Суннат бу диннинг асосидир, чунки мусулмон одам исломга киришидан олдин калимаи шаҳодат: “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур русулуллоҳ”. Яъни “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг элчисидир”, деб айтишлик бирла киши иймон келтиради ва мусулмон бўлади. Яъни бу дегани биз динимизни Ундан (Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам) ўрганамиз деганидир. Мусулмон киши учун суннат демак дин демакдир ёки суннат демак динни қуръондан сўнгра қолган ярмидир демакдир. Яъни Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қиладики “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбар ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллох ва охират кунинга иймон келтирган бўлсангиз уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидур ”(Нисо сураси 50 оят)
Яъни Аллоҳга қайтмоқ дегани Қуръонга қайтмоқ дегани, пайғамбарга қайтмоқ дегани тириклигида ўзига вафотидан сўнг унинг суннатига қайтмоқ деганидир. Бу ерда танлаш имконияти йўқ чунки Аллоҳ айтаяпти: “Агар Аллоҳга ва охират кунинг иймон келтирган бўлсангиз”, деяпти. Нима учун? Чунки Аллоҳ наздида Аллоҳга итоат қилиш билан Расулга итоат қилиш ўртасида фарқ йўқ. Бунга далил ўлароқ шуни келтиришимиз мумкинки Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 80 ояти қуйидагича мархамат қилади. “Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ”, (Аҳзоб сурси 36 оят) дейди.
Ёки бошқа бир оятда “Хеч бир мўмин эркак ва хеч бир мўъмина аёл учун Аллоҳ ва унинг Расули бир ишга хукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳ ва унинг расулига осий бўлса, бас батаҳқиқ очиқ адашиш-ла адашибди”. Яъни агар эътибор берилса Аллоҳ, фақатгина Аллоҳ хукм қилганида демаяпти Аллоҳ ва унинг Расули хукм қилганида сен ўз ихтиёринг бирла иш қилишинг яъни билганингча иш қилишнг очиқчасига адашишликдир, деяпти Аллоҳ таоло, Хатто Расулуллоҳ сав га бўйин сунмаган суннатга эргашмаганлар мўъмин эмаслиги тўғрисида Аллоҳ таоло қуйидаги Нисо сурасининг 65 оятида баён қилади: “Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга хакам қилмагунларича, кейин, чиқарган хукминга дилларида танглки топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинхор мўъмин бўлмаслар”
яъни Аллоҳ таоло, Аллоҳга итоат қилишни Пайғамбарга итоат қилишлик билан собит қилаётган бўлса. Пайғамбарга итоатсизликни Аллоҳга итоатсизлик каби тушиниб етишимиз кераклигини бу оят исботлаяпти. Бошқа бир оятда эса Аллоҳ Пайғамбар сав нинг амирига хилоф қилгувчиларни аламли азобдан қўрқишлиги кераклигини тўғрисида Аллоҳ таоло Нур сурсини 63 оятида бандаларни огоҳлантиради. “Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир – бирингизни орангиздаги даъватига ўхшатманг. Батаҳқиқ, сизлардан паналаб, аста – аста суғрилиб чиқиб кетадиганларни Аллоҳ яхши билур. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан хазир бўлсинлар”. Демакки оят карими мазмунига қаридиган бўлсак Пайғамбар амрига бўй суниш, суннатига амал қилишниАллоҳ амр қилгандир, шунинг зидди ўлароқ суннатга амл қилмаслик Аллоҳнинг амрига қарши чиқиш ва оқибатида уни алмли азоб кутаётганининг Аллоҳ таоло Қуръони карим билан очиқ ва равшан баён қилгандир. Бу юқоридаги оятлар бизни нақадар Пайғамбар сав га ва унинг суннатларига нақадар эхтиёжимиз борлигини бизга кўрсатади. Акс холда яъни биз Пайғамбарга ва унинг суннатига эргашмас эканмиз бизга суннат керак керак эмас, бизга қуръонинг ўзи етади, биз қуръондан ўзимиз хукм чиқариб олаверамиз дейдиган бўлсак, биз очиқ ойдин адшишлик – ла адашамиз ва охир оқибатида аламли азобга гирифтор бўлишимиз муқаррардир. Агар пайғамбарга ва унинг суннатига итоат қилар экансмиз хеч қачон адашмаймиз ва албатта хидоятда бўламиз, бу хусусда Аллоҳ таоло Нур сурасининг 54 оятида шундай марҳамат қилади. “Сен, Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар, бас, агар юз ўгириб кетсангиз, У (Пайғамбар) га ўзига юклатилган нарса, агар унга итоат қилсангиз ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасига очиқ ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ,” деб айт. Деб марҳамат қилади.
Яъни пайғамбарга итоат қилмас экансиз хидоят топмассиз ва очиқ ойдин адашасизлар деяпти Аллоҳ ўз каломида. Шу ерда табийки бир савол пайдо бўлиши мумкин, нега биз фақатгина Аллоҳ таолога эмас Пайғамбарга итоат қилишимиз керак сабаб нима ? дейиш мумкин чунки Пайғамбар сав ҳавосидан бир нарса деган эмас. Бу тўғрида Аллоҳ таоло Нажм сурасининг 2-3 оятларида шундай дейди. “У ҳаводан нутқ қилмас, У қуръон ваҳийдан ўзга нарса эмас”. Яъни Пайғабармиз сав Аллоҳни номидан гапирганда ҳаводан олиб гапирмайди. Аксинча У зот Аллоҳунга нозил қилган ваҳийни гапиради. Имом Аҳмад ибн ҳанбал қилган ривоятида Абдуллоҳ ибн Амр р.а бундай деганлар. “Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нима эшитсам, ёдлайман деб ёзмиб юрар эдим. Қурайш қабиласидагилар, Сен Пайғамбар сав дан нима эшитсанг ёзиб оласан, у киши ҳам одам, аччиқлари чиққандаҳам гапирадилар, дейишганди ёзмай қўйдим. Бир куни бу ишни Расулуллоҳ сав га айтган эдим, У киши ёзавер, Аллоҳга қасамки Мендан ҳақ гапдан бошқа гап чиқмайди дедилар”.
Яна Имом Аҳмад, абу Ҳурайра р.а ривоят қиладиларки Пайғамбаримиз сав “Мен ҳақдан бошқа гапни гапирмайман” деганларидан баъзи саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳазил мутоиба қиласизку?” дедилар У зот яна: “Албатта, мен ҳақдан ўзга гапни гапирмайман”. Деганлар. Шуларга таяниб шуни айтишимиз керакки Пайғамбаримиз сав ҳавосидан хеч нарса деган эмас, ва хатто биз қуръонга қараганмизда қуръонда бўлмасаҳам Пайғамбаримиз сав нинг инсонлар орасида чиқарган хукмлари Аллоҳ тарафидан шариъат қабул қилиниши ва қиёматгача бутун бир уммат унга амал қилиши керак эканлигини Аллоҳ таоло қуръони каримда баён қилган масалан: Аллоҳ таоло Нур сурасининг 9 оятида “ Эй иймон келтирган! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг, агар билсангиз бу ўзингиз учун яхшидир”. Яъни бу ерда савол пайдо бўлади, Қурони каримнинг қаерида намоз ўқиш учун “Азон” айтишга амр қилинганмиз? Жавоб хеч қаерида. Фақатгина биз Пайғамбаримиз САВ суннатида саҳобалар билан истишора қилгандан сўнгра, бир саҳобанинг кўрган тушидан рози бўлди ва буни намоз учун чақириқ (Нидо) деб қабул қилдилар. Ва қиёматгача Аллоҳ таоло Пайғамбар САВ қабул қилган қарорни уммат учун шариъат деб қабул қилди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мендан бир сўзни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, бошқагаетказган кишини Аллоҳ ярлақасин! Кўпинча, етказгувчидан етувчи балиғроқ бўлади”, – деб айтдилар”. Термизий ривоят қилган. Улуғ алломаларимиз китобларининг кириш қисмида келтирадиган ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини ёдлаш, сингдириб олиш, бошқаларга ҳам етказишнинг қанчалик аҳамиятли ишлигини, бу кишини Аллоҳ мағфират қилишини, бошқаларга етказилганида улар орасида янада гўзалроқ ва балиғроқ етказувчилар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳа, суннатнинг диндаги аҳамияти мана шундайин улуғдир.
А.Матяқубов
Хива шаҳар бош имом-хатиби