Динимизда фарзанд тарбияси

   Ислом динида хар бир ота — она ўз фарзандини имонли эътиқодли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилиши лозим.Чунки инсонни эътиқоди мустаҳкам бўлса унинг руҳиятида хотиржамлик бўлади. Хар бир инсон ҳаёти давомида  бахтли, саодатли умр кечириши йўлида жуда оғир ва машаққатли синовларни  бошдан кечирган ва бу машаққатли синовларни кучли эътиқоди ва соғлом тафаккури билан енгиб ўтиб тарихда қилган хато камчиликларини келажакда қилмаслиги учун ўзига хулоса чиқара олган. Айниқса бугунги кунимизда турли ҳилдаги ғоялар кураши авж олган динимизни, қадриятларимизни оёқ ости қилишга уринаётган бузғунчи ҳаракатларнинг фаолияти барчани ташвишга солмоқда. Бундай ёвуз кучлар фарзандларимизни онгини захарламаслиги учун аввало болани гўдаклик пайтидан имонли қилиб тарбиялаш тил очаётган пайтидан  “Аллоҳ”кейинроқ эса “Аллоҳу акбар” дейишликни сал тили очилгач эса калимаи шаҳодатни такрор такрор ўргатмоқ керак.Чунки Ибн Аббос (Разиоллоҳу анҳу)Расулоллоҳ  саллаллоҳу алайҳи ваасламдан  ривоят қилади; “Болаларингизга, аввало “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини ўргатинглар дейилган .Фарзандингиз қалбига Аллоҳга имон ва Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиш,одоб ахлоқ каттани ҳурмат кичикни иззат қилиш сабр, шукур каби фазилатларни онгига сингдириш, эътиқодли имонли қилиб тарбиялаш хар бир ота–онанинг бурчидир. Болалар улғайиб  ақлини таниб камолатга етгач эса ақли етадиган даражада уларга аллоҳни танитиш ризқ берувчи яратувчи зот ҳақида гапириб Аллоҳни севдириш гуноҳ ва савоблар ҳақида сўзлаб имоний тарбия бериш керак. Акс ҳолда имони заиф бўлса ақидада адашиши ҳеч гап эмас. Бу борада Ҳазрат Сўфи Оллоёр “Ақида билмаган шайтонга элдир, агар минг йил ибодат қилса елдир” деганаридек ақидаси соғлом бўлмаган имони заиф кимсаларнинг адашиши эҳтимоли кўп бўлади, агарда илимли имонли ота-она тарбиясини олган бўлса, яхшилику ёмонликни Аллоҳдан деб билса умри давомидаги қийинчилик ва машаққатларга бардошли бўлиб асло тойилмайди, қиз болага ёшлигидан аёллик вазифалари  хаё, ибо, итоатлилик, саранжом саришталик пазандалик сирларини ўргатмоқ тагдирга қарши чиқиб эри  ва унинг қариндошларини беҳурмат қилиш оғир гуноҳ эканлигини уқтирмоқ, ўғил болага эса оиланинг бошлиғи сифатида оила шанини сақламоқ, қиз болага нисбатан ҳурматни, сабрли бардошли, ориятли, оилани, ватанни ҳимоя қила оладиган ўктам баҳодир қилиб тарбиялаш, эркаклик бурч ва масулиятларни мукаммал ўргатмоқ лозим бўлади, Ана шунда у аввало Аллоҳ олдидаги вазифаларини адо қилади. Бошқалар ҳақига ҳиёнат қилмайди ҳалол пок  ватанпарвар  ҳақгўй фарзанд бўлиб вояга етади, бундай фарзанди бор юрт хар соҳада бошқалар билан бемалол беллаша олади, келажаги ҳам бақувват бўлади. Комил имонли фарзанд бор кучи салоҳияти билан тараққиётнинг юксак чўққиларини забт қила олади иншооллох

 

Ф.Отобоева

Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *