Тилни тийиш

Тил Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидандир. Унинг воситасида инсон хоҳласа ўз охирати учун яхши захира тўплайди, хоҳласа охиратини барбод қилади. Шу боис, ҳадисларда тилни тийиш ва кам гапиришга катта эъти- бор қаратилиб, бу ишнинг фазилати баён килинган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал афзал?» деб сўрадим. У зот: «Ўз вақтидаги (ўқилган) намоз», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, кейин-чи?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. Мен: «Эй Ал- лоҳнинг Расули, кейин-чи?» дедим. У зот: «Инсонлар тилингдан эминда бўлмоқлари», дедилар. Сўнг сукут килдилар. Агар яна сўраганимда, албатта, давом этган бўлар эдилар».

Табароний ривояти. Ислом шариатига биноан тилни ғийбат, ёлғон сўз каби дилга озор берувчи гаплардан тийиш матлуб ишдир.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: ХЭй Аллоҳнинг Расули, нажот нимада?» дедим. У зот: «Тилингга маҳкам бўл, уйинг сени сиғдирсин ҳамда гуноҳларинг учун йиғла», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Ҳадисдаги «Уйинг сени сиғдирсин», деган сўзла- ридан мурод «заруратсиз уйдан чиқиб, фитнага дучор бўлма», «гуноҳларга йиғла»дан мурод «гуноҳга надо- матни изҳор қилиб, тавба қил», деганидир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр- ни учратиб: «Эй Абу Зарр, белга енгил, тарозида бошқа (амал)лардан кўра оғирроқ икки амалга сени далолат қилайми?» дедилар. У: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Ра- сули!» деди. У зот: «Ўзингга чиройли хулқни ва кўпЕнгил амаллар жим туришни лозим тут. Нафсим қўлида бўлган зот- га қасамки, бу каби нарсалар бандани қандай хам гўзал қилади!» дедилар». Абу Ябло ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Дардо розияллоҳу анҳуга ҳам шундай гапни айтганлари ривоятларда келган. Шундай экан хаммамиз тилимизга эхтиёт бўлишимиз лозим айниқса дин борасида яна хам хушёр бўлайлик.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *