё саодатига эга бўлиб бахтли бўлишга хизмат қилади. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояларни илгари сурганлар; Охирги (Вадо) ҳажларида. “Бир бирларингизни қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол мулкингизга тажавуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир” деганлар (Имом Муслим  ривояти). Шунинг учун ҳам муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли ҳил ғаразли хуруж ва хамлалардан,тухмат ва бўхтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл мохиятини униб ўсаётган ёшларимизга тўғри тушунтириш, ислом маъданиятини эзгу ғояларини кенг тарғиб қилиш биз катталарнинг асосий вазифасидир. Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда,  “Тарбия  биз учун ё ҳаёт –ё  мамот, ё нажот –ё  халокат, ё саодат –ё фалокат масаласидир” деганлар. Фарзандларимизни  ўз эркига қўйиб берсак, уларни тарбиясига бефарқ бўлсак турли хил кўнгилочар жойларга бориб, турли хилдаги ўйинларга қизиқиб, гиёҳванд моддаларга ружу қўйиши, ё ўғри, ёки яна бирлари мутаассибликка  берилиб  кетиши хеч гап эмас. Мамлакатимизда ёшларни илм олишлари учун ҳеч қандай монъелик йўқ барча шарт шароитлар имкониятлар  яратиб қўйилган. Литсейлар, коллежлар, бир нечта олий ўқув юртлари мавжуддир.Чунки ҳалқимизнинг эртангги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг қандай таълим олишига боғлиқ. Шундай экан ҳар бир ота-она фарзандини илмли ва маърифатли бўлиши аввало оилада шарт шароитлар яратиб берайлик. Уларни турли хилдаги ёт ғоялар таъсиридан ҳам ҳимоя қилган бўлар эдик. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, ҳалқимиз хаётини фаровон қилсин. Фарзандларимизни улар қатори барчамизни Ватанга муҳаббатли, динга садоқатли миллатни севадиган, омонатларга хиёнат қилмайдиган, илмли, халолга интилиб харомдан хазар қиладиган .яхшидан ёмонни ажратадиган,барчага мухаббатли  бўлиб яшамоқликни насиб этсин.

 

М.Абдуллаева

Хива туман имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *